1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Араб тили билимдони – 2021” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди

14:00 / 11.11.2021 1806 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 11 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида имом-хатиблар ўртасида “Араб тили билимдони – 2021” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

Танловни Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати ходими Абдуқаййум домла Исмоилов олиб борди.

Қизғин баҳсга бой бўлган танлов натижаларини ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Унга кўра қуйидаги имом-хатиблар танлов ғолиблари деб топилди:

1-ўрин – Фарғона вилояти  Қувасой шаҳридаги  "Тошмозор" масжиди имом-хатиби Мирзақосим домла Саидмирзаев;

2-ўрин – Тошкент вилояти  Тошкент туманидаги "Эшонхўжа ота" масжиди имом-хатиби Авазхўжа домла Баҳрамов;

3-ўрин – Андижон вилояти  Андижон шаҳридаги  "Бобо-Таваккул" масжиди имом-хатиби Нодирбек домла   Кенжаев.

Танлов ғолибларига диплом ва совринлар, қолган иштирокчиларга ҳам эсталик совғалар топширилди.

Танлов ғолиб ва иштирокчиларига “Вақф” фонди, “Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ ва “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжидининг совғалари топширилди.

Барча ғолибларни муборакбод этамиз!


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги Қонуннинг янги давоми...

3165 16:14 / 21.08.2020
Ўзбекистонда Ҳалол сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида Ўзстандарт агентлиги давоми...

3976 06:24 / 27.08.2018
Бугун, 16 октябрь муҳтарам уламолар пешин намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди1. Ҳомиджон Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи давоми...

1675 13:46 / 16.10.2021
2021 йил апрелмай ойларида Тошкент шаҳридаги жоме масжидларида ўқиладиган таровиҳ намозларида Қуръони Каримни хатм қилувчи қорилар рўйхати тақдим этилди. Бу ҳақда давоми...

5117 18:30 / 12.04.2021