1446 йил 17 шаввол | 2025 йил 15 апрель, сешанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Жазоирни озод қилган имом Абдулҳамид ибн Бадис

10:31 / 07.11.2021 2166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Жазоирда араб халқини ташкил этадиган

мусулмонлар яшайди. Кимда-ким ушбу

халқни ўз илдизини йўқотган

ёки ўлиб битган халқ деса, ёлғон айтади».

Имом Абдулҳамид ибн Бадис

Кимда-ким Жазоирда миллион киши дин йўлида шаҳид кетди деса, янглишади!

Тарихий ҳақиқат шундан иборатки, Жазоирнинг сўнгги етти ярим йиллик инқилобидан кейин, 1952 йилдан 1964 йилгача бир ярим миллион киши дин йўлида шаҳид кетди. Юз йилдан зиёд кечган даҳшатли француз оккупацияси давомида эса босқинчи французлар томонидан ўлдирилган мусулмонларнинг умумий сони бундан бир неча чандон кўпдир. Биз уларни дин йўлида шаҳид кетган деб ҳисоблаймиз, лекин Аллоҳнинг олдида ҳеч қайси бирини улуғламаймиз.

Юрт оккупациясини ёки босқинини қандайдир бошқа мазмундаги ибора билан, масалан, ўлкани «колонизация қилиш» деб аташ катта хато ҳисобланади. Чунки «колонизация қилиш» ибораси муайян ерни мустамлакага айлантиришни, яъни бўш ётган маълум бир жойга кўчиб бориб, ўша ерга эгалик қилишни англатади. Тажовузкор давлат босқинчилари эса бўш ётган ерни эгаллаш учун келишмаган. Улар ерларни оккупация қилиб, ўлкани талаш, маҳаллий аҳолининг маданияти, ўзига хос миллийлигига барҳам бериб, истило қилинган халқни ўз манфаатлари ва нафсига хизмат қилишга мажбурлаш мақсадида келишган.

Ушбу тафсилотларнинг тилга олиниши шунчаки, тарихга оид қизиқиш эмас, гарчи бундай қизиқиш ҳам анча аҳамиятли бўлса-да. Тарихий ҳодисаларни тилга олишдан мақсад, Жазоирда бўлгандай, умматни жонлантириш, мағлубиятдан ғалаба сари етаклаш учун ушбу ҳодисалар сабоғидан ибрат ва фойда олишдир. Фаластин мусулмонарининг олтмиш йилдан зиёд кечаётган сионистик оккупация давомидаги аҳволи борасида умидсизликка тушаётганлар билиб қўйсинки, Жазоирдаги аҳвол менинг суюкли Ватаним Фаластиндаги аҳволдан анчагина оғир бўлган. Шунча зулм ва мусибатлардан сўнг ҳам Жазоир мустақилликка эриша билди – фаластинликлар ҳам, Аллоҳнинг қудрати ила мустақилликка эриша олишади, агар жазоирлик биродарлари ўтган йўлдан ўта билишса! Аллоҳнинг иродаси бандаларига нисбатан қарор топажак ва Унинг бу борадаги хоҳиши ўзгармаслигини кўргайсиз.

Ушбу ҳикоямизда сўз борадиган жазоирлик каҳрамон босқинчиларгa қарши қурол кўтармаган, лекин у одамларга умид бахш этган жангчи бўлган. Унинг воситачилиги ила Аллоҳ бутун бошли юрт халқини жонлантирди. Бунинг ҳайратланарли ери йўқ, чунки ҳикоямиз қаҳрамони мужоҳидлар оиласидан келиб чиққан. Унинг бобокалони – буюк Исломий қаҳрамон Муизз ибн Бадис ўтмишда Жазоирни бидъат аҳли — фатимийчи шиалардан тозалаган. Бобоколони сингари Абдулҳамид ибн Бадис ҳам кўпчилик юртдошларининг қалбини умидсизлик қамраган даврда яшаган. Бироқ бу давр асл ўғлонлар тарбия топиб, метиндек ирода тобланган давр бўлди.

Абдулҳамид ибн Бадиснинг тарихи оиласида олган тақводорлик руҳидаги тарбиядан бошланади. Аллоҳ унга шундай ота-она инъом этган эдики, иккаласи ҳам Қуръони Карим Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатини ўргатди, Ватанга бўлган муҳаббатини шакллантирди.

Ибн Бадис Қуръонни ёд олиб, Суннатни пухта ўзлаштирди. Шундан сўнг отаси уни уламоларнинг сабоғини олиш учун Зайтун университетига ўқишга юборди. Университетни тамомлаган Ибн Бадис Ҳижозга ҳаж сафарига йўл олди. Мадинаи мунавварада у ҳар бир жазоирликка Қиёматгача татигули, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, чинакамига катта хизмат кўрсатган бир ҳиндини учратди. Ул зоти шариф шайх Ҳусайн Ҳинди эди, Аллоҳ уни кўп ажру савоблари ила мукофотласин.

Шайх Ҳинди ибн Бадисга ҳаж амалларидан сўнг Жазоирга қайтиш ва энг аввало жамики саъй-ҳаракатини маҳаллий одамларни Аллоҳнинг ҳақ динига киритишга жамлашни маслаҳат берди.

Имом Абдулҳамид ибн Бадис шайх Ҳусайн Ҳинди ҳазратларининг маслаҳатига қулоқ тутиб Жазоирга қайтди. У ерда одамларга араб тили ва Исломни ўргатиш, ўсиб келаётган ёш авлод орасида маърифат тарқатиш мақсадида газета ва мактаблар таъсис этди.

Жамиятни шакллантириш иморат қуришга ўхшайди. Бундай иш бошидан тўғри йўлга солиниши, бугунги кунда айрим Исломий ҳаракатлар сингари ҳозиргина вужудга келиб, қурилиш жараёнининг бир нечта босқичини ошиғич равишда ҳатлаб ўтишга уринишидек эмас, аксинча, босқичма-босқич илгарилаб бормоғи лозим. Имом Абдулҳмид ибн Бадис ниҳол экиб, уни авайлаб парвариш қилганча, ҳосилга киришини кутди. Шунингдек, шайх Ибн Бадис Исломий уламолар уюшмасига асос солиб, ўзи раис этиб сайланди. Ушбу лавозимда у Франциянинг бузғунчилик воситасида Жазоир бўйлаб кенг тарқалган бидъатларга барҳам беришга киришди.

Абдулҳамид ибн Бадис ҳақиқий Ислом динини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари эътиқод қилган динни тарғиб қилиш билан машғул бўлди. Ибн Бадис эллик бир ёшда, Ватанининг мустақиллигини кўришга улгурмай боқий дунёга риҳлат қилди. Унинг мактабини кўрган мужоҳидлар бирин-кетин француз босмачиларига қарши кураш ҳаракатига қўшила бошлашди ва ниҳоят, 130 йилдан зиёд давом этган француз оккупациясидан сўнг Жазоир миллий мустақилликка эришди.

Қодир Аллоҳ ушбу буюк юртда Исломни йўқ қилмоқчи бўлган ифлосларнинг дабисасини барбод  этди.

Аллоҳ дин йўлида шаҳид кетган жазоирлик мужоҳидларни ўз раҳматига олсин. Аллоҳ имом Ибн Бадисдан рози бўлсин!

«Ислом умматининг 100 буюк шахси» асари асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замонга келадиган бўлсак, ўша пайт бутун дунёга, барча инсониятга аталган, барча замон ва маконларга салоҳияти бор, барчага қиёматгача икки дунёнинг бахтини давоми...

2037 20:00 / 24.08.2019
Хорижийлар ҳижрий 38, милодий 658 йил Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг аскарлари ичидан кейинчалик хорижийлар хавориж деб номланган алоҳида гуруҳ ажралиб чиқди. давоми...

1450 15:09 / 23.12.2024
Умавий амирларидан Валид ибн Абдулмалик ҳукмдорлиги 705715 даврида Испания ва Португалия Мусо Нусайя ва унинг мавлоси Ториқ ибн Зиёд томонидан ҳижрий 92 милодий 711 давоми...

3379 08:55 / 21.07.2019
Пешво, имом, ориф, зоҳидлар саййиди Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Адҳам ибн Мансур ибн Язид ибн Жобир Ижлий Шомда истиқомат қилганлар.Оталаридан, Абу Ҳурайранинг давоми...

6966 18:40 / 12.01.2019
Аудиолар

150237 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

69666 14:35 / 11.08.2021