1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Уруш ва ғазот

16:19 / 08.08.2020 2094 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Ислом тинчлик динидир. Исломнинг дастлабки босқичларида нозил бўлган Қуръони Карим оятларида урушга ишора қилувчи бирорта ҳам сўз йўқ. Шунингдек, Ислом тарихининг аввалида бу диннинг куч билан тарқалганини тасдиқловчи ва одамларни динга киритиш ниятида уруш воситаси қўлланган бирорта ҳам ҳодиса бўлмаган. Кейинги пайтлардаги урушларнинг бирдан-бир сабаби эса душманликни қайтариш ва дин эркинлигини ҳимоя қилиш эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан олти ой ўтганда барча ишларни тартибга солиб, ички жабҳани созлаб бўлдилар. Сўнг эътиборни ташқи жабҳага қаратдилар.

Ҳарбий ҳаракат поғоналари

Дастлаб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни иложи борича қўлни тийишга ва мушрикларни кечиришга чақирар эдилар. Қачонки мусулмонларнинг шавкати кучайгач, ўзларидан зулмни қайтариш мақсадида жанг қилиш учун уларга изн берилди.

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида шундай марҳамат қилади:

«Ўзларига қарши уруш очилганларга зулм қилингани учун уларга (уруш учун) изн берилди. Аллоҳ уларга нусрат беришга ўта қодирдир» (39-оят).

Ушбу ояти карима ҳижратдан кейин нозил бўлган бўлиб, у мусулмонларга кофирларга қарши уруш қилишга изн берувчи биринчи оятдир. Бунгача ҳатто ўзини ҳимоя қилиш учун ҳам кофирларга қарши жанг қилишга рухсат йўқ эди. Мушриклар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг саҳобаи киромларига истаганларича азоб, озор беришар, зулм қилишарди. Саҳобаи киромлардан баъзилари калтакланган, ярадор бўлган ҳолларида келиб, бошларидан ўтган ноҳақлик ва зулмдан шикоят қилсалар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сабр қилинглар, менга уруш қилиш учун изн берилгани йўқ», дер эдилар.

Ва ниҳоят, ушбу ояти карима нозил бўлди. Бу оятда мусулмонларга уруш қилишга мазлум бўлганлари, азоб-уқубатга қолганлари учун рухсат берилгани очиқ-ойдин айтилмоқда.

«Ўзларига қарши уруш очилганларга зулм қилингани учун уларга (уруш учун) изн берилди».

Демак, Қурайш кофирлари аввал мусулмонларга қарши уруш очишган. Мусулмонлар ҳужумга ва зулмга учраганлар. Энди улар ўзларини ҳимоя қилмасалар бўлмайди. Акс ҳолда кофирлар уларни йўқ қилиб юборишлари мумкин.

«Аллоҳ уларга нусрат беришга ўта қодирдир».

Сўнг ким уларга қарши уруш очган бўлса, унга қарши уруш очиш фарз қилинди:

«Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг ва тажовузкорлик қилманг. Аллоҳ тажовузкорларни севмас» (Бақара сураси, 190-оят).

Аллоҳ таоло ушбу оятда мусулмонларга ўзларига қарши урушаётганлар билан Аллоҳнинг йўлида жанг қилишни амр қилмоқда:

«Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг».

Бу ерда икки нарсага алоҳида эътибор қаратиш лозим. Биринчиси – қарши урушаётганлар билан жанг қилиш. Яъни қарши урушмаётганларга тегмаслик. Иккинчиси – Аллоҳнинг йўлида жанг қилиш. Бошқа йўлда эмас.

Сўнг барча мушрикларга қарши уруш фарз қилинди:

«Мушрикларга қарши, улар сизга қарши ёппасига урушаётганларидек, ёппасига уруш қилинг. Ва билингки, Аллоҳ тақводорлар биландир» (Тавба сураси, 36-оят).

Чунки бир тараф уруш қилганда, иккинчи тараф жим тура олмайди. Албатта, уруш бирорта инсонга раҳм қилмайди. Унда турли ҳоллар бўлади. Аммо бу сизнинг турли ножоиз ишларни қилишингизга баҳона бўла олмайди. Сиз мусулмонсиз, доимо Аллоҳнинг амрида юришингиз керак.

Шунинг учун

«Ва билингки, Аллоҳ тақводорлар биландир».

У Зот Ўзига тақво қилувчиларга нусрат беради.

Тарихчиларнинг айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 28 та ғазотда иштирок этган бўлсалар, шундан 9 тасида уруш бўлган, холос. Иттифоқ қилинган маълумотга кўра, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам 38 та сарийя юборганлар. Биз ушбу саҳифаларда ғазот ва ­сарийяларнинг Ислом тарихига кўрсатган таъсири ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Изоҳ:

ҒазотРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кибор саҳобалардан бирини ўринбосар қилиб қолдирганларидан сўнг ўзлари ҳарбий қўшинга бош бўлиб, бирор ерга бир мақсад билан боришлари унда жанг бўлганбўлмаганидан қатъи назар.

СарийяРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор мақсадни кўзлаб, бир саҳоба бошчилигида юборган махфий жанговар гуруҳ унда жанг бўлганбўлмаганидан қатъи назар

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биҳар Ҳиндистоннинг шимолишарқидаги штат бўлиб, Непал билан чегарадош. Унинг майдони 174 минг км2. Аҳолиси 86,3 млн.дан ортиқдир. Маъмурий маркази mdash Патна шаҳри давоми...

1953 09:00 / 22.02.2023
нубувватнинг 4йили иккинчи ярми милодий 613 йилЯширин даъватдан ошкорага ўтиш ҳам Аллоҳ таолонинг амри ила бўлди. У Зот Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи давоми...

2333 18:05 / 18.12.2019
Асҳима ибн Баҳр анНажоший Ҳабашистон подшоҳининг ўғли бўлган. Худди Мисрда quotфиръавнquot, форсларда quotкисроquot, Византияда quotҳирақлquot дейилгани каби Ҳабашистонда давоми...

4125 05:00 / 06.01.2017
Кўҳна тарих жуда кўп ҳукмдорлар, фотиҳлар ва саркардаларнинг турфа ишларига гувоҳ бўлган, уларнинг хизматлари ва қилмишларини ўз саҳифаларига абадий муҳрлаб давоми...

4257 15:00 / 18.12.2020
Аудиолар

137630 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57695 14:35 / 11.08.2021