1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми?» шиори остида мавлид тадбири ўтказилди

14:54 / 18.10.2021 2131 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 17 октябр куни пойтахтимиздаги «Акsu» ресторанида Qur'on ТV илмий-маърифий онлайн телеканали бошчилигида «Қўшнилар» хайрия гуруҳи ҳомийлигида «Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми?» шиори остида мавлид маросими ўтказилди. 

Ушбу тадбирда «Эшонхўжа ота» жоме масжиди имом-хатиби Авазхўжа домла Баҳромов, «Ал Ҳудайбия» жоме масжиди имом-хатиби Миродулло домла Ғоибназар ўғли, Qur'on ТV ва Islom uz cайти ходимлари ҳамда хайрия гуруҳи кафилликка олган болажонлар ва уларнинг оналари иштирок этдилар. 

Тадбир анъанага мувофиқ Қуръони Карим тиловати билан бошланди сўнгра дуолар қилинди. Кейин хайрия гуруҳи ташкилотчиси Жамшид Назаров сўзга чиқиб, «Қўшнилар» хайрия гуруҳи ишлари ҳақида маълумот берди. Мавлид тадбирини кўтарники руҳда, болажонларга мос тарзда олиб боришда Нозимжон домла Ҳошимжон ҳамда Қамариддин Бекмуҳаммадлар таклиф этилди. Шунингдек, болажонлар ўзлари тайёрлаб келган нашидалар, салавотлар, ҳадислар ва шеърлар айтдилар. Мавлид тадбири юқори савияда, болажонларнинг шўх-шодон кулгулари остида ўтказилди. Тадбир жараёнида ташриф буюрган меҳмонлар томонидан викторина мусобақаси ўтказилиб, унда болаларга сийратга оид саволлар берилди. Сийрат мусобақасида ғолиб бўлган 1,2,3 ўрин олган иштирокчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалар ҳамда ташаккурномалар устозлар томонидан тақдим этилди. Хусусан, барча тадбир иштирокчиларига ҳам совғалар улашилиб, сўнга зиёфат дастурхонига таклиф этилди. Зиёфат асносида болалар учун қизиқарли аттракционларда ўйнаш шароити яратиб берилди. «Қўшнилар» хайрия гуруҳи томонидан 90 га яқин оилаларга ҳамда 250 дан ортиқ болаларга ҳадялар тарқатилди. 

Тадбир сўнгида устозлар болажонлар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар. Аллоҳ таоло яхшилик ишларда хайрихоҳ бўлганларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жаннатда қўшни қилсин!

https://t.me/islomuz/21338

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муқаддас заминда ҳаж ибодатини адо этаётган миллионлаб мўминмусулмонлар қатори 15 минг нафар юртдошларимиз Мино ва Арафот каби муборак манзилларда улуғ давоми...

1220 01:31 / 06.06.2025
Туркия жумҳурияти бир неча йиллардан буён Африкадаги мусулмон мамлакатларида мактаблар бунёд этиб, болаларнинг таълим олишига кўмаклашиб келаётган эди.Яқинда давоми...

1447 17:27 / 22.02.2023
2015 йилда Мичиган штатидаги олтита шаҳардан тўрттаси мусулмонлардан иборат бўлган ва Америка тарихида илк маротаба шаҳар кенгашининг кўпчилик аъзолари мусулмон давоми...

2754 16:30 / 11.03.2021
Жорий йилнинг июнь ойида Германиянинг Оснабрук шаҳрида биринчи бор имомларни тайёрлаш маркази очилди. У давлат томонидан молиялаштирилади..Биз бу кун Германияда давоми...

1728 19:00 / 30.06.2021