1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухорий ва Термизий меросига оид лойиҳалар яратилади

10:40 / 21.04.2025 824 pdf Ўқиш режими + -

Илм-фан ва маънавиятимиз тарихида чуқур из қолдирган буюк алломалар – Имом Бухорий ва Имом Термизий меросини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилади.

Имом Бухорийнинг муҳаддис сифатида ҳадис илми ривожига қўшган беназир ҳиссасини ёритиш мақсадида унинг ҳаёти давомида амалга оширган илмий сафарларини ўзида акс эттирувчи интерактив харита яратилади. Ушбу харита орқали Имом Бухорий босиб ўтган йўллар, ташриф буюрган шаҳарлари ва у ерда олган илмлари аниқ географик манзиллар асосида намоён этилади.

Тайёрланган контентлар доимий экспозиция таркибига киритилади. Харита орқали илмий ва тарғибий ишлар кенгайтирилади.

Ўзбекистон ва дунё архивлари ҳамда кутубхоналарида сақланаётган Имом Термизийга оид асарлар, хусусан, ноёб қўлёзмаларни тўплаш ва ўрганиш асосида электрон каталог шакллантирилади.

Шунингдек, қўлёзмаларнинг электрон нусхалари ва факсимилелари тайёрланади.

Имом Термизий ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган видеоролик яратилади.

Тайёр контентлар экспозиция таркибига киритилади ва тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун тақдим этилади.

Ушбу лойиҳалар, нафақат илмий-маърифий аҳамиятга эга бўлиб, балки миллий ўзлик ва маънавий меросни асраб-авайлаш ҳамда ёш авлодга етказишда муҳим қадам бўлади.

 

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британияда фаолият олиб бораётган ОАВ бўйича ўтказилган янги тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат оммавий ахборот воситаларида чоп давоми...

2572 11:00 / 11.07.2019
Сингапур раҳбари бугун Тошкент шаҳрида мамлакатимиздаги диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашди. Мулоқот давомида Осиё юрагида жойлашган қадим давоми...

2145 14:09 / 24.05.2023
Хабарингиз бор ўтган йили Янги Зеландияда икки масжидга қилинган ҳужум оқибатида 51 мусулмон ҳалок бўлган эди. Айтиб ўтиш лозимки, машъум воқеадан сўнг давлатнинг давоми...

3153 11:30 / 17.07.2019
Ҳадям Қуръон бўлсинrdquo лойиҳаси доирасида Африканинг Малави Республикасида истиқомат қилаётган мусулмонлар учун Қуръони карим маъноларининг чечова тилига давоми...

2465 17:04 / 03.12.2018