1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Мавлид ҳақида ўйлар (еттинчи мақола)

14:00 / 14.10.2021 1446 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биздаги мавлид маросимларидаги устунликлар

Агар разм солиб қаралса, юртимиздаги ўтган уламоларимизнинг мавлидни жуда ҳам яхши тарзда, шаръий асосда йўлга қўйганларини кўриш мумкин.

1. Бизда мавлид кунини ҳайит каби байрам қилиб олинмаган. Кўпчилик қарши томоннинг фикри айни шу нуқтага қаратилган. 

2. Мавлид кунини хосламай, шу ойни, баъзи жойларда кейинги уч ойни ҳам ушбу йиғин учун муносиб деб билишган. Бу ҳақда юқорида батафсил тўхталиб ўтдик.

3. Мавлид йиғинларида ҳеч қандай ношаръий иш йўқ. Аёллар аралишиши, беҳуда ўйин кулги, мадҳда ҳаддан ошиш ва бошқа танқидга учраган ишларнинг бирортаси биздаги мавлид йиғинларида йўқ. Айрим жойларда бу каби ҳолатлар бўлган. Баъзи бир ўзини тасаввуф аҳли деб таништирган жоҳиллар ана шундай ношаръий ишларни қилишган, натижада мавлид ҳақидаги қарашларнинг ўзгаришига, мавлид амалининг қораланишига сабаб бўлишган.

4. Мавлид асарини танлашда энг муътабар асарлар танланган. Заиф, ортиқча муболағали гапларга училмаган. Мисол учун, Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Мавлид»ини олайлик. Аввало муаллифнинг ўзи илм, тақво ва зуҳдда юксак одам бўлган. Ўз даврида Мадинада шофеъийларнинг қозиси бўлган. «Саҳиҳи Бухорий»дан Мадина Ҳарамида дарс берган. Шу боис, асарга ҳам асосан илмий қийматга эга маълумотларни киритган.

5. Мавлид маросимларига ҳеч қандай мусиқа аралашмаган. Кўп жойларда мавлид маросимларида шариат доирасидаги куйлар билан нашида айтиш, дўмбира чалиб, мавлидни эълон қилиш каби ҳолатлар бор. Бунга баъзи уламолар рухсат беришган. Бу ишни шаръан дуруст бўлган даражада амалга оширишга шаръий далиллар топилса да, юртимиз уламолари эҳтиётан бунга ҳам йўл қўйишмаган. Чунки бунга йўл очилса, шаръий чегараларни аниқлаш ва уларга қатъий риоя қилишни ушлаш жуда ҳам мушкул иш. Айниқса, омма халқ буни эплай олмайди. Яхшиси, «саддуз зароиъ» – «ёмонликнинг олдини олиш» қоидасига кўра, мусиқа аралштирмаслик керак, деган фикрда бўлганлар. Чунки мусиқа кўпинча кишини ғафлатга бошлайди, енгилтакликка олиб боради, бориб бориб, одамлар шариатда ҳаром қилинган мусиқаларга ўтиб кетади, дейишган.

Биздаги мавлид маросимларидаги мазкур хусусиятларни тааммул қилар эканмиз, ўтган уламоларимизнинг нақадар илму тақвода мустаҳкам, шариат ҳудудларини қаттиқ тутган буюк инсонлар бўлганининг яна бир бор гувоҳи бўламиз, ҳақларига таҳсин айтамиз. Аллоҳ ўтган барча азизларимизни Ўз раҳматига олсин!

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Само чокчокидан сўкилди гўё,Ёшу қари бирдек бўлмишди карахт. Мадина зор йиғлаб тўлғонар гирён,Жанобим Ёрига айламиш риҳлат. Чиройда мислсиз гўзал гул юзим,Бани давоми...

2833 09:03 / 17.09.2024
2666. .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламshyнинг насабларига келсак, у зот ndash Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ибн давоми...

11249 18:03 / 21.11.2017
1.Ўрта бўй эдилар. 2. Ранглари оққизил, юзлари буғдойранг эди. 3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар. 4. Икки елкалари ораси кенг эди. 5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли. 6. давоми...

4408 10:19 / 14.09.2024
Ассалоту вассаламу алайка я РасулаллоҳАссолату вассаламу алайка я ҲалилаллоҳАссолату вассаламу алайка я Саййидал аввалин, вал ъаҳирин, вассалам алал давоми...

4414 15:05 / 06.11.2019
Аудиолар

231314 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149839 14:35 / 11.08.2021