1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Набий алайҳиссаломнинг ўзлари эшитган мавлид

09:22 / 02.11.2021 3425 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳи ҳасан санад билан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

«Саййидимиз Аббос ибн Абдулмуттолиб Набий алайҳиссаломнинг туғилишлари ҳақидаги қиссани назм шаклига келтириб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ўқиб бердилар».

Ривоятда келадики:

«У, «Эй Аллоҳнинг Расули мен сизни юксакларга кўтариб мақтагим келаяпди. Рухсат берсангиз бирор сўз билан сизни мадҳ қилсам», деди».

Расулуллоҳ: «Айт! Қандай чиройли гапирасан-а, Аллоҳ сени гапиртирмай қўймасин», дедилар.

Шунда Аббос қиссани айтишни бошлади:

Ушбу ер пайдо бўлишидан олдин руҳингиз жаннатда пишиб етилган эди.

Баргдан тўсиқ тўқиб сақланган жойда руҳингиз соғ ва пок бўлган эди.

(Одам алайҳиссалом емаслиги керак бўлган дарахт мевасини еб қўйиб Роббига осий бўлганида, авратлари ўзларига очилиб қолиб, ўзларини жаннат барглари билан тўса бошлаганлар, бу ерда ўша жойга ишора қилинмоқда.)

Кейин мамлакатларга тушдингиз.

Сиз унда башр ҳам, чайналган гўшт ва алақа ҳам эмасдингиз.

Балки сиз Нуҳ кемасига минган, Насрни (Нуҳ алайҳиссалом давридаги бутнинг номи) жиловлаб аҳлини ғарқ қилган томчи сув эдингиз.

Олам товоқ бўлиб давом этишни бошлаганида сиз,

Улуғ зотлар сулбидан раҳмларга кўчириб ўтқазилдингиз.

Ҳатто сизнинг шарафли уйингиз,

Олийликда баланд тоғ чўққиларидан ҳам юқори.

Сиз туғилган чоғда еру замин ёришиб кетди,

Нурингиз ила уфуқда нур таралиб кетди.

Бизлар эса, ушбу таралган нур зиёсида,

Тўғри йўлни босиб ўтамиз.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни дуо қилдилар. Аббос кексайиб улуғ ёшга етганларида ҳам бирорта тишлари тушмаган эди. (Чунки Набий алайҳиссалом унга: «Аллоҳ сени гапиртирмай қўймасин», «Тишингга кумуш қоплама қўймагин» деган маънода дуо қилган эдилар).

Мустафо алайҳиссалом ҳақида айтилган мавлидни Мустафо алайҳиссаломнинг ўзлари эшитди.

Биз ҳам ушбу зиё ва нурдамиз. Эй Аббос тўғри айтдинг. Биз сендан бир минг тўрт юз кейин бўлсак-да биз ҳам ўша зиё ва нурда тўғри йўлни босиб ўтамиз.

Биз «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни Муҳаммад алайҳиссалом орқали танидик. Қуръонни Муҳаммад алайҳиссалом ёрдамида ўргандик. Барчага меҳрибон бўлган Раҳмонни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқалигина танидик.

Аллоҳ таоло бизга у кишининг умматларига бериладиган мукофотнинг олийсини берсин, барчаларимизни Расули ва у кишининг умматлари орасида жамласин.

Шайх Ҳабиб Умар ибн Хафиз.

Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Сартарошнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини олаётганини кўрдим. Саҳобалари у зотни ўраб давоми...

1795 12:47 / 09.10.2023
Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирламоқчи бўлишади. Аллоҳ таоло бўлса Ва сенинг зикрингни юқори кўтармадикми rdquo дея марҳамат қилади. Шарҳ сураси, давоми...

1930 15:30 / 23.10.2021
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг таржимаи ҳолларининг ўзи биз учун буюк намуна. Аввало, У зот алайҳиссалом биз каби оддий инсон бўлганлар ва буни ҳаммага эълон давоми...

3344 19:05 / 05.11.2019
162Абу Толиб Маккага, жуда шошиб қайтарди,Набирага бир сўзни , қайта қайта айтарди,Посбонингман санинг деб, кўнглин хушнуд этарди,Боболари бир сабаб, асли давоми...

3861 10:58 / 05.12.2017
Аудиолар

210824 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130087 14:35 / 11.08.2021