1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Сени яхши кўришимнинг сабаби намоз ўқишингдир!

09:00 / 10.10.2021 2873 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир она айтиб беради: «Мен фарзандларимга: «Намоз ўқи» деб айтишдан жуда толиқдим. Ҳар азон айтилганида каттаю-кичигига кўп маротаба: «Намозингни ўқи, намозингни ўқи» дер эдим. Кейинги намоз вақти киргунига қадар, аввалги намозини қийинчилик билан ўқитар эдим. Қизларимни намозга туриши жуда катта тўхтовсиз муаммога айланди. Бир куни Аллоҳим менинг ҳаёлимга бир фикр келтириб қўйди. Қизларимга бир ҳафта намоз ўқиш мусобақасини уюштиришимни айтдим. Уларга: «Ким ғолиб бўлса, унга алоҳида совға бераман. Агар мен кимга бир маротаба намозингни ўқи деб буюрсам у ютқазади» деб шарт қўйдим. Шу тариқа мусобақа уюштирдим. Натижа жуда ҳайратланарли бўлди. Барча қизларим ғолиб бўлишди. Мен қизларимга эслатмасам ҳам ўзлари мустақил мусобақалашиб намоз ўқий бошлашди. Алҳамдулиллаҳ, мен бир гапни такрорлайверишдан ҳалос бўлдим. Мени бу услубим орқали намоз вақтини эслатмасам ҳам ўз вақтида ўқийдиган бўлишди».

Бир йигит айтади: «Отам шифохонага ётиб қолдилар. Аҳволлари жуда оғир эди. Отамга ўлимдан олдинги ҳолатнинг хабари келган экан. Мен буни билмас эдим. Сўнги лаҳзаларда отам менга намоз ўқишимни айтдилар. Ҳар доим мени намоз ўқишга буюрар эдилар. Аммо бу айтишлари менга қаттиқ таъсир қилди. Мен ўша вақт намозни қийматини сездим. Сўнгра намозимни ўқишга кетдим. Намоз ўқиб бўлиб, отамнинг олдиларга қайтдим. Отамга қарасам улар ҳаётдан кўз юмган эканлар. Шундан сўнг, отам қабрларида хурсанд ётишлари учун мен ўзимга-ўзим: «Ҳеч қачон намозимни ташламайман ва ҳар намозимда отамни дуо қиламан» деб сўз бердим».

Яна бир йигит айтади: «Отам ўлим тўшагида ётган эдилар. Барча фарзандларини йиғиб васият қилдилар: «Намозингизни тўла тўкис адо этинглар!». Кичкина укамга қараб: «Намоз!» дедилар.

Отамни энг сўнгги сўзлари шу бўлди. Укам шундан сўнг, намозини қолдирмасдан ўз вақтида ўқийдиган бўлди. Негаки, у намозига бепарво эди. У отамни жуда яхши кўрар эди ва жуда қаттиқ таъсирланди».

 Ўлим тўшагида ётган вақтингизда фарзандларингизга нимани васият қилган бўлар эдингиз? Сўнгги сўзларингиз нима бўлар эди?

Нафасингизни сўнгги лаҳзасига қадар яхшиликка чорлар эдингизми?

Бир куни бир ота айтади: «Уйда бўлмаган вақтимда ўғлимга қўнғироқ қилиб, унга намоз ўқишини эслатар эдим. Баъзи пайтлар бир дона хабар орқали кифояланар эдим. Сўнгра аёлимга қўнғироқ қилиб: «Ўғлим намоз ўқидими» деб сўрар эдим. Аёлим: «Болангиз намозини ўқиди» деб айтса, ўғлимга яна чиройли хабар жўнатар эдим. У билан фахрланаётганимни айтар эдим. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Бир куни ўғлимга: «Фарзандим, сени масжидда намоз ўқиганинг мени жуда хурсанд қилди. Мен сен билан фахрланаман. Аммо саждаларингда мени ҳам дуо қилишни ёдингдан чиқариб қўймагинг!» деб хабар жўнатдим. Аёлим билан бўш вақтимизда фарзандимга чиройли хабар жўнатишни ўйлаб ўтирар эдик. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, албатта, у бизни гўзал сўзлар билан сийлади. Бу гапларни биз барчага етказишга ҳаракат қилдик. Алҳамдулиллаҳ, бошқалар бу усулдан фойдаланишди».

Сизлар ҳам бу чиройли гапларни ўйлаб топсангиз бўлади. Масалан: «Эй, менинг гулим, намозингни ўқи!», «Эй, намозингни ўқи, уйимизнинг устуни!», «Сени яхши кўришимнинг сабаби намоз ўқишингдир!» ,«Намозни тарк этишинг иймоннинг заифлигидир!», «Уларга етиб ол, сендан ўзиб кетишди. Албатта, улар мажсидда намоз ўқийдиган кишилардир!» каби усуллар орқали фарзандингизни тарбияласангиз бўлади.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадисда умматларига машаққат бўлишини мулоҳаза қилганлари учунгина, ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр давоми...

18835 05:00 / 31.12.2016
11дарс16МатнСўнгра тик турган ҳолда фақат Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳrdquoнинг ўзини айтардилар.16Матннинг далиллари۱ quot quot1. Абу Ҳурайра давоми...

3834 05:00 / 09.01.2017
Намоз ndash Ислом динининг беш устунидан биридир. Намоз мўминнинг меърожидир. Намоз мўминмусулмон одам ҳар куни бажарадиган энг муҳим амалидир. Намоз банданинг бу давоми...

2346 16:53 / 14.12.2022
Аллоҳ таоло .Ва қачон уларнинг ичида бўлсанг ҳамда уларга намозни қоим қилсанг, улардан бир тоифаси сен ила турсинлар,, деган.Шарҳ Ушбу оятда Аллоҳ таоло хавф бўлиб давоми...

6991 05:00 / 04.01.2017
Аудиолар

213191 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132411 14:35 / 11.08.2021