1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Намозга чорлов

09:00 / 05.10.2021 2549 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

40 кунлик намоз қалбни қандай ҳолатга келтиради

Қизлардан бири айтади: «Мен ўн иккинчи синфда таҳсил олар эдим. Бир куни онам менга: «Рамазонга 15 кун қолди. Сен у ой киргунига қадар 5 маҳал намозинга риоя қилгин. Сен 40 кун намозинга риоя қиладиган бўлсанг, қалбинг намозни роҳатини ҳис қилади. Шундан сўнг намозингни бир кун ҳам қолдирмайдиган бўласан», дедилар. Мен онамни васиятларига амал қилиб, бунинг гувоҳи бўлдим. Мен 40 кундан кейин намозни ҳаловатини ҳис қилдим, намозга муҳаббатли ва бир маротаба ҳам намозимни қолдирмайдигам бўлдим».

Бир она айтади: «Қизим билан телевизор томоша қилиб, ўтирган эдик. Шу пайт намоз вақти кириб қолди ва қизимга: «Тур намозингни ўқи», дедим. Қизим менга: «Ўзингиз нима учун ўқимаяпсиз?», деб айтди. Ўша вақтда намоз ўқимасдан ўтирганим сабабли ўзимдан жуда қаттиқ ранжидим. Агар азон овозини эшитсам, барча ишимни ташлаб, қизимдан аввал туриб ва намозимни ўқийдиган бўлдим. Шундан сўнг у менга эргашиб ўз вақтида намозини ўқийдиган бўлди. Мана шундай йўл орқали унга ибрат бўлишимни англаб етдим».

Оналардан бири айтади: Мен жуда кўп ошхонада ушланиб қолар эдим. Азон овозини эшитсам, қизларимга: «Намоз ўқинглар» деб айтар эдим. Қизларим қийинчилик билан оғриниб намоз ўқишар эди. Баъзида анча гап эшитишганидан кейин намозга туришар эди. Бир куни қизим: «Нега бизга намоз ўқинглар деб айтяпсиз? Сиз ўзингиз ишингизни ташлаб намоз ўқимаяпсизку? Сиз олдин намоз ўқинг, сўнг биз намоз ўқиймиз», деб айтди. Мен ўйлаб қарасам, қизимнинг гапи тўғри экан. Мен азон айтилганидан сўнг, қизларимдан намоз ўқишни талаб қиляпман. Ўзим эса ишларим билан овора бўлиб, намозимни кечиктираётган эдим. Шу вақтдан бошлаб: «Намоз ўқинглар!» деб айтишдан воз кечдим. Сўнгра: «Юринглар, бирга намоз ўқиймиз» деб айтишни бошладим. Энг қувонарлиси шуки, улар мени айтганларимни гап сўзсиз амал қилишяпти. Тезроқ намозга шошадиган бўлишди».

Бир йигит айтади: «Мени отам ҳайдовчи бўлиб ишлар эдилар. Илмдан унчалик кўп хабарлари йўқ эди. Ёзиш ва чизишни билмайдиган оми инсон бўлган эдилар. Бироқ намозни жуда ҳам яхши кўрар эдилар. Намозни яхши кўришларини исботи, азон овозини эшитсалар, энг яқин масжидни олдида машинани тўхтатиб, намоз ўқиб олар эдилар. Мен отам билан юрган вақтларимда шу нарсани гувоҳи бўлган эдим. Отам менга бир оғиз гапирмай туриб намозга шошишга ўргатдилар. Улар менга ибрат бўлдилар».

Оталардан бири айтади: «Менинг онам ёшлигимда дуо орқали намоз ўқишга буюрар эдилар. Улар менга: «Эй фарзандим, тур намозингни ўқи! Аллоҳ сени намознинг ҳаловатидан маҳрум қилмасин балки улуғ қилсин, мувафаққият насиб қилсин ва омадингни берсин. Намозингни адо эт!» деб айтар эдилар. Онамни менга яхшилик тилаб қиладиган ўша дуоларини эшитиш учун, намоз вақтини кутар эдим Мен шу йўл орқали намозни жуда қаттиқ яхши кўриб қолдим. Ҳозирги кунда фарзандларимга дуо қилиш учун мен намоз вақтини кутаман. Йиллар олдин онам менга қилган жуда ҳам чиройли дуоларини, ҳозир болаларимда бажаришга ҳаракат қиламан. Онам менга намоз ўқишни гўзал усул билан ўргатганлари учун уларни ҳар доим эслайман».

Қизлардан бири айтади: «Ёшлигимда онамни роҳатланиб намоз ўқиётганларини кўрар эдим. Ҳар бир намоздан сўнг овозларини баланд қилиб: «Эй Аллоҳим, қизимни намоз аҳлидан ва ундан роҳатланадиган қил! Намоз фарзандимнинг кўзини қувончи бўлсин!» деб дуо қилар эдилар. Мен онамдан бу дуони жуда кўп маротаба эшитганим сабабли бу дуо қулоғимда жаранглар эди. Аллоҳ олдида туришимни билганимдан сўнг, намоз менинг ҳаётимдаги энг гўзал лаҳзалардан бири бўлди. Шу сабабли намозни яхши кўриб қолдим.

Фарзандингиз хоҳ ўғил бўлсин, хоҳ қиз бўлсин уларга асло: «Намоз ўқи!», «Тез ўқияпсан!», «Суннатни ўқи!», «Чиройли таҳорат қил» ва шунга ўхшаш гапларни айтманг! Бу юракка оғир ботадиган гаплар ҳисобланади. Бу гаплар фарзандингизни намозга шижоатлантирмайди. Фарзандингизга: «Намоз ўқи» деб айтишдан аввал уни сабабини тушунтиришингиз керак. Масалан: «Эй ўғлим, намоз ўқисанг, Аллоҳ сендан рози бўлади», «Болам, намозинг қабул бўлиши учун тез ўқима», ёки «Ўғлим, мукаммал таҳорат қил, гуноҳларинг тўкилади» деб фарзандга сабабини тушунтирсангиз, шундагина қабул қилади. Сабабини айтиб, буйруқ бериш илоҳий усул ҳисобланади. Негаки, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаво онамизга ҳудди шу усулни қўллаб, жаннатдаги дарахтга яқин бўлишдан қайтарган ва шу оятида:

«Ва мана бу дарахтга яқин келманглар, бас, у ҳолда золимлардан бўласизлар» (Бақара сураси 35-оят), деб марҳамат қилган.

Бу оятда Аллоҳ таоло сабабини айтиб туриб, сўнг буйруқ берган. Биз ҳам фарзандимизни шу усул орқали тарбиялашимиз керак».

Йигитлардан бири айтади: «Мен баъзи вақтлар таровеҳ намозига дангасалик қилар эдим. Ота-онам ҳар доим мени чиройли гаплар билан шижоатлантирар эдилар: «Эй севгилим, вақт тез ўтади. Сен намоз ўқиб, ажр олгин. Негаки, намозсиз ўтган вақтинг, ажрсиз ўтказган вақтингдан яхшироқ» деб айтар эдилар. Мана шу мулойим айтган гаплари менинг юрагимга ўзим билмаган ҳолда сингиб кетди. Энди бор вақтимни Аллоҳнинг тоату-ибодатида ўтказишга ва бўш вақтимда Аллоҳни зикрида бўлишга ҳаракат қиламан».

Яна бир йигит айтади: «Отам бизни намозга шижоатлантириш учун жуда кўп айтадиган машхур гаплари бор эди. Улар «Намоз ўқинглар, Аллоҳ сизларга мувафаққият ва нажот йўлини берсин!» дер эдилар. Бу гаплари мени намозимга анча чиройли таъсир ўтказди».

Йигитлардан бир айтади: «Мен ҳеч қачон отамни намозга буюрган вақтларидаги суъратларини ёдимдан чиқармайман. Ҳар азон айтилганида қўлларини таҳорат қилиш учун шимариб, бизнинг олдимиздан табассум билан: «Тур, намозингни ўқи. Биз намоз ўқишга буюрилганмиз!» деб ўтиб кетар эдилар. Бу ҳолатни мен ҳаётим мобайнида жуда кўп маротаба кўрганман ва бу ич-ичимга сингиб кетган эди. Энди ўзим улғайиб, фарзандимни қўпол тарзда эмас, аксинча табассум қилган ҳолда намозга чорлайман».

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бағрикенглик ва осонлик Ислом шариатининг энг улкан мақсадидир. Бу маънони таъкидловчи ҳужжат ва далиллар кўп. Бағрикенглик инсон табиатига боғлиқ нарсадир. давоми...

3704 12:56 / 06.05.2018
Шаръий илмларнинг икки рукни бор.Биринчи рукн.Шаръий илмлар аслий манбаалардан ndash Қуръони карим, суннати мутоҳҳара, уламолар ижмоси ва мазкур уч манбага давоми...

4660 00:33 / 11.05.2017
Имом Абулҳасан Мовардий .Дунё ва дин одоби, китобида айтади .Илмнинг барчасини иҳота қилишга бирор йўл йўқ экан, унинг баъзисини билмаслик ор эмас, сенинг давоми...

2055 11:00 / 20.12.2021
Алҳамдулиллаҳ, доимо халқ орасида юрамиз, кечаю кундуз одамлар билан мулоқотда бўламиз. Кимнингдир ҳаёт тарзидан хурсанд бўлсак, кимларнингдир дунёқарашидан давоми...

3875 18:06 / 21.05.2018