1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия хайрия жамғармаси Ўзбекистонга беғараз ёрдам миқдорини оширади

07:30 / 20.09.2021 1965 pdf Ўқиш режими + -

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов “Alwaleed Philanthropies” хайрия жамғармаси бош котиби Ламия бинт Абдулмажид Ол Сауд билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мулоқот чоғида жамғарма томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларга кўрсатилаётган беғараз молиявий ёрдамнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Ламия Ол Сауд Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганидан мамнунлигини ва уни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.

Жамғарма раҳбари шаҳзода Алвалид бин Талол томонидан муайян лойиҳалар учун жами 500 минг АҚШ доллари ажратишга розилик билдирилганини маълум қилди. Ушбу маблағларнинг 200 минг доллари Оролбўйи минтақаси инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармасига, 150 минг доллари эса “Ҳунарманд” уюшмасининг “Тупроққалъа туманида уй шароитида қўлда гилам тўқиш цехини барпо этиш” лойиҳасига тақдим этилганини қайд этди.

Бундан ташқари, Ламия Ол Сауд “Zamin” Халқаро жамоат фондининг “Эшитиш қобилияти қийин бўлган болалар таълимини ривожлантириш” дастурига 150 минг доллар ажратилиши юзасидан қисқа муддатларда шартнома имзоланишини тасдиқлади.

Суҳбатдош, шунингдек, Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида жамғарма делегациясининг мамлакатимизга амалий сафар билан келишга тайёрлигини билдирди.

 

Манба:Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Мақола мавжув эмас

6485 00:00 / 11.03.2017
Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент ислом институтига ташриф давоми...

1508 09:06 / 25.11.2023
.Ҳилолнашр, матбаанашриёти ва Ғавсоний ноширлик уйи ўртасидаги дўстона ҳамкорлик муносабатлари 2018 йилнинг июль ойида бошланган. 2018 йилда ноширлик уйи раҳбари давоми...

6076 11:30 / 16.08.2019
Бугунги кунда сунъий интеллект тизимлари кўп, бироқ уларнинг аксарияти умумий мантиққа таянади Ўзбекистонда миллий қадриятларга асосланган, савол ва давоми...

1676 06:51 / 24.12.2025
Аудиолар

232023 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150536 09:35 / 11.08.2021