1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

ЕРНИНГ ШАКЛИ ҚАНАҚА? (ёки фазодаги тухум)

05:00 / 07.03.2017 9824 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набототга қараган бир одам унинг шох, барг ва меваларинигина кўради. Аммо бир биолог олим айни ўсимликка қараб, унда рўй бераётган муҳташам фотосинтез ҳодисасини томоша қилади.

Қуръонга қараш ҳам худди шу каби фарқлидир. Унга танқидчи ва юзакилик билан кўз отганлар: „Қуръон бор-йўғи шу экан-ку!" деб абадий ҳалокат жарига қуласа, унга ақл кўзи ила қалбини очганлар, ажнабий бўлсалар ҳамки, Исломга бўйин эгадилар ва унинг Соҳибига қул бўлганликларидан фахрланадилар. Ҳа, Қуръон ҳар илм эгасига ҳақиқатни кўрсатган ва бу хусусияти билан Ибн Аббосдек буюк бир Ислом олимини: „Ҳаттоки туямнинг ипи йўқолса, у турган жойни ҳарҳол-да яна Қуръондан топаман", дегизган.
Мана шу Қуръоннинг мўъжизавий оятлари, Оврупа ҳали дунёдан бехабар чоқларидаёқ, ернинг эллипс (тухумсимон) шаклидалигини билдиргандир. Оврупада ўн бир аср кейингина гапирила бошланган бу ҳақиқат Назиат сурасининг 30-оятида қуйидагича ифода этилади:
«Ва шундан кейин ерни ёйиб-текис қилди (думалоқ ҳолга келтирди, туяқуш тухуми шаклини берди)».
Ушбу оятга қадим тафсирларнинг кўпида „Арз (ер)ни ёйиб тўшади", шаклида маъно берилган. Бироқ Ҳ. Басрий Чонтой ва Истанбул илоҳиёт факултаси ўқитувчиси, доктор Али Ўздек раҳбарлигида тайёрланган тафсирда бир оз фарқли маъно берилган» Бунга сабаб оятдаги „даҳв" сўзининг турли маънода келишидир. Бу сўз (ўзаги)дан ясалган кўп сўзларнинг араб этимологиясида муқобиллари туяқуши билан алоқадордир. Масалан, „адҳаннуамма" (Розий, 31-жилд, 47- бет) туяқуши уяси, „алмадҳа" эса, туяқуши тухуми турган жой маъносида келади ("Ахтари кабир", 301-бет). Худди шу ўзакдан ясалган „даҳв" сўзи юмалоқ тош ёки ёнғоқ олмоқ маъносида қўлланади; „мидҳат" эса, бир ўйиннинг номини билдиради. Бу ўйинда тухум каби юмалоқ тошлар олинади ва олдиндан тайёрлаб қўйилган бир чуқурчага отилади. Ҳазрати Ҳасан ва Ҳусайн розийаллоҳу анҳумларнинг бу ўйинни ўйнаганликлари ривоят қилинади ("Тожъул Орис", 10-жилд, 125-бет; „Лисонул араб", 14-жидд; Розий, 31-жилд, 47-бет).
Кўриняптики, дунёмиздан (еримиздан) баҳс этаётган бу оятдаги „даҳв" сўзида ва шу сўзнинг ўзагидан ясалган барча сўзларда юмалоқлик маъноси бор.
Ҳа, азизлар, оятда дунёмизнинг туяқуши тухумига ўхшатилиши ниҳоятда илмий ва илоҳий бир мўъжизадир. Чунки ер юзида яшовчи бирор ҳайвоннинг тухуми туяқушнинг тухумича» лик еримизнинг шаклига ўхшамайди.
Шу ўринда яна бир савол туғилади: жоҳилиятнинг энг қоронғу зулматларида яшаган 14 аср олдинги инсонларга дунёмизнинг шаклини англатиш учун бундан ортиқ бир ўхшатиш келтириш мумкинмиди? Бунинг устига, туяқушлар у пайтлар Ўрта Шарқ ва Арабистонда ҳам мавжуд эди, Қуръонга қулок тутганлар бу тухумни ўз қўлларига олиб, ҳақиқатни ўрганишлари ва англашлари мумкин эди.
Арзнинг юмалоқлигини ақлларни лол қолдирар шаклда ифодалаган Назиат сураси дунёмизнинг яратилиш жараёни ҳақидаги бир неча ҳақиқатларни тилга олгандир. Бу суранинг 31-оятида ер тухумсимон шаклни олгандан кейин унга аввал сув берилганлиги, сўнгра илк наботот бўлмиш ўтлоқлар яратилганлиги марҳамат қилинадики, геофизик қарашлар айнан шу тартибни қабул қилади. Замонавий фаннинг эътирофига кўра, дунёмиз курра шаклини олгандан кейин олдин сувлар (дарёлар) юзага келган, кейинроқ ўсимлик дунёси пайдо бўлган. Оятга бу жиҳатдан ҳам қаралса, унинг мўъжизавий томони яна бир бор маълум бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон танаси... Барча қисмлари ҳозирги кунга қадар ҳам охиригача ўрганилмаган ажойиб, мукаммал лойиҳа. Инсон танасининг тузилишини энг замонавий технологик давоми...

8852 05:00 / 09.03.2017
quotЭй, Муҳаммад Роббингиз асалариларга ваҳий буйруқ қилди quotТоғларга, дарахтларга ва одамлар қурадиган нарcаларга ин қурингиз.Сўнгра турли мевалардан еб, давоми...

4911 05:00 / 09.03.2017
Германияда бир мусулмон инсон фарзанд кўрди. Суннатга мувофиқ иш кўришни ният қилган оила бошлиғи еттинчи куни боланинг сочини олади ва соч оғирлигида олтин давоми...

4127 05:00 / 09.03.2017
Алиф, Лом, Мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. Лекин улар яъни, румликлар бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча давоми...

7340 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

210862 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130127 14:35 / 11.08.2021