1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Зотур риқоъ ғазоти ва икки саҳобанинг исломга кириши

06:03 / 29.08.2021 3151 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Зотур риқоъ» сўзи луғатда «ямоқли» деган маънони билдиради. Айрим тарихчиларнинг фикрича, бу ғазот иштирокчилари оёқларига латталарни боғлаб олганлари учун шундай аталган.

Ушбу юришни уюштиришдан асосий мақсад «Биъру Маъуна»да ўлдирилган етмишта саҳобийнинг ўчини олиш, мусулмонларнинг кучи борлигини душманга кўрсатиб қўйиш эди.

Ғатафонликлар ҳам жуда кўп одам тўплашган эди. Икки томон бир-бирини қўрқитиш учун баъзи бир ҳаракатлар қилдилар-у, аммо уруш бўлмади. Мусулмонлар душман билан юзма-юз турган ушбу ғазотда хавф намозини ўқидилар. Бу ғазот рабиъул аввал ойида бўлиб ўтди.

Амр ибн Ос ва Холид ибн Валиднинг исломга кириши

Бу икки шахс Мадинага, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишди. Улар билан бирга Усмон ибн Талҳа ҳам бор эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида мусулмон бўлишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки улуғ кишининг мусулмон бўлганларидан ниҳоятда хурсанд бўлдилар. Бундан кейин Холид ибн Валид ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо Ислом фатҳларининг энг буюк қўмондонларига айланишди.

«Ислом тарихи» биринчи китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нубувватнинг вазифасини ва анбиёлар амалининг табиатини баён қилиш учун бир мисол келтираман. Ундан фалсафий далилларсиз ҳам нубувватнинг вазифасини ва ўрнини давоми...

1970 09:00 / 20.12.2022
Ўша даврда Шом диёрига Ироқдан ва Арабистон яриморолидан кўплаб ҳижратлар бўлиб ўтди. Муҳожирлар турли унумдор минтақаларга тарқалиб кетишди. Шимолий давоми...

4125 09:17 / 21.06.2019
Пайғамбарларнинг машҳурларидан бўлмиш Лут алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг акалари Ҳороннинг ўғли эдилар. Яъни Иброҳим алайҳиссалом Лут алайҳиссаломга давоми...

8005 13:00 / 14.02.2019
Валид ибн Абдулмаликнинг халифалик даврида Ислом оламидаги барча вилоятларда сокинлик, кенгчилик, фаровонлик, тинчликомонлик ва барқарорлик ҳукм сурди. давоми...

1197 11:11 / 21.07.2025
Аудиолар

232037 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150550 09:35 / 11.08.2021