1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Убай Хоразмий

11:10 / 02.04.2019 2346 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хоразм қозиси, муҳаддиси, ҳофиз Абдуллоҳ ибн Убай Хоразмий.

Илм талабида юрт кезганлар.

Аҳмад ибн Юнус Ярбувъий, Саъид ибн Мансур, Сулаймон ибн Абдурраҳмон, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Қутайба ибн Саъид ва буларнинг табақасидагилардан ҳадис эшитганлар.

Бу кишидан имом Бухорий, Муҳаммад ибн Али Соний Ҳассоний Хоразмий, Абул Аббос ибн Ҳамдон Ҳирий ҳадис ривоят қилганлар. Кейинги икковлари Барқонийнинг устозларидан.

Бухорий ҳадисларни санад билан ҳам, таълиқ ҳолатда ҳам Ибн Убай Хоразмийдан «Аз-Зуъафо» китобларида ривоят қилганлар. Чунки имом Бухорий Хоразмга борганларида мана шу кишиникига тушиб, меҳмон бўлганлар. Ўзларининг «Ас-Саҳиҳ»ларида: «Бизга Абдуллоҳ, у кишига Сулаймон ибн Абдурраҳмон... ҳадис айтдилар», – деб ҳадисни зикр қилганлар. Абдуллоҳдан мурод – Абдуллоҳ ибн Убай Хоразмий Омулий.

Шунингдек, имом Бухорий айтадилар: «Бизга Абдуллоҳ, у кишига Яҳё ибн Маъийн, у кишига Исмоил ибн Мужолид ровий Баёндан, у киши Вабрадан, у киши Ҳаммомдан Амморнинг: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот билан беш қул, икки аёл ва Абу Бакрларгина иймон келтиришганди”, – деганларини айтиб бердилар».

Баъзилар юқоридаги Абдуллоҳдан мурод – Абдуллоҳ ибн Ҳаммод Омулий, дейишган. Аммо менинг назаримда, у киши аниқ Абдуллоҳ ибн Убай Хоразмийдир.

«Бизга Абарқуҳий, у кишига Фатҳ ва Аҳмад ибн Сармо, уларга Урмавий, у кишига Ибн Наққур, у кишига Ҳарбий, у кишига Аҳмад Суфий, у кишига Яҳё... хабар берганлар», деб бу санадда ҳам у кишининг номларини зикр қилдилар.

Ибн Убай Хоразмий 90 ёшдан ошиқроқ умр кўрганлар. 290 йилларнинг бошларида ҳаёт бўлганлар. Валлоҳу аълам.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрли, дейдилар. Чунки тарих кишининг асл илдизидирки, ўзининг келиб чиқишини яхши билмаган инсон эртанги кунига қандай ғоя, қандай давоми...

6675 11:31 / 24.01.2018
Аллоҳ таолонинг инояти ва ёрдами билан мусулмон уммати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг ҳар бир лаҳзасини катта аниқлик ва давоми...

2931 08:00 / 18.08.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганиш АХЛОҚ Ва, албатта, Сиз улкан хулқ узрадирсизrdquo Қалам сураси, 4оят. Мен ахлоқ гўзаллигини тамомига давоми...

4373 00:00 / 06.03.2017
Пойдеворга асос солинишиАбу Зарр розияллоҳу анҳу айтади.Эй Аллоҳнинг Расули, ер юзида қайси масжид биринчи бўлиб қурилган, дедим. У зот .Масжидул Ҳаром,, дедилар. давоми...

42891 10:06 / 18.06.2020
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021