1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри халқимизга тақдим қилинди

13:46 / 11.01.2020 2436 pdf Ўқиш режими + -

2020 йилнинг 11 январь санаси юртимиз учун илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Карим Мусҳафи шариф нури билан бошланди. Бугун эрта тонгдан «Hilol nashr» нашриёт-матбаа босмахонаси олдида яна одамлар гавжум бўлди. Ушбу нашриётда чоп этилган Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри халқимизга тақдим қилинди.

Бу мусҳаф Мадина мусҳафининг нусхаси асосида, расми Усмонийда, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига кўра ҳамда хаттот шайх Усмон Тоҳонинг хатида тайёрланди. Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини кўрикдан ўтказиш, завобитларини қўйиш ва тадқиқ этиш ишлари Сурия Араб Республикаси «Мусҳаф битиш илмий ҳайъати»нинг собиқ раҳбари, шайх, ҳофиз Яҳё Муҳаммад Носиҳ бошчилигидаги мутахассислар тарафидан амалга оширилди.

Ушбу нашр Исмоил Муҳаммад Содиқ раҳбарлигидаги «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва «Ғавсоний» нашриёти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, ушбу нашриётнинг расмий рухсати ва аслий нусхаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда нашрга тайёрланди.

Бугунги сана қалблари Қуръонга ошно мухлислар учун яна бир бор унутилмас кун бўлди. Қуръонни қўлига олган ва уни кўзига суртган Мусҳаф мухлисларининг кўзларидан севинч ёшлари қалқиди.

Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишларга бош-қош бўлганларни Қуръон билан банд қилсин, Қуръон ҳидоятида бардавом қилсин, охиратда Қуръон шафоатига эриштирсин!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» дейишди. У зот: «Улар аҳли Қуръонлар – Аллоҳнинг аҳллари ва хос бандаларидир», дедилар»

Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.

Аллоҳ таолодан барчамизни Ўзининг аҳли ва хос бандалари бўлмиш аҳли Қуръонлардан қилишини сўраймиз.


Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжид ўз эшиклари яна мўминмусулмонларга очади. Ҳақиқатан, барча давоми...

3189 11:10 / 13.08.2020
Бугун Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман иштирокчилари Сурхондарё воҳасидаги Ҳаким Термизий ва Имом Термизий мақбараларини зиёрат давоми...

1052 22:21 / 17.10.2024
Қадрли юртдошлар Аввало, сиз азизларни, бутун халқимизни улуғ айём ndash муборак Рамазон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак давоми...

1216 04:47 / 30.03.2025
Жорий йилнинг 1 октябрдан бошлаб, покистонлик рассом Шаҳид Разам томонидан ёзилган дунёдаги энг катта Қуръон нусхасининг Dubai Expo 2020 кўргазмаси намойиш этилади. Бу давоми...

1476 14:59 / 06.09.2021