1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жиззахда уламолар ташрифи бошланди

16:10 / 13.08.2021 2032 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари бошланди.

Сафар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбековнинг илк ташрифи Шароф Рашидов туманидаги «Қўшчинор» масжидида бўлди.

Ҳомиджон домла жамоат билан жума намозини адо этгандан сўнг намозхонларга маърифий маъруза қилиб бердилар. Вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, бутун дунёда бўлганидек мамлакатимизда коронавирус касаллиги қайта авж олаётгани, унинг олдини олиш учун шифокорлар тавсия қилган карантин қоидаларига амал қилиш, давлат томонидан хориждан олиб келинаётган вакциналар билан эмланиш лозимлиги таъкидланди.

Маъруза давомида Ислом динининг асл моҳияти, мусулмон киши фақат яккаю ягона Ҳақ таолога ибодат қилиши, ширк, бидъат амаллардан сақланиш кераклиги, бунда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб, у кишининг суннатларига қатъий амал қилиш энг тўғри йўл эканини айтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Шароф Рашидов туманидаги «Яккақайрағоч» масжидига ташриф буюриб, гўзал маъруза қилиб бердилар. Кейин намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Бундан намозхонлар миннатдор бўлдилар.

Шундан сўнг Салоҳиддин домла жума намозини жамоат билан адо этиб, якунда Ҳақ таолодан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Яна бир юртимизнинг етук Қуръон ҳофизи, фазилатли устоз Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли ушбу шаҳардаги «Раваллиқ» жоме масжидига ташриф буюриб, муҳтарам намозхонлар билан учрашдилар.

Устоз Алижон қори сўзларининг муқаддимасида бир нечта жума кунларини жума намозисиз ўтказган, жума намозини интизор бўлиб кутаётган масжид аҳлига бугун яна жума намозининг ўқилиши бошланиши билан муборакбод этдилар.

Шундан сўнг, устоз Алижон қори Аллоҳ таолонинг Каломи Қуръони каримда ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларида шукр қилишга тарғиб этувчи оят ва ҳадислардан намуналар келтирдилар.

Шайх Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Аллоҳ таолонинг юртимизга берган неъматларининг ҳисоби йўқ эканини таъкидлаб, бунинг учун ҳар куни шукрона қилишимиз шартлигини айтдилар. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг аъзоларимизни соғлом қилгани, эшитиш, кўриш, нафас олиш каби неъматларини беминнат бериб қўйганини унутмасликка чақирдилар.

Шунингдек, Шароф Рашидов туманидаги «Жиззахлик» масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов жума намозини жамоат билан адо этиш, намозхонларга маърифий суҳбат қилиб бериш учун ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Ислом динининг моҳияти, мусулмонларнинг хулқ-атвори қандай бўлиши кераклиги, мусулмонларни зиёрат қилишнинг ажру савоби, бугунги кунда жамиятда учраётган муаммолар ҳақида таъсирли маъруза қилиб бердилар. Маърифий суҳбат жуда таъсирли ҳамда қизғин савол жавобларга бой бўлди. Марузадан сўнг мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришларнинг янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилинди.




Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Яқиндагина .Hilol, журналининг навбатдаги ҳаж ибодатига бағишланган махсус тўртинчи сони сиз ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди. Уни ўқиган киши бир олам билим давоми...

2494 15:30 / 01.08.2019
Юртимизда 2021 йилнинг 8 ойида масжидларнинг 14 таси очилди, 42 таси янгидан қурилди, 88 таси эса таъмирланди.Масжид ndash мўминмусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат давоми...

2284 16:00 / 26.08.2021
ФИФА Саудия Арабистонидан қонунни ўзгартиришни сўрамоқчи эмас. 2034 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида стадионларда спиртли ичимликлар давоми...

1002 15:08 / 19.12.2024
Aнглия Премьерлигаси тарихда биринчи бор мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ўйинни тўхтатди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар берди.РБК хабарига давоми...

2099 15:00 / 29.04.2021