1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қорақалпоғистонда «Ғоиб ота» жоме масжиди очилди

16:00 / 28.10.2021 2081 pdf Ўқиш режими + -

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани «Кўна Тўрткўл» овул фуқоралари йиғинидаги «Ғоиб ота» жоме масжиди янги биносининг очилиш маросими ўтказилди.

«Ғоиб ота» жоме масжидининг эски иморати 1982 йили лойдан ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, бугунги кунга келиб яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, маҳаллий ҳокимият ва тегишли ташкилотлар рухсати билан мазкур масжиднинг юридик манзили ўзгармаган ҳолда, янги биносини қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳудуд аҳолиси, маҳаллий тадбиркор ва туман ҳокимиятининг кўмаги билан масжиднинг янги иморати бир йил ичида қуриб битказилди. 500 намозхонга мўлжалланган масжидда 2 намозхона ва ходимлар хонаси ҳам мавжуд.

Масжидларни обод қилиш тоат-ибодатлар билан ҳамда ўша масжидларни қуриб, таъмир этиб, пок сақлаб, муҳофаза қилиш билан бўлади.

Аллоҳ таоло ушбу масжидни қиёматга қадар мўмин-мусулмонларга хизмат қилишини насиб қилсин.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Асли корейс бўлган доктор Ҳамид Чой Ёнг Кил .Қуръон, ва .Саҳиҳул Бухорий,ни корейс тилига биринчи марта таржима қилган мусулмондир.Доктор Ҳамидга ушбу муборак давоми...

2276 15:21 / 27.12.2021
Қадимги япон терапияси мутахассиси, япониялик доктор Шутаро Такаи Аллоҳ таолонинг исмини эшитгандан сўнг Исломни қабул қилди.Шифокор Япониянинг Токио шаҳрида давоми...

6489 15:38 / 03.06.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини, чин етимларни, оғир касалликка чалинган ва ногиронлиги бўлган давоми...

1704 12:10 / 06.10.2021
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги мамлакатга кириш учун амал қилувчи исталган виза эгалари mdash жумладан туристик, оилавий, ишчи ва транзит визалар давоми...

666 16:53 / 10 октябрь
Аудиолар

211693 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130945 14:35 / 11.08.2021