1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар ташрифи Қашқадарёда давом этяпти

21:00 / 05.08.2021 119487 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизнинг таниқли уламолари Қашқадарё вилоятидаги сафарлари давомида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, ҳадиси шарифда айтилганидек, кишиларнинг қалбига шодлик киритмоқдалар.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсоновлар ташриф давомида Қашқадарёдаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, ширин сўз, диний-маърифий китоблар тўплами ва «Вақф» фондининг ёрдам пуллари ва ҳадялар билан кўнгилларини кўтардилар.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Музаффар Комилов бошчилигидаги уламолар ҳам эҳтиёжманд оилалар кўнглини яхши сўзлар билан кўтардилар, уларга «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт матбаа уйида чоп этилган диний-маърифий китоблар тўпламлари ва «Вақф» хайрия жамоат фондининг ёрдам пулларини ҳадя қилдилар.

Тошкент шаҳар «Убай ибн Каъб» масжиди имом-хатиби Абдуҳаким домла Матқуловнинг Қарши шаҳридаги марказий «Кўк гумбаз» жоме масжидига ҳамда Чироқчи тумани марказида қайта қурилаётган «Абу Бурхониддин» жоме масжидидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, ташкилотчилар, ҳомийлар, хизматчи ва ҳашарчилар ҳақига хайрли дуолар қилдилар.

Бундан ташқари алоҳида ишчи гуруҳ аъзолари юртимиз бўйлаб сафар қилиб, аёллар муаммоларини ўрганмоқда, улар билан дилдан суҳбатлашиб, кекса, ёлғиз опа-сингилларимиз ҳолидан хабар олмоқда.

Айни кунларда улар Сурхондарё вилоятида бўлишиб, Сариосиё ва Олтинсой туманларида отинойилар билан турли тадбирларни ўтказишмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Омила Арипова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти Гавҳар Фузаилова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси Марям Абдуллаева ва бошқалар Сариосиё туманидаги «Биллур» маҳалласида яшовчи 102 ёшли онахон Холпошша Дарвешованинг хонадонига бориб, унинг ҳолидан хабар олишди.

Шунингдек, маҳаллаларнинг фаол аёллари иштирокида хотин-қизларнинг жамиятда ва оиладаги ўрни ҳақида турли давра суҳбатлари бўляпти. Бундай учрашувларда бир қатор муаммолар, айниқса, қизлар тарбияси, онанинг саломатлиги каби масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Чироқчи туманидаги «Кўктош ота» жоме масжидида пешин намозидан сўнг долзарб мавзуда гўзал маъруза қилиб бердилар. Юртимизда диний-маърифий соҳадаги сўнги янгиликлар ҳақида жамоатни хабардор қилдилар. Намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.











 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2019 йил Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва фанмаданиятнинг ISESCO бўйича йиғилишида Тунис шаҳрини Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиш билан боғлиқ дастурини якунлаш давоми...

2162 11:02 / 22.12.2019
Филадельфия аэропортидаги кўчма масжиднинг очилганига икки йил бўлди. Ана шу вақт оралиғида кўчма масжид аэропорт автотураргоҳидаги мусулмон ҳайдовчиларнинг давоми...

2312 12:40 / 29.04.2019
Канадада судья суд мажлисига айбланувчи сифатида келмаган исломофобни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.41 ёшли Ричард Бредли Стивенс Эдмонтонда давоми...

3078 13:30 / 20.08.2021
Марокаш пойтахти Работ 2022 йил .Ислом оламининг маданий пойтахти, деб эълон қилинди. Бу ҳақда GZT сайти хабар берди. Таълим, фан ва маданият бўйича Ислом ташкилоти ISESCO давоми...

2641 15:30 / 19.11.2021