1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Умра» масжиди

15:31 / 29.10.2024 1948 pdf Ўқиш режими + -



Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати муаккада ҳисобланади. Умра ибодатини йилнинг хоҳлаган вақтида адо этиш мумкин. Яъни, умра қилиш учун айнан бирор вақт тайин қилинмаган.

Ҳижрий тўққизинчи ҳажжатул вадоъ йилида уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Танъимда умрани ният қилиб эҳромга кирганлар. «Танъим» шу жойдаги ноим ва наъийм номли икки тоғга нисбатан айтилган. Бу жойнинг бошқа бир номи «Умра» масжиди ёки «Масжиди уммул мўминин – Оиша розияллоҳу анҳо» масжиди деб ҳам аталади.

Ушбу масжид Масжидул-Ҳарамни шимол томонида бўлиб, Маккадан Мадина томонга 7,5 км узоқликда жойлашган. Мана шунинг ўрни ҳарамнинг чегарасидаги ўринга яқинроқдир.

Ушбу масжиднинг орқа томонида ёмғир сувлари билан тўлиб турадиган ҳовуз ҳам бўлган.

Масжиднинг кўриниб турган ушбу иморати тахминан ҳижрий ўн биринчи асрга бориб тақалади.

Бугунги кунда ушбу масжид гўзал бир кўринишда бино қилинган.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрий 1444 сана, милодий 2023 йил муборак Рамазон ойида юртимизнинг бир гуруҳ уламолари Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига ташриф буюрдилар. Жумладан, Ўзбекистон давоми...

2388 21:32 / 15.04.2023
2023 йил 2526 ноябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган нуфузли тадбирлар ҳамда халқаро конференцияларда иштирок этган муфтийлар ва уламолар номидан давоми...

1583 20:06 / 04.12.2023
Оила ва хотинқизлар қўмитаси мутасаддилари Мисрда таҳсил олаётган ватандош хотинқизлар билан учрашув ўтказди. Қўмита раиси О.Парпибоева раҳбарлигидаги давоми...

1735 12:15 / 12.05.2023
Уммондаги Қироллик Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан 2009 йилдан бери эълон қилиб келинаётган .Жаҳондаги энг нуфузли 500 мусулмон, рўйхатидан давоми...

2315 20:01 / 27.10.2020