1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Возиҳ ут – тажвид

05:00 / 07.03.2017 4047 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўз боши

Тажвид Қуръоний илмларнинг энг зарурийсидир. Чунки бу илмни ўрганишга Аллоҳ таолонинг ўзи буюрган. Ҳадисларда ҳам Қуръонни маҳорат билан тиловат қиладиган қорилар фаришталарга тенглаштирилган. Бошқа бир ҳадисда эса «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни яхшилаб ўрганиб олиб, сўнг (одамларга) ўргатган кишидир», деб тарғиб қилинган. Шунинг учун бу соҳада уламолар кўплаб асарлар ёзиб келганлар.
Қўлингиздаги «Возиҳ ут-тажвид» рисоласи ҳам шулардан биридир. Абдулвоҳид қори Абдурауф қори ўғли қаламига мансуб ушбу шеърий рисола 1903 йили Тошкентдаги Ильин босмахонасида нашр этилган.

Абдулвоҳид қори Абдурауф қори ўғли халқимизнинг маърифатпарвар зиёлиларидан бири бўлиб, Қуръони каримни ҳам гўзал бир тарзда, тажвид қоидаларини кўрсатган ҳолда уч марта нашр эттирган. Учинчи мукаммал нашри 1913 йили Самарқанд шаҳрида чоп қилинган. Бу китоб халқимиз орасида «Қуръони Абдулвҳидий» номи билан машҳур бўлса-да, унинг ношири ҳақида жуда оз маълумотга эгамиз. Абдулвоҳид қори ҳаёти ва илмий фаолиятини ўрганиш тарихимизнинг ўрганилмаган қисмини бойитиши шубҳасиздир. Чунки у нашр эттирган китоблар халқимизнинг маънавий-руҳий тарбиялаш йўлида муносиб хизмат қилган.
«Возиҳ ут-тажвид»ни ҳам муаллиф талабаларга осон қилиш мақсадида ёзган. Буни у қуйидаги сатрларда шундай ифодалайди:

Туркий тилда хатм қилдим бул қавоид назм ила,
Шояд осонлик била фаҳм айлагайлар толибон.

«Возиҳ ут-тажвид» сўз бирикмаси абжад ҳисоби билан ҳижрий 1321 (милодий 1903) йил, яъни рисола чоп қилинган санани билдирар экан:

Бул сабабдин «Возиҳ ут-тажвид» қўйдум анга ном
Ҳам араб, ҳам форсий тажвида эрди таржимон.

деб ёзади муаллиф.
Ўзбек тилида нашр қилинган тажвидлардан «Возиҳ ут-тажвид»нинг биринчи фарқи унинг шеърий эканлигидадир. Бу ҳол талабага рисоланинг ёд олинишини осонлаштиради. Иккинчидан бунда қориларнинг фазилатлари, уларга бериладиган мукофотлар ҳақидаги ҳадисларнинг маънолари келтирилиши билан бирга шу мавзудаги фиқҳий масалалар ҳам баён қилинган ҳамда уларнинг асл манбалари ҳошияда кўрсатиб ўтилган.
«Возиҳ ут-тажвид»да санаб ўтилган барча ажру мукофотлар Домла Абдулвоҳид қори (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратларининг ўзларига ҳам насиб қилсин. Аллоҳ таоло ҳаммамизга икки дунёда ҳам Қуръони каримни ҳамроҳ айласин. Омин.

Масъудхон Исмоилов

Бисмиллаҳир Раҳмонир Роҳим

Исми Аллоҳ бирла қилдим ибтидо ман бул замон,
Сўнгра ҳамд айдим амал айлаб ҳадиса дил билон.

Ҳамди махсус анга бўлғой ким азалдин то абад,
Нозил этти ул Ҳабибиға Каломуллоҳ чунон.

Токи Қуръон ҳукми бирлон ул ҳидоят айласун,
Икки дунёда эрур ул бандасиға меҳрибон.

Ҳам дуруд айтай Мустафоға сидқ ила,
Олу асҳобин жамиъийсиға ҳам бўлсун равон.

Ҳамди Аллоҳ ҳам дуруди Мустафодин сўнгра бил,
Ким ўқур Қуръон анго тажвид билмоқ фарз дон.

Чунки Ийзид амр қилди «Роттилил Қуръона», деб,
Бандадурсан қил амал, тажвид бил сидқинг билон.

Ҳарқаю бир ҳарфни жойи била васфин билиб,
¤қумоқ тажвидни маънисидур, эй мўъминон .

Лаҳн қилма қориё, қилғил қироат эҳтиёт,
Лаҳн қилса ҳар киши малъун турур икки жаҳон.

Чун Расулуллоҳ дедилар «Кўб киши Қуръон ўқур,
Лаънат айтгай ул кишига ушбу Қуръон шул замон» .

Мадду вақфу ёки махраж, ёки васфи ҳарфда,
Гар ғалат бўлса дегайлар «лаҳни фоҳиш» олимон .

Аксари мардум тиловатларини кўрди фақир
Лаҳни фоҳишдин эрурлар ул ваъида дохилон.

Бул сабабдин туркий назм эттим қавоид бобидин,
Ким билур топгай қироатни хатоидин амон.

Гар намоз ичра қироат айласанг ҳар ҳарфига,
Рўзи қилғой юз савоби Ҳақ таъоло лутф илон .

Вар намоздин тошқорида бо таҳорат ўқусанг,
Ҳар қаю бир ҳарфа топгайсан йигирма беш ҳисон.

Бетаҳорат ҳам ўқусанг ҳар қаю бир ҳарфига,
¤н савоб ўлгой санго, лекин мисос этмак ямон.

Болиғ эрмас болалар гар ушласа бок ўлмагой ,
Чунки ёшликда ўқумоқ, ҳифз қилмоқ лозимон.

Ким қулоқ солса бир оятга дилу жони била,
Ушбу оят нур бўлғой сомиъиға ҳам чунон .

Сидқу ихлосинг било Қуръон ўқу тажвид ила,
Қилғуси Қуръон шафоат Рўзи маҳшар бегумон .

Жумла шофеълар шафоат қилғуси баъдаз азоб,
Лек Қуръон бўлғуси монеъ азоба ул замон .

Кимки ҳифз этса бу Қуръонни Худойим Рўзи ҳашр,
Ота бирла онасиға бергуси тожи жинон .

Ҳам қаронғу гўр аро киргонда қори хавф ила
Нур ўлуб келгой бу Қуръон, қўрқмасун деб қориён .

Ҳам савол этгой Худодин рози қилғил деб мани,
Ушбу қори жойини айлаб Беҳишти жовидон .

Тожи жаннат бирла ҳулла бергуси Ҳақ қориға,
Дохил этгой жанната Қуръон ризо бўлсун дебон.

Кимки фарзандига таълим этса Қуръонни, Худо
Мағфират қилғой гуноҳин аввалу охир қилон .

Ҳам муаллимға талаб қилғой Худодин раҳмати,
Барча маҳлуқи Худо, дарёда ҳатто моҳиён.

Тинглағил, таълими Қуръон қилғучи ўлгонида
Ҳаж қилур қабрин малоик Каъбадек, чун ҳожиён .

Гарданиға нурдин тавқий берилгой Ҳашр аро,
Кўп таъажжублар (этар) ул нура жамъи одамон.

Гар тиловатни ирода айласанг, эй қориё,
Қавли жумҳур мустаҳаб билгил «Аъузу» шулзамон.

Жумла сура аввалида «Басмала» суннат эрур,
Сураи «Тавба»да лекин «басмала»ға йўқ макон.

Ушбу тўққуз сурада қатъ айлагойсан «Басмала»,
Икки «Вайлун», икки «Ло уқсим»ни билгил бегумон.

«Аллазина», «Лам якун», «Алҳокуму», «Таббат», «Абас»
Ўн бирида «Басмала»ни васл қилғил дил билон.

Аввали «Фотиҳа»дур, «Анъом»у, «Каҳф»у, «Иқтараб»,
Ҳам «Саба»у, «Фотир»у, «ал-Ҳоққа» бердим нишон.

Сурат «ул-Қориъа», «Раҳмон», «Қамар» бирла «Алақ»,
Мундин ўзга сурада қатъ ила васла йўқ макон.

Сураи «Фотиҳа»ға ким «басмала»ни васл этиб,
Ўқуса жумла гуноҳи йўқ (ўлуб) киргой жинон.

Васл қилғонға қасамёд айлабон айди Худо:
«Жумладин илгори келгой (етгой) манго ул бандам дебон».

Махорижи ҳуруфни(нг) баёни

Интиҳои ҳалқидин бил «Ҳамза» бирла «Ҳо» яна,
¤ртосидин «Айн»у «Ҳо»дур, «Айн»у «Хо» улосидан.

«Қоф»у «коф» тил бирла комингни тубидин, тинглоғил,
Назди баъзи «қоф» андак пастдан ўлди аён.

«Жим»у «Шин»у «Ё» тилинг ўртосидин коминг била,
«Зод» тилни ёни бирла курси тишдин ўлди шон.

«Ро»у «Лом»у «Нун» хуруж этгой тилингни учидин,
«Йо» юқори тиш милкини қўшғил анго, эй маҳвашон.

«То»у «То»у ( ) «Дол»ларни махражи ҳам тил учи,
Лек андак тишни тубиға ёпишғой улзамон.

«Со»у «Зол»у «Зо»ға махраж бил ўшал тилни учи,
Юқори тиш бирла тилни тизи ҳамроҳ айлабон.

«Зо»у «Син»у «Сод» ҳам тилни учидиндур тақий,
Ҳам яна куйи тилингни тизидин чиқсун равон.

«Ро»ға таъйин қилди баъзи тил учи арқосини,
«То»у «Зо»у «Сод»ларни буруб қилғил калон.

«Ров»у «Мим»у «Бо»ға махраж икки лаб ўртосидур,
Тиш учи бирла қуйи лаб «Фо»ға таъйин ўлди, жон.

Ғуннага махраж димоғинг бўлғусидур, эй зариф,
Ҳарфи мадлар махражи –қорнинг ҳавосидур ниҳон.

Ушбудур ўн етти махраж ҳифз қилғил, қориё,
Ким билиб Қуръон ўқур бўлғусидур жойи жинон.

Кимки фаҳм айлай деса ушбу махориж, ҳар қаю
Бир хуруфни «Ҳамза» бирла ўқуса бўлғой аён.

Бул боб «Изҳор»у «Идғом»у «Ихфо»ни баёнидур.

«Нуни сокин», «нуни танвин»ларни изҳор айлағил,
Етса «Ҳамза», «Ҳо»у ( ), «Ҳо»у( ), «Айн»у «ўайн»у «Хо» қачон.

Мисли «ин антум» ва «минҳо», «мин ҳамимин анъама»
«Юнғизуна» ( ) ё чу «мин хавфин» ва ё монанди он.

Ё чу «айнин онияҳ», ё «кулли шайъин ҳоликун»
Ё чу «норун ҳомияҳ», «ажрун азиймун» ҳамчунон.

Ё чу «ажрун ғайру мамнунин» ва «нахлин ховияҳ»,
Айламоқ изҳор «нун»ларни мисолидур чунон.

«Ярмалун»ни ҳарфига идғом қилғил, «бо»ға –қалб,
Билгил ўн беш ҳарфга ихфои бо ғунна аён.

«То»у () «Со»у «Жим»у «Дол»у «Зол»у «Зо»у () «Син»у «Шин»,
«Сод»у «Зод»у «То»у () «Зо»у ( ) «Фо»,у «Қоф»у «Коф» хон.

Мисли «антум», «ман сақулат», ё чу «мин жуъин» яна,
«Инда минзолик» ва «анзално» ва «минсуъин» чунон.

«Яншуруна», «ман собар», «ман золла» ( ), «янтиқ», «янзуру»
«Юнфиқуна», «янқузуна» (), «анкумо»ға ўхшагон.

«Ярмалун»да «Лом»у «Ро» идғом беғунна эрур,
«Ё» у «мим»у «вов»у «нун»да айлагил ғунна аён.

Икки ҳарфни жинс айлаб қўшсалар идғом ўлур,
«Нун сокин» «мим» ўқулса назди қурро қалб дон.

«Мин» ладун», «мир роббикум», «ман яттабеъ», «мим морижин»,
«Мив валиййин» ё чу «миннорин» ва «мин баъду» ҳамон.

Ё чу «тинил лозибин» ( ) ё ҳам чу «шайтонир рожим»,
Ё «вужуҳуй йавмаиз», «аббам матаъан» ҳам чунон.

Ё чу «ваҳҳожав ва анзално», «вужуҳун ноъима»,
«Нуни сокин», «нуни танвин»ларни идғомидур он.

Гар димоғинг бирла айтурсан ўшал бо ғуннадур,
Вар димоға бормаса, беғунна фаҳм эт, эй жавон.

«Нун» димоғингда бекилса сан ани ихфо дегил,
Вар тилингда «нун» сокин жорийдур изҳор дон.

«Нун» агар бир калимада «қинвон»у «дунё»дек эрур,
Қилма идғом, балки изҳор айла, эй соҳиб қирон.

Бул боб идғоми мутажонисайн ва мутақорибайн баёни

«Лом»и «қул», ҳам «лом»и «бал» «ро» бирла «Лом»а, эй ваҳид,
Жумла қурро мазҳабида айла идғом ончунон.

«Қул лакум», «қур роббукум» чун «бал лакум», «бал роббукум»,
«Лом»и «ҳал» «қил лом» и мудғам, «ҳал лакум» деб, дилбарон.

«Дол»и «қад» мудғом эрур, ҳам «дол»у «то»ға ( ) бе хилоф,
«То»и сокин, «дол»у «то»у «то» ға дур ( ) мудғам чунон.

«Қод дахалуу», «қод табаййан» ҳам «ужибат даъватук»,
Ё чу «қолат тоифатун», «мо рабиҳат» тожирон.

«Зол» и «из» идғом қил, «зол» ила «зо» ( ) ға, эй шариф,
«Лом» и «ал» ўн тўрт ҳарфа ўлди идғом, эй равон.

«То»у ( ) «со»у ( ) «дол»у «зол»у «ро»у «зо»у «син»у «шин»
«Сод»у «зод»у «то»у «зо»у «лом»у «нун» сарвиравон.

Мисли «ат-тоиб», «вассоқиб», «ваддор» яна,
«Аз-зунубу», «ар-Раҳиму, «аз-закоту», «ас-синон».

«Аш-шакуру», « ас-Сабуру», « аз-золалу», «ат-тариқ»,
«Аз-золаму», «ал-лазина», «ан-назиру» ҳамчунон.

Ушбу ҳарфлардан бўлакда «Лом»и «ал» изҳор қил,
Мисли «ал-Борий», ва «ал-Холиқ» ва ё монанди он.

«Коф»и «нахлуқкум»ға баъзи қорилар идғом этор,
Икки ҳарфи мудғомидек бир-бирига ўхшагон.

«Бо»и сокин ҳам йўлуқса «мим»а идғом ўлғуси,
Назди Осим «Я бунайя ркаб(м) маъано» мисли он.

Бул боб ҳуруфи «қалқала»ни баёнида

«Қутби жад» беш ҳарф эрур, мажмуъини қил «қалқала»,
Яъни жунбуш айлагил сокин ўқулса ҳар замон.

Мисли «мақтан», «атъама», «аброр», «нажмаъ», «қад наро»,
Сулси зер бирла ўқусанг,«қалқала» бўлгай ҳамон.

«Мим»и сокин «хуруфи буф»ға дучор ўлғонини баёни

«Мим» сокин айла изҳор «бо»у «вов»у «фо»ға ҳам,
Баъзиқурро «бо»ға ихфо қилдилар, эй навжувон.

«Ҳум ва азвожу» «лаҳум фийҳо» «ва ҳум билохираҳ»
Ё шуларга ўхшаса, эй зу фунуни фозилон.

Бул боб «ҳо»ни силақилмоқ баёнида

«Ҳо»дин илгари агар зеру забар ё бўлса пеш,
Сила айла, бил аимма қавлидур, эй нуктадон.

«Вов» ҳосил айлагайсан пеш ўқулса «ҳо» агар,
Ҳосил эт зер ўқулса, ушбу маъни сила дон.

Чун «лаҳу» ё «молуҳу» ё чун «беҳи» бўлгай мисол,
«Ҳо» дин илгори сукундур – йўқ сила, чун «анҳу» дон.

Бул боб «лом» ва «Ро»ларни тафҳим ва тарқиқ қилмоқ

«Лом»и Аллоҳдин бурун бўлса агар пешу забар,
Катта қилғил, зер келса қил кичик, эй жонажон.

Чун «Расулуллоҳ», ё «Аллоҳ» ё «лиллоҳ»дур,
Ё «алайҳуллоҳа» янғлиғ, муқтадойи қориён.

«Ро» улуғдур пеш бўлса, ё ўқулса ҳам забар,
Кичкина қил зер ўқулса, эй зарифи хурдадон.

«Ро»и сокиндин бурун бўлса агар пешу забар,
Ҳам улуғдур, зер бўлса қил кичик, булдур баён.

Чун «русул»дур, ё чу «раббий», ёкидур мисли «риқоб»,
«Туржаъуна», «арсала» ё «ширзимаҳ» ё мисли он

Лек ўшандоғ зер бўлса оризий ё мунфасил,
Ёки сўнгра ҳарфи истеъло турур, бузрук бихон.

Чун «иниртабтум» ва ё «раббиржиъу», «мирсод» бил,
«Хусса» «зағтун» «қуз»ни харфин жамъи истеъло бидон.

Зер ўқулган «ро»да ҳам вақф этсалар бузрук бўлур,
«Ёи» сокин ҳам яна зердин кейин бўлмас қачон.

«Алфи шаҳрин» «лайлатул-қодри» ваё чун «фи ғурур»,
Ушбу «ро»ларда туруш қилсанг, улуғ қил, эй жавон.

«Зеру «ё»дин сўнгра келгон «ро»да бўлса вақф агар,
Қил кичик, мисли «хобиру» «муқтадир»ға ўхшагон.

Бул боб ҳуруфи мадлар баёнида

Ҳуруфи маддур «Вов»у «Йо»у ҳам «Алиф сокин» турур,
Аввалида ҳаракат ўз жинсидин бўлса қачон.

Пеш – «вов»а, зер – «ё»ға, ҳам «алиф»ға бил забар,
Жинс бўлғой, чун «танууъу», «жийъа», «жооъа» мисли он,

Сўнгра маддин «ҳамза» келса муттасил ё мунфасил,
Ёки сокин бўлса воқеъ, тортасан мад булзамон.

Айлади меъёри мадга баъзи қурро уч алиф,
Назди баъзи тўрт алифдур, қил амал жонинг билан.

Мад агар бир калмада ё икки сокин жамиъдан,
¤лди вожиб, лозиму чун «сооилун», «мудҳаамматон».

Вар икки калмададур монанди «фии аъноқиҳим»
Жумла қурро мазҳабида ушбу мад жоиз бидон.

Ҳарфи маддин «ҳамза» гар илгори келса- мадди қаср,
Мисли «Одам» бир алиф меъйор анга, эй сомиъон.

Бул боб вақфларни аломатлари баёнида

«Мим»у «Жим»у «То»у ( ) «Сод»у «Зо»у «Қоф»у ҳам, «Қило»,
«Коф»у «Син»у «Сакта», «Қиф», «Сил»,«Ҳо»,( ) «Сило» вақфа нишон.

«Мим»да вақф айламоқ лозимки, «То»да мутлақо,
Икки жониб «жим»а жоизлик турмоқ хўбдон.

«Зо» () хилофи «жим»дур – яъни туруш авло эмас,
Гар нафас зиқ ўлса, вақф эт «Сод»да, эй воқифон.

Вақф айла «қиф»у «сил»да, «қоф»да турмоқ заъиф,()
«Син»у «сакта» ва «қиф»да (?) бе нафас вақф эт равон.

«Коф»ни ҳукми – юқоридек, «қило»дур – мисли «жим»,
«Ҳо»да ҳам вақф эт, валекин «ло»да турма, толийон.

«Ҳо»ни устиға битилса ҳарқаю ул рамзлар,
Олғуси ул рамзни ҳукмин ўшал «ҳо» бегумон.

Лек агар зам бўлса «ло», ул «Ҳо»да вақф этмоқ раво,
Гар нафас зиқ ўлубон, музтарда бўлса қорийон.

Бул боб вақфи Қуръонни анвоъ(лар)ини баёни

Вақфи Қуръон ўлди саккиз навъ: «Равм»у «ишмом»,
«Мадд»у, «қаср»у «ҳамза», «ирсол» «асамй», «изофа»дон.

Гар забарни сулсин айтиб вақф қилсанг – «равм»дур,
Лабни моил «пеш»а қилсанг, бўлғуси «ишмом» – он.

«Равм»ға меъйор билким – кўр билиб кар билмасун,
Аксини «ишмом» деб, таъйин қилди ровиён.

«Вақфи мад» бўлгай икки сокин агар бўлса дучор,
Ушбуға бўлса мухолиф – «вақфи каср», эй меҳрибон.

«Вақфи ҳамза» ном бўлмиш, ҳамза бўлса сокина,
«Вақфи ирсол»да олиш танвин алифға, эй жавон.

Бил «Асамм» ташдид ўқулса ҳар калима охири,
Уч бўлакдин бир бўлак ҳаракат била вақф эт ниҳон.

«Зер» ўқу «вақфи изофа»да ахири калмани,
Хазф бўлгон «ё»ға бўлгой «зер» ўқулгони нишон.

«Йуъминуна» (),« настаъййну» (), «зооллина» (), «холфаҳум»,
«Ҳааулааи» (), «қодиран» (), «ло жоонну» (), «ми(н) в воли» ( ) чунон.

«Ваззуҳо»дин охири Қуръонғача ҳар сурани
Охирида мустаҳаб такбир, назди ровийон.

Туркий тилда хатм қилдим булқавоид назм ила,
Шояд осонлик била фаҳм айлагойлар толибон.

Бул қавоидни киши билса дилу жони била,
Ҳар муроду мақсадин берсун Худо, лутфи билон.

Булқавоид жорий айлаб, ким тиловат айласа,
Абди Воҳид қорини ёд айлагойлар улзамон.

Ул дуоларин Худо шояд қабул айлаб ани,
Жойини қилгой қиёматда Беҳишти жовидон.

Соли таърихин савол этдим хирад устозидин,
Лутф ила берди жавобим – «Возиҳ ут-тажвид» он. (1321)

Бул сабабдин «Возиҳ ут-тажвид»қўйдум анга ном,
Ҳам араб, ҳам форсий тажвида эрди таржимон.

Ё илоҳи, олама машҳур эт, чун офтоб,
Мустафиду баҳраманд айлаб жамиъи нозирон.
Нури чашмим – Абди Босит, Абди Бориъ, ҳам яна,
Абди Боқи, Абди Боисларғадур мандин нишон.

Сўзлар изоҳи:

1. Авло-яхшироқ
2. Аимма қавли-имомлар сўзи
3. Аксар-кўпчилик
4. Анвоъ-турли-туман
5. Бадъаз-кейин
6. Беҳишди жовидон-жаннат
7. Бидон-билгил
8. Бок-зарар
9. Болиғ-балоғатга етган
10. Бузрук бихон-йўғон ўқи
11. Вақф-тўхташ
12. Васл-қўшиш
13. Васф-сифатлаш
14. Ваҳийд-ягона
15. Ваъид-қўрқитиш
16. Воқеъ-тушувчи, пайдо бўлувчи
17. Воқифон-тўхтовчилар, вақф қилувчилар
18. Вожиб-зарур
19. Возиҳ-равшан
20. Дилбарон-кўнгилни олувчилар
21. Дон-бил
22. Дохил-кирувчи
23. Дохилон-кирувчилар
24. Дуруд-саловотлар
25. Дучор-йўлиқиш
26. Ё чу-ёки... дек
27. Жавон-ёш
28. Жамъидон-барчасидан
29. Жинс айлаб-(икки ҳарфни) бир хил қилиб
30. Жоиз-мумкин
31. Жониб-томон
32. Жунбуш-қимирлатиш
33. Зам-қўшиш
34. Зариф-ўткир, зеҳнли
35. Зу фунуни фозилон-билимли фозил кишилар
36. Идғом –икки ҳарфни бир-бирига киргизиб ўқиш
37. Изҳор –(нунни) аниқ талаффуз қилиш
38. Ийзид-Худо
39. Интиҳои ҳалқ-бўғизнинг охири
40. Истеъло –йўғон ўқиш
41. Ихфои боғунна-ғуннали ихфо
42. Калма-калима, сўз
43. Калон -катта
44. Ком –оғиз
45. Курси тиш-озиқ тиши
46. Лаҳн-куй-қўшиқ, оҳангга солиш
47. Лаҳни фоҳиш-ортиқча, ҳаддан зиёд лаҳн қилиш
48. Лозим -зарур
49. Лутф-марҳамат, эҳсон
50. Мадд -чузиш
51. Мадди қаср - қисқа мадд
52. Мажмуъ –жамланган, барча,ҳамма
53. Малоик -фаришталар
54. Малъун -лаънатланган
55. Мардум-одамлар, халқ
56. Маҳвашон -чиройли
57. Мисли –каби, ўхшаш
58. Моил –майл, хоҳиш қилувчи
59. Монанди он-шунга ухшаш
60. Монеъ-манъ этувчи, қайтарувчи
61. Муқтадо-иқтидо қилинувчи, эргашилинувчи
62. Мудғам-идғом қилинган
63. Мунфасил –ажралган(ҳарфи мадд ва сабаби мадднинг бошқа-бошқа икки сўзда келиши)
64. Мусаммо-номланган
65. Музтар-мажбур, чорасиз қолган
66. Мустатоб-чоп(нашр) қилинган
67. Мустафид –фойда олувчи
68. Мустаҳаб –яхши, савобли
69. Мутлақ-вақфи мутлақ,тухташ шарт бўлган вақф белгиси
70. Муттасил -қўшилган
71. Муҳолиф (хилоф)-тескари, зид
72. Навъ-тур, туркум
73. Навжувон –ёш одам
74. Назди қурро -қорилар мазҳабида, ҳукмида
75. Назди баъзи-айрим кишилар фикрича
76. Назм -шеър
77. Мисос-ушламоқ
78. Ниҳон - яширин
79. Нозирон -қаровчилар
80. Нуктадон –олим, ҳикматлар соҳиби
81. Нури чашмим-кўзим нури
82. Олимон -олимлар
83. Олу асҳоб-Муҳаммад алайҳиссаломнинг оила аъзолари ва саҳобалари
84. Он -у
85. Оризий-кейин пайдо булган
86. Осим-Осим ибн......
87. Рамз -белги
88. Ровиён –ровийлар.Қуръони Карим тиловатини ривоят қилган етти қори.
89. «Ро» улуғдур-«ро» ҳарфи йўғон ўқилади
90. Рўзи маҳшар (Рўзи ҳашр)-Қиёмат куни
91. Сила-қўшиб ўқиш
92. Сол - йил
93. Сомеъ -эшитувчи
94. Сомиъон-эшитувчилар
95. Сулси зер-зер ҳаракатининг учдан бир товуши
96. Тақий-1.тақводор. 2.яна.
97. Такбир-«Аллоҳу акбар» дейиш
98. Тарқиқ-ингичка ўқиш
99. Тафхим-йўғон ўқиш
100. Тожирон -савдогарлар
101. Толийон- тиловат қилувчилар
102. Уло-юқори
103. Фарз дон –фарз деб бил
104. Хирад-ақл., илм
105. Хурдадон – иккир-чиккирларигача билувчи
106. Хуруфи буф - «бо», «вов» ва «фо» ҳарфлари
107. Чун - ...дек, каби
108. Шофеъ - шафоат қилувчи, ёрдам берувчи
109. Янглиғ - ўхшаш
110. Ярмалун – «йо», «ро», «мим», «лом», «вов», ва «нун» ҳарфлари
111. Қавоид - қоидалар
112. Қалб - алмаштириш
113. ўалат - хато
114. Қатъ - узиш
115. Қориён - қорилар
116. Ғунна – бурундан чиқадиган овоз
117. Ҳамчунон - шунингдек
118. Ҳисон - яхшилик
119. Ҳифз – ёд олиш
120. Ҳожиён - ҳожилар
121. Ҳулла – жаннатдаги кийим
122. Ҳуля - безак
123. Ҳуруф - ҳарфлар

Абдулвоҳид қори Абдуррауф қори ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўртинчи фаслИнсониятнинг маънавий йўқотишлариОврўпо мустамлакачиликлари даврида Ҳозир биз Осиёдаги шарқий халқларнинг сиёсат, иқтисод, савдоshy сотиқ ва саноат давоми...

3421 05:00 / 11.03.2017
ЕТТИНЧИ БОБ МУНОЖОТАллоҳим, Ўзингга бош эгган бандаБошқалар наздида энг кучли одам.Аллоҳим, исломла улғайган тандаКибруу риё бўлмас зарра бўлса ҳам.Аллоҳим, Сен давоми...

5791 05:00 / 07.03.2017
ИККИНЧИ ФАСЛОврўподаги миллатчилик Черковнинг мағлубияти мутаассиблик, миллатчилик ва ирқчиликнинг кучайишига сабаб бўлдиМиллатчилик, ирқчилик, халқ ва давоми...

3589 05:00 / 11.03.2017
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи ndash мамлакат давлат суверенитетининг давоми...

1138 13:42 / 18.11.2023