1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Пушкин ва Қуръон

06:00 / 13.06.2023 1746 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)


Пушкин учинчи иқтибоснинг охирги икки тўртлигида ана шу ҳолатларни тасвирлашга ҳаракат қилади.
 
Но дважды ангел вострубит;
На землю гром небесный грянет:
И брат от брата побежит,
И сын от матери отпрянет.
 
И все пред бога притекут,
Обезображенные страхом;
И нечестивые падут,
Покрыты пламенем и прахом.
 
Сур тортар икки бор Исрофил
Ерда қўпар қиёмат куни
Онасидан юз бурар ўғил
Оғасидан қочади ини.
 
Қути учиб шунда қўрқувдан,
Барча энур Тангрини таниб.
Ва осийлар қулар юз тубан
Ловуллаган ўтга чулғаниб.
 
«Қуръондан иқтибос» туркумининг тўртинчи шеъри «Бақара» сурасининг 258-оятида ҳикоя қилинган қисса асосида ёзилган.


Мазкур суранинг маъно таржимаси қуйидагича:
«Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим билан Робби ҳақида тортишган кимсани билмадингми? Иброҳим: «Роббим тирилтиради ва ўлдиради», деди. У: «Мен тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим: «Аллоҳ қуёшни машриқдан чиқаради, сен уни мағрибдан чиқаргин-чи», деди. Бас, куфр келтирган лол қолди. Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас» (Бақара сураси, 258-оят).


Изоҳ: Иброҳим алайҳисалом билан баҳслашган бу кофирнинг номи Намруд ибн Канъон. У шоҳ эди. Шон-шавкат ғуруридан ўзини худо деб билар эди. Иброҳим алайҳисаломга жавобан: «Мен ҳам тирилтираман, ҳам ўлдираман», деб, сўзининг исботи учун зиндонда ётган асирлардан тўрт нафарини чиқариб, иккитасини озод қилиб юбориб, «Бу тирилтиришим», деди. Қолган иккитасини қатл қилдириб, «Бу ўлдиришим», деди. Лекин бу ҳийласини Иброҳим алайҳисалом қабул қилмадилар.


Пушкин асарда ана шу оят мазмунини тўлиғича баён этишга ҳаракат қилган. Шеърни ўқир экансиз, унинг бутун руҳига Аллоҳ қудратининг чексизлиги ва мўъжизакор қудрат фақат Аллоҳга хос экани сингдирилганини ҳис қиласиз. Фақат Пушкин подшоҳ Намрудни Иброҳим алайҳисалом билан эмас, Аллоҳнинг ўзи билан мунозарага киритади:
Ты рёк: Я миру жизнь дарую,
Я смертью землю наказую,
На всё подъята длань Моя.
Я также, рёк он, жизнь дарую,
И также смертью наказую:
С Тобою, Боже, равен я.
...
Но смолкла похвальба пророка
От слова гнева Твоего:
Подъемлю солнце Я с востока;
С Заката подыми его!
 
Дединг: «Ерга бахш этиб ҳаёт,
Жазоларман ўлим билан бот,
Измимдадур менинг бор дунё.
«Мен ҳам, – деди у, бериб ҳаёт
Жазоларман ўлим билан бот
Мен сен билан тенгман, эй Худо».
...
Лек сендаги илоҳий шахтдан
Ўчди осий такаббур уни:
«Мен кўтаргум қуёшни Шарқдан
Қани кўтар Ғарбдан сен уни.
 
Еттинчи бўлимнинг дастлабки тўртликлари Қуръони Каримнинг «Муззаммил» сураси асосида ёзилган. Муззаммил – ўралиб олган, яъни бирор нарсадан қўрққан киши араблар одати бўйича кийим ёки тўшакларига ўралиб олишга ҳаракат қилар экан. Жаброил алайҳиссалом ўзларининг асл ҳолатларида, бутун уфқни қоплаган ҳолда кўринганларида Муҳаммад алайҳиссалом қўрқиб кетдилар. Ўз аҳллари ҳузурига титраб-қақшаган ҳолда кириб бордилар ва «Мени ўраб қўйинглар», деб,  ўралиб ётганларида, шу суранинг оятлари нозил бўлган, дейилади. Сурада Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассаламга Аллоҳ таоло тунги ибодат қоидаларидан таълим беради. Тунни фақат уйқу билан ҳам эмас ёки фақат ибодат билан ҳам эмас, балки ҳар иккисига ҳам маълум вақт ажратиш тўғрисида кўрсатма берилади.
 
Восстань, боязливый:
В пещере твоей
Святая лампада
До утра горит.
...
До утра молитву
Смиренно твори;
Небесную Книгу
До утра читай!
 
Қўзғал, эй хавнок!
Бу тун ғорингда
Муқаддас чироқ
Ёнур тонггача.
...
Тонггача тоат
Ибодат айла,
Арш китобини
Ўқи тонггача.
Тўққизинчи бўлимда Пушкин Қуръон оятида келтирилган баённи айнан такрорлаш асосида ифодалайди. Бу шеърга асос бўлган фикрлар «Бақара» сурасининг қуйидаги оятида баён этилган:
«Ёки шифтлари устига қулаган шаҳар-қишлоқдан ўтган кишига ўхшашни (билмадингми)? «Аллоҳ буни ўлимдан кейин қандай тирилтирур?» деди. Аллоҳ уни юз йилга ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди. «Қанча ётдинг?» деди. «Бир кун ёки бир кундан камроқ ётдим», деди. «Балки юз йил ётдинг, таомингга ва ичимлигингга назар сол, ўзгаргани йўқ ва эшагингга ҳам қара. Бу сени одамларга ибрат қилишимиз учундир. Ва суякларга назар сол, уларни қандай тиклармиз ва уларга қандай гўшт кийгизамиз», деди.

 

Унга равшан бўлганда: «Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим», деди» (259-ояти).
 
(Давоми бор)


Шуҳрат Абдуҳамид ўғли тайёрлади
«Ҳилол» журналининг 3(48) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИОтаси суярди кенжа ўғлини...Ҳажрида ёш тўкиб йиғларди юмюм.Сўндирмоқ бўлишди дилда чўғини,Бироқ, умидини узмади бир зум.Ўлдирмоқ бўлишди давоми...

5443 05:00 / 07.03.2017
Бундан бир неча йиллар аввал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари марҳум шоир Аъзам Ўктамнинг .Тараддуд, номли шеърий тўпламидаги баъзи шеърлари ҳақида давоми...

4782 05:00 / 07.03.2017
Эй сен мўмин, эй мўмина, эй подшоҳ, эй ғуломБугун шундай улуғ кунки, еру осмон титрамиш,Яратгувчи Парвардигор, ҳамду сано Ўзингга,Ибодатга бошин эгиб, мўминларинг давоми...

4071 05:00 / 07.03.2017
ЕТТИНЧИ БОБ МУНОЖОТАллоҳим, Ўзингга бош эгган бандаБошқалар наздида энг кучли одам.Аллоҳим, исломла улғайган тандаКибруу риё бўлмас зарра бўлса ҳам.Аллоҳим, Сен давоми...

7716 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

210860 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130125 14:35 / 11.08.2021