1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ташрифлар давом этмоқда

23:33 / 30.07.2021 2137 pdf Ўқиш режими + -

Уламоларимизнинг жанубий вилоятга ташрифлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов Бойсун туманидаги “Авлод”, Қизириқ туманидаги “Боғистон” маҳаллаларига ташриф буюриб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашди.

Ташриф асносида ёши улуғ инсонлар ҳам эътибордан четда қолмаяпти. Жумладан, Хуррам бобо Аллабердиев, Зиёдулла бобо Ортиқов зиёрат қилиниб, уларнинг дуолари олинди.

Шунингдек, Эргашали домла Бойсун туманидаги “Авлод” ҳамда Қизириқ туманидаги “Мулла Остонақул” жоме масжидларида, Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги "Хўжа Самандар" жоме масжидида, Тошкент шаҳрининг Яккасарой жоме масжиди имом-хатиби Тошанов Салоҳиддин домла Қумқўрғон туманидаги "Аҳадхон" жоме масжидида, Тошкент шаҳар Учтепа тумани бош имом хатиби Қувондиқ домла Боймуродов Шеробод тумани “Шеробод” жоме масжидида,  ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг,  намозхонларга мавъиза қилиб бердилар.

Мавъизада мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатлари баён этилди. Дилдан қилинган суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.






















Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг тоғалари Қосим хожи отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, давоми...

870 22:05 / 14.10.2025
Айни кунларда зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги Zamzam Pullman меҳмонасида истиқомат қилмоқдалар. Ушбу меҳмонхона Масжиди Набавийнинг шундоққина ёнгинасида бўлиб, давоми...

1677 15:20 / 05.06.2023
Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент ислом институтига ташриф давоми...

1463 14:06 / 25.11.2023
Мадинада қуёш энергиясида ишлайдиган shuttle автобус тармоғи ишга туширилади. Бу лойиҳа зиёратчилар учун қулайлик яратиш, тирбандликни камайтириш ва ҳаракатни давоми...

1121 16:17 / 25.02.2025