1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зулмнинг оқибати

20:00 / 30.07.2021 3621 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.

«Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!».

Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб «Кар бўлиб қолдим» деб гўдаклардай йиғлайди.

«Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!».

Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.

«Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!».

Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У буниси ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.

«Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!».

Бир йигит хотини билан тортишиб уни қаттиқ урди. Хотини қаттиқ жароҳатланди. Аммо ҳеч қаерга шикоят қила олмади. Фарзандлари тақдиридан хавотирланди.

Эр иккинчи хотинга уйланишга қарор қилди. Никоҳдан олдин дўстлари уни ҳаммомга олиб боришди. Ярим соатдан сўнг у ҳаммомда жон берди. Ташхис инфаркт.

«Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!».

Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари уёқдан-буёққа юришни яхши кўрар эди. Унинг аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: «Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади», дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:

-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!

У дебди:

- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку! Фақат қараяпман.

Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.

«Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!».

Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.

Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.

Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: «Хамирни босманг хўжайин» деса кибр билан: «Одамлар менинг оёғим остидан ейишади», дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.

«Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!».

Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб болали хотин кундошига деди:

«Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола» деди.

Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.

«Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!».

Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олимларнинг таъкидлашича, кўз юзасида юпқа парда бўлиб, у қоронғуликда кенгаяди, ёруғликда тораяди. Қачон одам қоронғуликдан ёруғликка ёки ёруғликдан давоми...

2193 18:09 / 22.11.2023
1. Қачонки, банда бирор гуноҳ қилса, Аллоҳ таолони ғазаблантиради. Аллоҳ таоло ғазабини ишлатишга қодир Зотдир.2. Гуноҳ қилувчи малъун шайтонни хурсанд қилади.3. давоми...

3250 11:30 / 28.05.2021
Инсон, фариштадан нафси борлиги ила фарқланади, ҳайвондан эса ақли борлиги ила фарқланади. Ҳайвон ўз нафсини жиловлай олмайди инсон эса ўз ақли ила ўз нафсини давоми...

2647 15:05 / 16.11.2020
Аллоҳ таоло айтади.Албатта, Биз ҳар бир нарсани аниқ ўлчов билан яратдик, Қамар сураси, 49.Ибн Жавзий тафсирларида бу оятнинг нозил бўлиш сабаби хусусида икки хил давоми...

5498 17:00 / 06.12.2018
Аудиолар

213192 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132412 14:35 / 11.08.2021