1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ва осмонни сақланган шифт қилиб қўйдик

20:30 / 24.07.2021 2555 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ернинг ҳаво қобиғи турли газдан иборат. Бу газларнинг 78 фоизини азот, 21 фоизини кислород, 1 фоизини аргон, карбонат ангидрид, водород, гелий каби газлар ташкил этади.

Ушбу ҳаво қобиғи сайёрамизни зарарли нурлардан ва космик жисмлардан ҳимоя қилиб туради. Энди тасаввур қилиб кўринг, шу ҳаво қобиғи бўлмаганда нималар юз берарди?

Осмондаги мовий рангнинг йўқолиши

Ерда яшовчилар учун тун билан кун орасида осмоннинг ранги ўзгаради. Кундузи мовий рангда кўринган осмон тунда юлдузлар билан безатилган қора тусни олади. Агар ҳаво қатлами бўлмаганда мовий осмон бизга қора кўринарди. Маълумки, ҳаво қатламининг қуёшга қараган томонида ёруғлик тарқалади. Ушбу ёруғлик қуёшга қараган тарафда тўлиқ акс этади. Мовий рангнинг тўлқин узунлиги қисқа бўлгани сабабли осмон шу рангда кўринади. Шу боис ҳаво қатламисиз Ердан осмон қоп-қора тусда намоён бўларди.

30 сониялик ҳаёт

Ҳавонинг йўқлиги унинг таркибидаги барча газ, жумладан, кислороднинг ҳам йўқ демакдир. Бундай ҳолатда эса тирик жонзотнинг бари бўғилиб, гарангсиб қоларди. Ўн беш сония давомида мияга келган кислородсиз қон натижасида ҳушимизни йўқотардик.

Босимни камайтириш учун нафас ушлаб турилса, 30 сониядан кейин инсон ҳаёти тугайди. Нафас ушлаб турилганда эса бизни ўраб турган босим камлиги сабабли ичкаридаги ҳаво ўпкага қараб кенгаяди. Бу кенгайиш асносида ўпка тўқималари ичидан парчалана бошлайди ва ўпка бунга дош беролмай, ёрилиб кетади. Шундан кейин ҳаво пуфакчалари тананинг ичидаги бошқа аъзоларга қараб оқади. Агар ушбу пуфакчалар юракка етиб борса, юрак сактаси (юракнинг тўхтаб қолиши), мияга етиб борса, мия сактаси (инсульт) рўй беради. Ҳар иккала ҳолатда ҳам натижа ўлим билан якунланади.

Ҳаво йўқолганда киши нафасини ушлаб турмаса, танадаги суюқлик 10 сония ичида буғланиш орқали йўқолади. Натижада тана шишиб, катталаша бошлайди. Қолган суюқликнинг қайт қилиш ёки бавл орқали чиқиб кетиши оқибатида инсон танасининг вазифаларини бошқаролмай қолади. Бу жараён 30 сония ичида юз беради ва инсон ҳаётдан узилади. Ҳаводан нафас олиб яшайдиган барча жонзот ва ўсимлик ҳалок бўлади.

Бутун борлиқда жимлик ҳукм суради

Ҳаво етишмай бўғила бошлаганимизда, ёрдам сўраб қичқирмоқчи бўламиз. Лекин ҳар қанча уринмайлик овозимизни биров эшитмайди. Чунки тўлқинлардан иборат товуш жисм-буюмларнинг титраши, тебраниши натижасида ҳосил бўлади. Ушбу тўлқинлар бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтиши учун ҳавога ўхшаган махсус муҳит зарур. Ҳавосиз нарсаларнинг тебранишидан ҳосил бўладиган тўлқин бир жойдан иккинчи жойга етиб бормайди, яъни товуш ҳам йўқолади. Ҳатто ўзимизнинг овозимиз ўзимизга эшитилмайди.

Қуш ва учоқлар ёмғири

Маълумки, ҳаво муайян бир вазнга эга. Таркибий қисмлари доимий ҳаракатдалиги учун ҳавода босим ҳосил бўлади. Қушлар, учоқлар ва барча учувчи мосламалар парвози учун ҳаво керак. Ҳаво бўлмаса, уларнинг бирортаси учолмайди. Ҳавонинг йўқлиги миллионлаб қуш, минглаб учоқнинг ёмғир каби ерга тушишига сабаб бўлади.

Метеоритлар таҳликаси

Қуёш атрофида айланадиган Свифт-Таттл кометаси Ер яқинидан ўтиб кетиши асносида ҳосил бўлган «дум»нинг орасидан сайёрамиз ҳар йили ўтади. Ана шу «сафар» чоғида Персей юлдуз туркуми жойлашган нуқтадан Ерда метеорлар ёмғирини кузатиш мумкин. Бу воқеа ҳар йили 12–13 август кунлари рўй беради. Бу вақтда бир соат ичида 10–15 тача метеорнинг сайёрамиз атмосферасини ёриб кирганини кўриш мумкин. Аммо кучли ишқаланиш натижасида улар ёниб кетиб, Ергача етиб келмайди. Мазкур комета 1992 йили сайёрамиз яқинидан учиб ўтаётганда кузатилган. Унинг қуёш атрофида бир марта айланиш даври 135 йил бўлиб, сайёрамиз аҳолиси уни, Аллоҳ насиб қилса, 2126 йили яна кузатишлари мумкин.

Агар Ер мазкур кометадан қолган «дум» орасидан ўтаётганда, атмосфера йўқолиб қолса, сайёрамиз оловли тошлар – метеоритлар ёмғирида қолиб кетарди ва улкан кратерлар (чуқурликлар) ҳосил бўлиб, инсоният ҳалокатга учрарди.

Денгиз ва уммонлар

Ҳавонинг йўқлиги босимнинг кескин пасайишига олиб келади. Суюқликнинг буғ босими ташқи босимдан ошиб кетиб, барча сув ҳавзасининг сирти қайнаб, буғланиш ҳосил бўлади. Буғ ҳаво босими ўрнини тўлиқ қоплай олмайди.

Аллоҳ таоло биз учун ҳаёт манбаи қилиб ҳаво неъматини ато қилган. Биз доим шу ҳавонинг ичида яшаганимиз учун унинг қанчалар улкан неъмат эканини ҳис қилмаймиз. Ҳаво бўлмаса, аҳволимиз нима бўлишини кўз олдимизга келтирайлик ва қандай муҳим неъмат ичида яшаётганимизни англаб етайлик! Роббимиз бу сайёрани тўлалигича бизнинг қулай ҳолда, қийналмай яшашимиз учун мослаб яратган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилган:

«У ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратган, сўнгра осмонга юзланиб, уларни етти осмон қилиб тўғрилаган Зотдир. Ва У ҳар бир нарсани ўта билувчидир» (Бақара сураси, 29-оят).

«Ва осмонни сақланган шифт қилиб қўйдик. Улар эса Унинг оят(аломат)ларидан юз ўгирувчидирлар» (Анбиё сураси, 32-оят).

Ушбу оятдаги «сақланган шифт»ни олимлар Ер атрофини ўраб турган ҳаво қобиғи (атмосфера), сайёрамизнинг кучли магнит майдонидан ҳосил бўлган «Ван Аллен» белбоғи дейдилар. Ушбу белбоғ ва атмосфера Ерни фазонинг қаттиқ совуғидан, турли зарарли нурлардан, қуёшдан келадиган бўрон ва метеоритлар ҳужуми каби бошқа хавф-хатарлардан ҳимоя қилиб туради.

Аллоҳ таоло биз бандалари ерда қийналмай яшашимиз учун барча шароитни яратиб қўйган. Жумладан, Ерни ташқи хавф-хатарлардан ҳимоя қилиб турувчи бир неча ҳимоя қатламлари билан ўраб қўйган. Булар ҳақида тафаккур қилиш инсонда иймон нури зиёда бўлишига, Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилиб, Унга ихлос билан ибодат қилишига ундайди.

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

«Ҳилол» журналининг 6 (27) сонидан олинди

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Йўқ Агар қайтмаса, пешона сочидан шиддатла тутамиз Ёлғончи, хатокор пешона сочидан, Алақ сураси, давоми...

2452 14:55 / 11.12.2023
Инсон ҳужайрасининг ҳозиргача олинган энг сўнгги тасвири. Расм манбаси Гарвард университети 2020 йил, декабрьРасмда битта ҳужайранинг ички тузилиши акс этган. давоми...

2223 10:00 / 25.02.2022
Ҳар бир қанотда катта кўз ва бир нечта вертикал чизиқлари бор бўлган капалак. Олд қанотлари пушти рангда, орқа қанотларида эса тукли антенналар бор. Шу билан бирга давоми...

1752 15:54 / 16.11.2022
Бурун ажойиб тарзда яратилган аъзо бўлиб, ичида устмауст жойлашган мугуз пластинкалар бор. Ҳаво ўша пластинкалар орасидан узоқ масофани босиб ўтади. давоми...

6209 20:10 / 26.03.2019