1446 йил 4 рабиъус сони | 2024 йил 07 октябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Йўлдаги озор берувчи нарсаларни олиб ташла!

16:00 / 24.07.2021 1963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг», дедим.

«Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги буюк маънони қаранг. Бир саҳобий Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ўзини жаннатга киритадиган амални ихлос билан сўраяпти. «Менга жаннат йўлини кўрсатинг, шуни қилсам, жаннатга кирадиган бўлай», деяпти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсаларни олиб ташла», деяптилар.

Демак, шу ишни қилсанг, жаннатга кирасан, деяптилар.

Одатда одамлар эринчоқлик қилиб, йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлашни унчалик хуш кўришмайди ёки «уни олсам, уст-бошим, қўлим кир бўлади, кўрганлар нима дейди» каби ҳар хил андишаларга боришади.

Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлашни «жаннатга сабаб бўладиган амал», деб айтганлар. Бу каби ишларни «Мен ҳам шу ишни қилиб, жаннатга кирай», деган эътиқодда қилиш нақадар буюк, улуғ иш эканини бир ўйлаб кўринг.

Агар ҳамма мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифдан бохабар бўлсалар ва ҳаммалари шу ҳадисга ихлос қилсалар, ҳаммалари жаннатга кириш пайидан бўлсалар, нима бўлишини тасаввур қилиб кўраверинг.

Агар шундай бўлса, кўча-кўйларимизда, майдонларимизда, юрадиган йўлларимизда ахлат, хас-чўп, тош ёки бошқа шу каби озор берувчи нарсалар ётармиди?

Бу ҳадисни мўмин-мусулмонларнинг ҳар бири билса, унга ихлос билан амал қилса, мусулмонлар яшайдиган ерлар, кўчалар дунёдаги энг покиза, энг шинам, энг гўзал, ҳеч қандай озорсиз, кўнгилни хира қиладиган нарсаларсиз бўлур эди.

Бироқ минг, миллион афсуслар бўлсинки, аслида бунинг тескарисини кўриб турибмиз. Мусулмон бўлмаган ўлкаларнинг кўчалари, майдонлари, хоналари, одамларининг кийим-боши, маркабларини кўринг – улар худди ушбу ҳадиси шарифни билиб, тушуниб, унга амал қилаётганмикан, деган фикрга бориб қоласиз.

Аксинча, бизнинг кўчаларимиз, ҳовли-жойларимизга қарасак, бу ҳадисни ҳеч ким эшитмаган бўлса керак, эшитса ҳам, ихлос қилмаса керак, ёки амал қилмаса керак, деган гумонга бориш мумкин.

Аксинча, одамлар юрадиган йўлларга озор берадиган нарсаларни ўрнатадиган, қўйиб қўядиган ҳолатлар кун сайин кўпайиб бормоқда. Аллоҳ таоло Ўзи асрасин!

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир одам йўлда ётган тиканнинг олдидан ўтиб қолди. «Албатта, мана шу тиканни олиб ташлайман, бирорта мусулмон одамга зарар етказмасин», деди. Шу боис унинг гуноҳлари мағфират қилинди», дедилар».

Шарҳ: Битта тиканни одамларга зарар етказмасин, деган ният билан йўлдан олиб ташлаган кишининг гуноҳлари мағфират қилинибди. Энди кўпроқ тиканни ёки ундан каттароқ тўсиқларни, зарарли ва озор берувчи нарсаларни олиб ташлашнинг ҳукми қандай бўлишини ҳар бир одам ўзи ўйлаб, тушуниб етаверсин.

Абу Заррдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Менга умматимнинг амаллари намойиш қилинди – яхшиси ҳам, ёмони ҳам.

Умматимнинг энг яхши ишларидан бири йўлда ётган озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш эканини кўрдим.

Уларнинг энг ёмон ишларидан бири масжидда кўмилмай қолган балғам эканини ҳам кўрдим».

Шарҳ: Мана шу ерда шариатимизда жамоат жойларида озодаликка, тозаликка, озор берадиган нарсаларни йўқотишга қанчалик кучли тарғиб борлигини кўриб турибмиз.

Ислом умматининг энг яхши амалларидан бири йўлдаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш экан.

Энг ёмон амал эса юқорида айтилган озор берувчи нарсанинг одамларнинг кўз ўнгида туриши экан.

Бу ҳақиқатларни яхши тушуниб етишимиз, йўлдаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлашга, озор берувчи нарсаларга сабабчи бўлиб қолмасликка ҳаракат қилишимиз керак бўлади.

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг онасидан бошқа эмизикли аёлни тўйиб эмиши ила у аёл боланинг онасига, эри отасига, фарзандлари акаукаси ва опасингилларига давоми...

2487 19:30 / 11.03.2020
Абдуллоҳ ибн Соиб отаси орқали бобосидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Бирортангиз соҳибининг нарсасини ўйин қилиб ёки жиддийлик давоми...

1602 15:27 / 07.12.2021
Баъзи уламолар ахлоқни .ироданинг одати, деб таъриф қилишган. Яъни ирода ўзига бир нарсани одат қилиб олса, ўша нарса ахлоққа айланган бўлади. Мисол учун, кишининг давоми...

1760 14:30 / 18.01.2023
. ,.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, менинг иккита қўшним бор, улардан қайси бирига ҳадя берай, дедим..Сенга эшиги яқинроғига,, давоми...

1960 16:05 / 04.09.2019
Аудиолар

131270 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51762 14:35 / 11.08.2021