1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Чивин - Аллоҳнинг мўъжизасидир!

17:03 / 19.04.2022 7442 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Электрон микроскопда кўрилганда маълум бўлдики, чивиннинг бошида 100 та кўзи, оғзида 47 та тиши, кўксида 3 та юраги, марказий юрак, ҳар бир аъзо учун юрак бор экан.

Чивин қушларда мавжуд бўлмаган аъзолар билан жиҳозланган экан.

Чивинда ҳароратни ўлчовчи асбоб бор экан. У атрофидаги нарсаларни рангидан, шаклидан эмас, фақатгина ҳароратидан таниб олар экан.

Чивиннинг қонни таҳлил қилиш асбоби бор экан. У шу асбоб орқали қайси танага қўниш, қайси танадан қон олишни ҳал этар экан. Шунинг учун ҳам у ҳаммадан қон сўравермайди.

Чивин қон сўришдан олдин ўша жойни карахт қилиш учун наркоз юборар экан. Шунинг учун ҳам кўпинча чивинни қонимизни сўриб бўлганидан кейин сезамиз.

Чивиннинг хартумида 6 та йўлак бўлиб, ҳар бирининг ўз вазифаси бор экан.

Чивиннинг оёқларида тирноқлари бўлиб, уларни силлиқ терига қўнган пайтларда ишга солар экан.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:

"Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар" (Луқмон сураси, 11-оят).

Шайх Набулсийнинг мавъизалари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Францияда жойлашган Сорбонна универститетининг фаранг, католик насроний табиба ва ўқитувчиси ҳайз қони ҳақида гап бошлаб.Дарҳақиқат Оврупа аёлларда келадиган давоми...

6093 16:00 / 09.08.2020
2016 йилда .Психология фанлари, Psychological Science журналида нашр этилган бир тадқиқот хулосасида айтилишича, олимлар эҳтирос, ҳиссиёт кўз орқали бир шахсдан бошқасига давоми...

2621 15:40 / 12.09.2021
Майизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрар эдилар. Уни фитр садақаси сифатида беришга тавсия қилганлар.Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу давоми...

13451 09:00 / 03.09.2021
Ҳар бир бемор ўзига энг фойдали, осон, ишончли ва имкон қадар камчиқим даволаш усулини танлаши ҳеч кимга сир эмас. Ана шундай даволаш усулларидан бири халқимиз давоми...

8314 16:00 / 11.02.2020