1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳaдис илми мaктaбида ижодий имтиҳон жараёнлари бошланди

12:30 / 23.07.2021 1943 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 23 июль куни Ҳадис илми мактабида 2021-2022 ўқув йили учун «Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис» ва «Араб тили» фанлари бўйича ижодий имтиҳонлар бошланди. Эрта тонгдан абитуриентлар, имтиҳонда қатнашадиган профессор-ўқитувчилар ва мактаб жамоаси иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ҳадис илми мактаби Ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирок этди.

Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов тадбирни кириш сўзи билан очиб, қабул имтиҳонларига тайёргарлик жараёнлари, имтиҳонларда абитуриентларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Музаффар Комилов, Ҳомиджон домла Ишматбековлар Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиш мақсад ва вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтиб, келажакда мазкур даргоҳдан буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби уламолар етишиб чиқиши учун эзгу тилаклар билдириб ўтилди. Қабул имтиҳонларини юқори савияда ташкил этиш, имтиҳонларни шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш, абитуриентларнинг энг билимлиларини саралаб олиш асосий мақсад экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита Диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхоновлар томонидан ижодий имтиҳон ва тест синовлари учун тайёрланган қабул материаллари, ижодий имтиҳонларни ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Маълумот ўрнида Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун «Ўзбекистон тарихи» фани бўйича тест синовлари эртага 24 июль куни бўлиб ўтади.







Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 10 май куни шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг .Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми,китобларининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтади.Тадбир давомида китоб давоми...

2590 10:48 / 10.05.2022
Муқаддас Макка шаҳридаги Масжид улҲарамда дунёдаги энг катта соябонларнинг ўрнатилиши якунланмоқда.Саудия Арабистони ҳаж вазирлиги манбасининг хабар қилишича, давоми...

3208 15:01 / 08.10.2018
2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди. давоми...

2345 19:51 / 01.05.2024
Куни кеча ташриф доирасида Тошкент шаҳар бош имомхатиби Нуриддин домла Холиқназаров Юнусобод тумани quotМирза Юсуфquot жоме масжиди, Шайхонтоҳур тумани бош имом давоми...

2244 14:30 / 02.07.2021