1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ашараи мубашшара ёки жаннат башорати берилган ўнлик

11:00 / 04.07.2021 12826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Бакр жаннатдадир. Умар жаннатдадир. Усмон жаннатдадир. Али жаннатдадир. Толҳа жаннатдадир. Зубайр жаннатдадир. Абдурроҳман ибн Авф жаннатдадир. Саъд ибн Абу Ваққос жаннатдадир. Саъид ибн Зайд жаннатдадир. Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатдадир», дедилар».

Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан «жаннат башорати берилган ўнлик» истилоҳи ва тушунчаси келиб чиққан. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларидан ўн кишини номма-ном айтиб, жаннати бўлишларини алоҳида-алоҳида таъкидламоқдалар. Бунда ана ўша ўн саҳобийлар тўғридан-тўғри жаннатга тушишлари қатъий эканлиги таъкидланган. Албатта, бошқа саҳобаи киромлар ҳам жаннатилар. Турли муносабатлар билан уларнинг ҳам жаннати эканлиги баён қилинган. Умумий оятлар ва ҳадислар, Бадр ва Ҳудайбийя иштирокчилари каби. Шунингдек, алоҳида ҳолатларда. Мисол учун, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳозир ҳузурингизга жаннат аҳлидан бир одам кирур, деганларида бир киши кириб келиши каби. Аммо номма-ном тайин ва таъкид ила айтиш ушбу ҳадиси шарифда келгани боис унда зикр­лари келган ўн киши «жаннат башорати берилган ўнлик» бўлиб қолганлар.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сиёсат, футуҳот, волийлар, шаҳарлар қуриш, аскарий ишлар ва шунга ўхшаш бошқа тадбирлар билангина чегараланиб қолишлари мумкин давоми...

1956 10:40 / 08.08.2024
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйига тонг ёки кечқурунда бориб турар эдилар. Кунларнинг бирида одатларига хилоф ўлароқ давоми...

1540 11:23 / 23.08.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кирадилар, давоми...

2938 11:30 / 02.01.2022