1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Она қўлини кўрган фарзанд

19:00 / 01.07.2021 5365 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَىٰ وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ

«Инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йилдадир. Менга ва ота-онангга шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир» (Луқмон сураси, 14-оят)

Шифокор йигит бир қизга совчи қўйди. Қиз йигитнинг оилавий аҳволидан хабардор бўлгач, никоҳ маросимига онасини олиб келмаслик шарти билан турмушга чиқишини билдирди. Йигит нима қилишини билмай қолди ва устозларининг биридан маслаҳат сўради. Устози ундан «Нега бундай шарт қўйди?» деб сўраганда, йигит: «Отам, бир ёшлигимда вафот этганлар, онам менга сарфлаш учун одамларнинг кирини ювувчи бўлиб ишлаганлар. Лекин бундай ўтмишим менинг кўп қийналишимга сабаб бўлган. Энди ўз ҳаётимни бошлашим керак» деди.

Устози унга «Менинг бир талабим бор, уйга бориб онангнинг қўлини ювиб қўясан ва эртага олдимга келасан, фикримни ўшанда айтаман» деди.

Йигит уйига бориб онасидан қўлини узатишини сўраб, ювиб қўймоқчилигини айтди. Она қўлини узатганда ўғил у қўлга қараб йиғлаб юборди. Чунки кир ювиш асносида ёрилган, бужмайган қўлни йигит илк бор кўраётганди.

Йигит онасининг қўлини ювиб бўлгач эрта бўлишини кутмай устозига қўнғироқ қилиб, «Раҳмат сизга, нима қилишим кераклигини тушундим, бир кунимни, бир кунда ўтадиган никоҳ тўйимни деб онамни қурбон қилмайман, ахир онажоним менинг эртанги куним учун умрларини қурбон қилдилар» деди.

Ота-оналаримизнинг хизматларида камарбаста бўлайлик!

Эшикка термулиб, болам келиб қолса деб овқатни ўраб, кутиб ўтирадиган волидамизнинг ҳолларидан хабар олишни унутмайлик!

Онамизнинг юзларида табассум, кўзларида ёш билан қилган дуоларини олишнинг пайидан бўлайлик!

Аллоҳ таоло ота-онамизни паноҳида асрасин, хизматларини қилиб, дуоларини олишни бизга насиб этсин! Ота-онаси вафот этганларнинг ота-оналарини Ўзи раҳматига олсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тилимиз жаннат неъматларига қовуштирувчи бир восита ва Аллоҳ таолонинг бизга берган буюк неъмати ҳисобланади. Агар тилимизни зикрлар билан машғул қилсак, давоми...

2315 15:31 / 25.10.2022
Фақиҳ олимлардан Алий ибн Абу Зиё Нуриддин Шабромаллисий Қоҳирий ҳазратлари 1589 йили Қоҳиранинг ғарбий қисмидаги Шабромаллис қишлоғида дунёга келади. Уч ёшда давоми...

2491 13:05 / 13.10.2024
Ёмғир сайёрамиз иқлими, обҳавосининг ажралмас кўринишидир. Ёмғир ёғар экан, биз бу борада ҳеч нарса қила олмаймиз, унинг тугашини фақат сабр билан кутишимиз давоми...

6064 12:00 / 14.03.2022
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон мўмин қабрида ўтирғизилса, унга келинади. Сўнгра .Ашҳаду давоми...

6112 15:40 / 05.11.2024