1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Aрабистони ҳаж мавсумига тайёргарлик кўряпти

05:30 / 30.06.2021 1836 pdf Ўқиш режими + -

Ҳаж ва Умра вазирлигининг маълум қилишича, бу йилги Ҳаж зиёратига танланган барча 60 минг киши икки дозадан коронавирусга қарши эмланиши керак.

«Ҳажга рухсатнома барча процедуралар бажарилгандан сўнг берилганда, икки дозали эмланиш курсини қабул қилмаган шахс коронавирусга қарши эмланиш марказларидан бирига ташриф буюриши керак бўлади», дейилади вазирлик хабарида.

Саудия Aрабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги чоршанба куни белгиланган муддатгача 558,270 та ариза қабул қилинганлигини маълум қилди. 13 июнь куни аризалар қабул қилинган пайтдан бошлаб 24 соат ичида 450 мингдан ортиқ одам ариза топширган. Вазирликнинг билдиришича, аризаларнинг 41 фоизи аёллардан келиб тушган.

Зиёратчилар тўлиқ эмланишлари, сафарга боришдан камида 14 кун олдин битта дозани олишлари ёки коронавирус инфекциясидан сўнг касаллика қарши эмланишлари лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг айтишича, эмлашдан сўнг ҳеч ким коронавирус касаллигидан вафот этмаган.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Чор Бакр, жомеъ масжиди имомхатиби, устоз Азизхўжа домла Бухорийга волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан устознинг барча оила аъзоларига, давоми...

1342 10:14 / 27.10.2024
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўлларига, Ислом умматининг манфаати йўлида қилган хайрли ишларига холис назар ташлайдиган давоми...

2426 08:42 / 06.09.2022
Туркия жумҳурияти бир неча йиллардан буён Африкадаги мусулмон мамлакатларида мактаблар бунёд этиб, болаларнинг таълим олишига кўмаклашиб келаётган эди.Яқинда давоми...

1494 12:27 / 22.02.2023
Бугун Чеченистоннинг Шали туманида барпо этилган Рамзан Қодировrdquo номидаги муҳташам масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда мусулмон мамлакатларидан давоми...

4881 04:40 / 23.08.2019
Аудиолар

231999 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150512 09:35 / 11.08.2021