1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Чеченистонда ўзбек меъморлари бунёд этган масжиднинг очилиши бўлади

09:40 / 23.08.2019 4856 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Чеченистоннинг Шали туманида барпо этилган “Рамзан Қодиров” номидаги муҳташам масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда мусулмон мамлакатларидан ташриф буюрган мартабали меҳмонлар орасида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади, деб хабар бермоқда ЎМИ матбуот хизмати.

Мазкур ўзбекистонлик меъморлар томонидан лойиҳалаштирилган жоме масжид, ҳар бири 63 метр бўлган тўрт минорага ва баландлиги 43 метр бўлган қуббага эга. Масжид қурилиши 2012 йилда бошланган. Чиройи ва услуби жиҳатидан масжид дунёда ўзига хос бўлиб, унинг ичи ва ташқариси юнон оқ мармарлари билан безатилган.

Эътиборли томони шундаки, Шали шаҳрида қад ростлаган улуғвор ва кўркам масжид кўп асрлик бой меъморчилик анъаналарини безавол сақлаб келаётган маҳоратли ва қўли гул ўзбек меъморлари томонидан лойиҳалаштирилган ва Марказий Осиёга хос услубда барпо этилган.

Бино тўрт томондан кириш порталига эга. Бинонинг ташқи ва ички томони оқ рангдаги тошлар, ўзбекона услубдаги орнамент ва нақшлар билан безатилган, шарқона безаклар билан уйғунлашиб кетган. Масжид қадимий Бухоро ва Самарқанд масжидлари услубига ўхшаш.

Чеченистондаги мана шундай файзли масжиднинг заминимиздаги қадимий масжидлар услубида қурилиши ўзбек ва чечен халқларини мустаҳкам ришталар чамбарчас боғлаб туришини яққол намоён этади.

Маълумотларда қайд этилишича, ушбу масжид Европа минтақасидаги энг йирик масжидлардан бири бўлади. Масжидда бир вақтнинг ўзида 30 мингдан зиёд киши ибодат қилиши мумкин экан.

Масжид очилиш маросими доирасида Дурди шайх номидаги Қуръон ҳофизлари мактабининг тантанали очилиши, халқаро Қуръон мусобақаси ғолибларини тақдирлаш, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган энг яхши нашида мусобақаси ғолиблари чиқишлари каби маросимлар ҳам ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Рамзан Қодировнинг отаси, Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Аҳмад ҳожи Қодиров дастлаб Бухородаги Мир Араб мадрасасида кейин Тошкент ислом институтида таълим олган эди.

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 2 декабрь куни пойтахтимизда қайта қурилган .Искандархўжа, жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, давоми...

2249 17:48 / 02.12.2023
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги Хойрикумrdquo жамияти шаҳардаги энг пешқадам АлСурур масжидида кўзи ожизларга Қуръони каримни ёд олишлари учун электрон давоми...

2909 16:11 / 14.12.2018
Тошкент, СанктПетербург ва Уфа шаҳарларида мусулмонларнинг муқаддас китоби ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш бошланади. Бибиси телеканалининг давоми...

2518 16:00 / 20.09.2021
Ушбу ҳафта Жидда шаҳрининг .АлФайсал, университетида муҳандислик факультети ўзининг биринчи қуёш ва электр машинасини намойиш қилди. Бу Саудия Арабистони учун давоми...

2260 08:05 / 04.04.2021