Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
«Олтин силсила – Саҳиҳул Бухорий» 6-жуз
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи
Номи: «Олтин Силсила – Саҳиҳул Бухорий» 6-жуз
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 688 бет
ISBN: 978-9943-4159-7-3
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 7761-сонли тавсияси ила чоп этилга
Мундарижа
4. Нисо сураси
1-боб. «Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз»
2-боб. «Ким камбағал бўлса, маъруф ила есин. Молларини ўзларига топшираётганингизда уларга гувоҳ келтиринг»
3-боб. «Агар тақсимлашга қариндошлар, етимлар ва мискинлар ҳозир бўлсалар...»
4-боб. «Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида кўрсатма беради»
5-боб. «Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг ярми...»
6-боб. «Сизларга аёлларни мажбурлаб меросга олиш ҳалол эмас».
7-боб. У Зотнинг «Ота-она ва яқинлар қолдирган нарсага ҳар ким учун меросхўрлар қилдик. Қасамингиз ила боғланганларга насибасини беринг. Аллоҳ ҳар бир нарсага оҳиддир» деган сўзи ҳақида
8-боб. У Зотнинг «Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас» деган сўзи ҳақида
9-боб. «Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг устидан гувоҳ этиб келтирган чоғимизда ҳол қандай бўлар экан?!»
10-боб. У Зотнинг «Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сизлардан бирингиз халодан келса», деган сўзи ҳақида
11-боб. У Зотнинг «Аллоҳга итоат қилинг, Расулга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг» деган сўзи ҳақида. Яъни иш эгаларига
12-боб. «Йўқ, Роббингга қасамки, ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга сени ҳакам қилмагунларича... зинҳор мўмин бўла олмаслар»
13-боб. «...Ана ўшалар Аллоҳ неъматлантирган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар»
14-боб. У Зотнинг «Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ҳамда «Роббимиз, бизни аҳолиси золим ушбу шаҳардан чиқаргин,бизга даргоҳингдан валий ато қилгин ва даргоҳингдан ёрдамчи бергин», деяётган ҳимоясиз эркагу аёл ва болалар йўлида жанг қилмайсизлар?» деган сўзи
15-боб. «Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида икки гуруҳсиз?! Ҳолбуки, Аллоҳ уларни расво қилиб қўйди-ку»
15-боб (такрорий) «Қачонки уларга эминлик ёки хавф тўғрисида бирор иш етса, уни тарқатурлар» – ёядилар.
16-боб. «Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, жазоси жаҳаннамдир»
17-боб. «Ва сизга салом берган кишига «Мўмин эмассан», деманглар»
18-боб. «Мўминларнинг... ўтириб оладиганлари Аллоҳ йўлида жиҳод қиладиганлари билан баробар бўлмаслар»
19-боб. «Фаришталар ўзига зулм қилган ҳолдагиларнинг жонини олаётиб, «Нима ҳолда эдинглар?» дейишди. Улар: «Ер юзида ҳимоясиз эдик», дейишди. (Фаришталар:)«Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди, ҳижрат қилсангиз?» дейишди».
20-боб. «Чора қила олмайдиган, йўл топа олмайдиган ҳимоясиз эркаклар, аёллар ва болаларгина бундан мустасно»
21-боб. «Ана ўшалар, шоядки, Аллоҳ уларни афв этса. Зотан, Аллоҳ афв этувчи ва мағфират қилувчи Зотдир»
22-боб. «Ёмғир туфайли озор етса ёки бемор бўлсангиз, силоҳларингизни қўймоғингизда гуноҳ йўқдир»
23-боб. «Сендан аёллар ҳақида фатво сўрарлар. «Аллоҳ сизга улар ҳақида ва китобда тиловат қилинадиган... етим аёллар... ҳақида фатво беради», деб айт»
24-боб. «Агар аёл киши ўз эридан ёқтирмаслик ва юз ўгириш содир бўлишидан қўрқса...»
25-боб. «Мунофиқлар дўзахнинг энг пастки қаватидадирлар»
26-боб. Аллоҳнинг «Биз... сенга ҳам ваҳий юбордик... Юнус, Ҳорун ва Сулаймонга ҳам...» деган сўзи ҳақида
27-боб. «Сендан фатво сўрарлар. Айтгинки: «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво берур: агар бир одам ўлса-ю, унинг боласи бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярмидир. Агар у(сингил)нинг боласи бўлмаса, у ҳам унга (тўлиқ) меросхўр бўлур»
5. Моида
1-боб.
2‑боб. Аллоҳнинг «Бу кун сизга динингизни мукаммал қилиб бердим», деган сўзи ҳақида
3-боб. У Зотнинг «...сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинг», деган сўзи ҳақида
4-боб. У Зотнинг «Сен Роббинг билан бориб, уларга қарши икковлон уруш қилаверинглар. Биз бу ерда ўтира турамиз», деган сўзи ҳақида
5‑боб. «Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши уруш қиладиганларнинг, ер юзида бузғунчилик учун ҳаракат қиладиганларнинг жазоси – ўлдирилмоқлари, ёки осилмоқлари, ёхуд қўл ва оёқлари қарама-қарши томондан кесилмоғи, ёки юртидан сургун қилинмоқларидир»
6-боб. У Зотнинг «Ва жароҳатлар учун қасос (вожиб)» деган сўзи ҳақида
7‑боб. «Эй Расул! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ!»
8-боб. У Зотнинг «Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас», деган сўзи ҳақида
9-боб. У Зотнинг «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилиб олманг!» деган сўзи ҳақида
10‑боб. У Зотнинг «Хамр, қимор, тошсупалар ва фол чўплари ифлосликдир, шайтоннинг ишидандир» деган сўзи ҳақида
11‑боб. «Иймон келтирганлар учун... еб-ичганларида гуноҳ йўқдир. Зотан, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади»
12-боб. У Зотнинг «Ҳар хил нарсалар ҳақида сўрайверманглар. Агар сизга билдирилса, ўзингизга ёмон бўлади» деган сўзи ҳақида
13-боб. «Аллоҳ баҳийра ҳам, соиба ҳам, васила ҳам, ҳом ҳам қилгани йўқ...»
14-боб. «Ва ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени ўзингга олганингдан сўнг, уларга сенинг ўзинг кузатувчи бўлдинг. Сен ҳар бир нарсага шоҳиддирсан»
15‑боб. У Зотнинг «Агар уларни азобласанг, улар сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, сен ўзинг азизсан, ҳакимсан», деган сўзи ҳақида
6. Анъом сураси
1-боб. «Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни фақат Унинг Ўзи билади»
2‑боб. У Зотнинг «Айт: «У сизга устингиздан азоб юборишга қодирдир…» деган сўзи ҳақида
3-боб. «...Ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар»
4‑боб. У Зотнинг «Юнус ва Лутни ҳам. Барчаларини оламлар узра афзал қилдик», деган сўзи ҳақида
5‑боб. У Зотнинг «Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Уларнинг ҳидоятига эргаш», деган сўзи ҳақида
6-боб. У Зотнинг «Яҳудийларга барча (бутун) туёқлиларни ҳаром қилдик. Мол ва қўйдан эса уларга ёғларини ҳаром қилдик...» деган сўзи ҳақида
7‑боб. У Зотнинг «Фаҳш ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг», деган сўзи ҳақида
8-боб.
9-боб. У Зотнинг «Гувоҳларингизни келтиринг», деган сўзи ҳақида
10-боб. «Ҳеч бир жонга... иймони наф бермас»
7. Аъроф сураси
1-боб. Аллоҳ азза ва жалланинг «Айт: «Роббим фақат фаҳш ишларни: ошкорасини ҳам, яширинини ҳам... ҳаром қилган», деган сўзи ҳақида
2‑боб. «Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида: «Роббим, менга (жамолингни) кўрсат, сенга назар солай», деди. У Зот: «Мени ҳеч кўра олмассан. Лекин тоққа назар сол, агар у ўрнида собит тура олса, шунда мени кўрасан», деди. Робби тоққа тажалли қилганида уни титилган ҳолга келтирди ва Мусо беҳуш бўлиб, йиқилди. Ҳушига келгач: «Сен поксан, Сенга тавба қилдим. Мен мўминларнинг биринчисиман», деди».
3‑боб. Айт: «Эй одамлар! Мен сизларнинг барчангизга осмонлару ер подшоҳлиги ўзиники бўлган Аллоҳнинг Расулиман. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирилтиради ва ўлдиради. Аллоҳга ҳамда унинг Расули – Аллоҳга ва унинг калималарига иймон келтирадиган уммий Набийга иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз»
4-боб. У Зотнинг «Ҳиттотун» денглар» деган сўзи ҳақида
5‑боб. «Кечиримли бўл, маъруфга буюр ва жоҳиллардан юз ўгир»
8. Анфол сураси
1-боб. У Зот айтади: «Сендан ўлжалар ҳақида сўрарлар. Айтгин: «Ўлжалар Аллоҳ ва Расулникидир. Аллоҳга тақво қилинглар ва ораларингизни ислоҳ қилинглар».
1‑боб (такрорий). «Аллоҳнинг ҳузурида жонзотларнинг энг ёмони – кару соқов бўлиб, ақл юритмайдиганлардир»
2-боб. «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ва сизларга ҳаёт бахш этадиган нарсага чақирганда Расулга ижобат этинглар ва билингки, Аллоҳ киши билан унинг қалби орасини тўсиб турур ва албатта Унинг ҳузуридагина тўпланурсиз».
3‑боб. У Зотнинг «Аллоҳим! Агар мана шу сенинг ҳузурингдан (келган) ҳақ бўлса, устимизга осмондан тош ёғдиргин ёки бизга аламли азоб юборгин», деганларини эсла», деган сўзи ҳақида
4-боб. У Зотнинг «Сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас» деган сўзи ҳақида
5‑боб. «Ва улар билан фитна йўқ бўлгунча жанг қилинглар»
6‑боб. «Эй Набий, мўминларни жангга чорла! Агар сизлардан йигирмата сабрли бўлса, икки юзтани енгади. Агар сизлардан юзта бўлса, куфр келтирганлардан мингтасини енгади. Бу улар тушунмайдиган қавм бўлганларидандир»
7-боб. «Энди Аллоҳ сизларга енгиллаштирди, сизларда заифлик борлигини билди... Аллоҳ сабрлилар биландир».
9. Бароат сураси
1‑боб. У Зотнинг «(бу) Аллоҳ ва унинг Расулидан мушрикларнинг сиз аҳдлашганларга «Бароат» – ора очиқлиги (эълони)дир» деган сўзи ҳақида80
2‑боб. У Зотнинг «Ер юзида тўрт ой сайр қилиб юринглар ва билингларки, сиз Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмассиз, Аллоҳ кофирларни хор қилувчидир», деган сўзи ҳақида
3‑боб. У Зотнинг «(бу) Аллоҳ ва унинг Расулидан одамларга «Ҳажжул‑акбар» кунидаги эълондир: Аллоҳ ва унинг Расули мушриклардан барийдир. Агар тавба қилсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Агар юз ўгириб кетадиган бўлсангиз, билингларки, сизлар Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмассиз. Куфр келтирганларга аламли азобнинг «хушхабар»ини бер», деган сўзи ҳақида
4‑боб. «Фақат ўзингиз аҳдлашган мушриклар мустасно».
5‑боб. «Куфрбошиларга қарши жанг қилинг! Зеро, уларнинг аҳдлари йўқдир».
6‑боб. У Зотнинг «Олтин ва кумушни жамғариб, уни Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг «хушхабар»ини беравер», деган сўзи ҳақида
7‑боб. У Зот азза ва жалланинг: «Бир куни ўша(олтин-кумуш)лар жаҳаннам оташида қиздирилур ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб, «Мана бу ўзингиз учун жамғарган нарсангиз, энди жамғариб юрганнарсангизни татиб кўринг!» (дейилур)», деган сўзи ҳақида
8‑боб. У Зотнинг «Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони осмонлару ерни яратган кунидаги Аллоҳнинг битигида ўн икки ой бўлиб, улардан тўрттаси ҳаром(ой)лардир», деган сўзи ҳақида
9‑боб. У Зотнинг «У икки кишининг бири бўлган ҳолида... икковлон ғордаликларида», деган сўзи ҳақида
10-боб. У Зотнинг: «Кўнгиллари улфат қилинадиганларга ҳам», деган сўзи ҳақида
11‑боб. У Зотнинг «Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни... айблайдиганлар...» деган сўзи ҳақида
12‑боб. У Зотнинг «Улар учун мағфират сўрасанг ҳам, мағфират сўрамасанг ҳам, агар улар учун етмиш марта мағфират сўрасанг ҳам, Аллоҳ уларни зинҳор мағфират қилмас», деган сўзи ҳақида
13‑боб. У Зотнинг «Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам намоз (жаноза) ўқима, қабри устида турма ҳам» деган сўзи ҳақида
14‑боб. У Зотнинг «Ҳузурларига қайтиб келганингизда, уларни айбламаслигингиз учун тезда сизга Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Улардан юз ўгиринглар! Албатта, улар нопокдирлар. Касб қилганнарсаларининг жазосига жойлари жаҳаннамдир», деган сўзи ҳақида
15‑боб. У Зотнинг «Бошқалар эса гуноҳларини эътироф қилдилар: улар солиҳ амални бошқа ёмонига аралаштириб юборганлар. Ажаб эмаски, Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Аллоҳ мағфиратлидир, раҳмлидир», деган сўзи ҳақида
16‑боб. У Зотнинг «Набий ва мўминларга мушриклар учун мағфират сўрашлари дуруст эмасдир», деган сўзи ҳақида
17‑боб. У Зотнинг «Батаҳқиқ, Аллоҳ Набийнинг ҳамда муҳожирлар ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди. Улар унга ўзларидан бир гуруҳнинг қалблари тойиб кетай деганидан кейин қийинчилик соатида эргашган эдилар, сўнгра Аллоҳ тавбаларини қабул қилди. У Зот уларга шафқатлидир, раҳмлидир», деган сўзи ҳақида
18‑боб. «Ортда қолган уч кишининг ҳам. Ниҳоят, уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан унинг ўзидан бошқа паноҳ йўқлигига тўла ишонганларидан сўнг, бутунлай қайтишлари учун (Аллоҳ) тавбалариниқабул қилди. Аллоҳ тавбани қабул қилувчидир, раҳмли Зотдир»
19‑боб. «Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар билан бирга бўлинглар»
20‑боб. У Зотнинг «Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди», деган сўзи ҳақида
10. Юнус сураси
1-боб.
2‑боб. «Ва Бану Исроилни денгиздан ўтказдик. Шунда фиръавн ва унинг лашкарлари зулм ва тажовуз билан уларни таъқиб этдилар. Ниҳоят, унга ғарқ бўлиш етганида: «Бану Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», деди»
11. Ҳуд сураси
1‑боб. «Огоҳ бўлингки, улар ундан яшириниш учун кўксиларини букарлар. Огоҳ бўлингки, кийимларига ўралган чоғларида ҳам У Зот (уларнинг) нимани сир тутаётганларини-ю, нимани ошкор қилаётганларини билур. У Зот қалблардаги нарсаларни ҳам билувчидир».
2‑боб. У Зотнинг «Арши сув устида эди» деган сўзи ҳақида
3‑боб. «Ва Мадянга биродарлари Шуъайбни (юбордик)» 4‑боб. У Зотнинг «Ва гувоҳлар: «Анавилар Роббларининг шаънига ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир», дерлар» деган сўзи ҳақида
5‑боб. У Зотнинг «Роббинг золим шаҳар-қишлоқларни олганида ана шундай олади. Унинг олиши аламлидир, шиддатлидир» деган сўзи ҳақида
6‑боб. У Зотнинг «Куннинг икки тарафида ва кечанинг бирин‑кетин келадиган соатларида намозни тўкис адо қил! Яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эсловчиларга эслатмадир», деган сўзи ҳақида
12. Юсуф сураси
1‑боб. У Зотнинг «...бундан аввал оталаринг Иброҳим ва Исҳоққа тўлиқ қилганидек, сенга ва Оли Яъқубга неъматини тўлиқ қилиб беради...» деган сўзи ҳақида
2‑боб. У Зотнинг «Батаҳқиқ, Юсуф ва унинг оға-иниларида сўровчилар учун оят-ибратлар бор эди» деган сўзи ҳақида
3‑боб. У Зотнинг «У: «Йўқ, ҳавои нафсингиз бир ишни сизга чиройли кўрсатибди», деди» деган сўзи ҳақида
4‑боб. У Зотнинг «У бўлган уйнинг соҳибаси унинг нафсини хоҳлади. Эшикларни беркитиб, «Бу ёққа кел!» деди» деган сўзи ҳақида
5‑боб. У Зотнинг «Элчи келганда унга: «Хожанг ҳузурига қайтиб бор ва ундан қўлларини кесган хотинларнинг ҳоли нима бўлганини сўра. Роббим уларнинг макрини жуда яхши билувчидир», деди. У: «Юсуфнинг нафсини хоҳлаган вақтингиздаги ишингиз нима эди?» деди.