1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Кўнгил олиш

15:00 / 21.06.2021 3498 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир йигит онасининг қўшнидан озгина туз сўраётганини кўриб қолди. У онасидан сўради:

- Онажон! Нега қўшнидан туз сўраяпсиз? Ахир мен кеча туз олиб келган эдим-ку!

Онаси деди:

- Болам! Чунки улар биздан кўп нарса сўраб туришади. Улар камбағал. Мен улардан уларга оғирлик қилмайдиган озгина нарса сўраб туришни истадим. Аслида бизнинг тузга эҳтиёжимиз йўқ. Аммо улар бизга муҳтож бўлишгани каби ўзимизни ҳам уларга муҳтож қилиб кўрсатаман. Ана шунда улар бирор нарсага муҳтож бўлишса хижолат бўлмасдан биздан ҳожатларини сўрайверишади!

Ҳассон ибн Саъид Махзумий(463 ҳижрийда вафот этган) масжид бино қилмоқчи бўлди. Бир аёл масжидга ҳиссасини қўшмоқчи бўлиб унга кийим олиб келди. Уни сотиб пулини масжидга ишлатмоқчи эди. Кийимнинг нархи ярим динордан ошмас эди. Ҳассон ибн Саъид ундан кийимини минг динорга сотиб олди. Пулни хазиначига бериб уни масжидга сарф қилишни айтди. Кийимни эса кафанлик қиламан деб яшириб қўйди.

Кўнгил олиш махфий ибодатларнинг энг буюкларидандир. Бу билан банда Аллоҳга яқин бўлади. Қуръони Каримда айнан «кўнгил олиш» жумласи келмаган бўлсада шу маънодаги жумлалар тиқилиб ётибди. Басирати очиқлар учун уларни топиш қийин бўлмайди!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фан тилида мимикрия ёки камуфляж деб аталадиган ҳолат расмда акс этган.Бунда жонзот ўзи турган жойга, ўзини ўраб турган муҳитга мослашади.Бундай мослашиш давоми...

2834 09:00 / 13.01.2022
Ислом маданиятида мусулмонларга покиза бўлиш билан бирга, юксак дидли бўлиш ва атрофмуҳитни ифлос қилмаслик ҳамда кишилар соғshyлиғига зарар етказувчи давоми...

5335 16:00 / 02.09.2021
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади.Бу воқеа ўтган асрнинг тахминан етмишинчи йилларида Димашқда содир бўлган. Катта савдогарлардан бири саратон билан оғриб давоми...

5519 11:00 / 10.08.2021
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийнинг жажжи ўғли бор эди. Қачон бир нарса сўраса, онаси .Бор, Аллоҳдан сўра, дерди. Шунда болакай маъсум қалби ила саждага бош қўяр ва давоми...

2296 09:24 / 01.04.2025
Аудиолар

231225 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149751 14:35 / 11.08.2021