1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Руқя: Қуръон билан даволаш

09:05 / 21.06.2021 3856 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон билан даволаш (руқя қилиш) – касалга шифо топиш мақсадида Қуръон ўқиб дам солиш жоиздир. Бунинг эвазига ҳақ олиш ҳам жоиз.

Руқя – турли ёмонликлардан паноҳ сўраб, шунингдек, оғриқ, қўрқинч, шайтон ва сеҳрдан тузалишни сўраб ўқиладиган зикрлар. Буларни ўқиб дам солиш ҳам руқя дейилади.

Бухорий ва бошқа имомлар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор киши хаста бўлиб қолса, муъаввизотлар (Фалақ ва Наас суралари) билан дам солардилар».

Бошқа бир ривоятда: «Касал бўлиб қолсалар, муъаввизотларни ўқиб ўзларига дам солардилар. Вафот топган касалликларида хаста бўлиб ётганларида у зотга ўзим дам солардим, ўз қўллари билан ўзларини силардим, чунки (қўллари) қўлимдан кўра баракотлироқ эди».

Бухорий, Муслим ва бошқалар Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишади:

«Юришлардан бирида (бир жойда дам олгани) тушдик. Бир жория келиб, «Қабиламиз бошлиғини чаён чақиб олди. Эркакларимиз йўқ. Ичингизда дам соладиган одам борми?» деди. Бир киши туриб, у билан бирга кетди. Биз унинг дам солишини билмас эдик. У дам солган эди, (қабила бошлиғи) тузалиб қолиб, унга ўттизта қўй (беришни) буюрди, бизларга сут улашди. У қайтгач, «Дам солишни яхши биласанми? (ёки «Дам солиб юрармидинг?») дедик. У: «Йўқ, Уммул‑китоб (Фотиҳа сураси) билан дам солдим, холос», деди. «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга боргунимизча (ёки сўрагунимизча) ҳеч нима қилмай туринглар», дедик. Мадинага келгач, буни Набий солллаллоҳу алайҳи васалламга айтдик. У зот: «Унинг руқя эканини қаердан билибди? (Қўйларни)тақсимланглар, менга ҳам улуш ажратинглар», дедилар».

Шофеъий ва бошқалар ушбу ҳадисни далил қилиб, юқорида айтилганидек, Қуръон қироати эвазига ҳақ олиш жоиз дейишган. Уларнинг наздида таълим учун қироат қилиш билан даво учун қироат қилишнинг фарқи йўқ.

Бироқ, ҳанафий мазҳаби уламолари ушбу ҳадисга жавобан шундай дейишган: «Руқя тиловатнинг ўзи эмас, ундан мақсад даволаш. Даволаш учун эса ҳақ олиш жоиздир».

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салим ибн Мансур ибн Аммор айтади .Тушимга отам кирибдилар. .Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, деб сўрасам, шундай дедилар .Парвардигор мени Ўзига жуда яқин тутиб, давоми...

2279 08:00 / 09.11.2019
Усайр ибн Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Қачон Умарга Ямандан мадад кучлари келса.Ичингизда Увайс ибн Омир борми, деб сўрар эди. Охири у Увайсни топди давоми...

2713 15:30 / 05.09.2019
Салмон Форсий розияллоҳу анҳу вафотидан олдин кўп йиғлади. .Нима учун йиғлаяпсиз, деб сўрашган эди, .Дунёдан кетаётганимга ачинганимдан йиғламаяпман. Аммо давоми...

4395 07:40 / 01.04.2019
Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азиймrdquo дуосининг фазилатиМуторриф ибн Мусъаб айтадилар Мен халифа Мансурнинг ҳузурига кирсам, у ғамгин ва хафа ҳолатда экан. давоми...

15983 10:10 / 25.01.2019