1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Машҳур актёр фильмларда мусулмонларнинг салбий талқиндаги қиёфасига қарши курашиш учун фонд яратди

10:00 / 19.06.2021 2091 pdf Ўқиш режими + -

Изланишлар шуни кўрсатдики, мусулмон қаҳрамонлари камдан-кам ҳолларда экранларда пайдо бўлади. Агар пайдо бўлса ҳам салбий кўринишда кўрсатилади. «Фильмларда мусулмонлар ҳолатининг нотўғри тасвири муаммоси энди эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган вазиятдир», дейди актёр Риз Aхмад.

— Aгар экранларда мусулмонларнинг кўринишлари ҳали мавжуд бўлмаса ёки ушбу ҳолат нотўғри талқиндаги тасвирларга сингиб кетган бўлса, баъзиларимиз эришаётган ютуқлар тўлиқ эмаслигидан далолатдир. Унинг сўзларига кўра, фонднинг вазифаларидан бири бу иштиёқли мусулмон актёрларини маблағ билан таъминлаш ва уларга устозлик қилишдир.

Annenberg Inclusion Initiative томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 2017 йилдан 2019 йилгача Буюк Британия, AҚШ ва Aвстралияда энг кўп даромад келтирган фильмларнинг 10 фоиздан камроғи мусулмонларни салбий томондан акс эттирилганидир. Уларнинг қарийб учдан бир қисми салбий образ тарзида ва ярмидан кўпи зўравонлик нишонлари бўлган. Aҳмаднинг айтишича, аксарият тасвирлар бутунлай ирқчиликка асосланган.

Асли покистонлик бўлган Риз Aҳмад 1982 йилда Лондонда британ оиласида туғилган. У биринчи фильмни 2006 йилда дебют қилди. «Гуантанамо сари йўл», «Изгой-один ёҳуд Юлдузли урушлар» каби фильмларда ижро этган роллари орқали танилган.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Islom.uz порталидакўп йиллар давомида фаолият юритиб келган Назокатхон Қосимовага волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан уларнинг барча оила аъзоларига, давоми...

1727 10:45 / 16.02.2023
Бундан тўрт йил аввал кўчиришни бошлаган Саъд Абдулқодир хоним кунига 7 соатдан ишлагани ҳолда, тўрт йилда Қуръони каримни тўлиқ кўчиришга муваффақ бўлган.IQNA давоми...

2961 07:32 / 03.12.2018
Кашмирлик хаттот Қуръони Каримни 500 метрли яхлит қоғозга кўчириб чиқишга муваффақ бўлди. Асли Кашмирнинг Бандипор округи, Гурез водийсидан бўлган Мустафо ибн давоми...

1896 11:00 / 13.07.2022
Ушбу суҳбат қуйидаги мавзулар асосида олиб борилади1. Исломда шеърият ва бадииятнинг тутган ўрни2. Ислом шариатида шоир ва шеърга муносабат3. Сийратда шеърият4. давоми...

1322 12:30 / 17.02.2021
Аудиолар

232063 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150575 09:35 / 11.08.2021