1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Туркманистондаги “дўзах дарвозаси” ҳақида эшитганмисиз?

16:30 / 19.05.2021 6249 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло оловни Ўзига маъллум бўлган ҳикматга кўра яратган. Роббимиз оловни биз бандаларининг баъзи эҳтиёжлари учун ҳам ато қилган. Оловда таом пиширамиз, сув иситамиз, уйимизни иситамиз. Шунингдек, олов охиратдаги дўзахни эсга соладиган воситалардандир. Аллоҳ таоло охиратдаги дўзахни кофиру мушриклар, мунофиқлар учун тайёрлаб қўйган.

У Зот Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

أَفَرَأَيْتُمُ النَّارَ الَّتِي تُورُونَ أَأَنتُمْ أَنشَأْتُمْ شَجَرَتَهَا أَمْ نَحْنُ الْمُنشِئُونَ نَحْنُ جَعَلْنَاهَا تَذْكِرَةً وَمَتَاعًا لِّلْمُقْوِينَ

Ўзингиз ёқадиган ўтни ўйлаб кўринг-а! Унинг дарахтини сиз яратганмисиз ёки Биз яратувчимизми? Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаат қилиб қўйдик. (Воқеа сураси, 71-73-оятлар)

Туркманистонда маҳаллий аҳоли томонидан “дўзах дарвозаси” деб аталган кратер (чуқурлик) бор. Ер ости гази тўпланган мазкур кратер 1971 йилда собиқ шўро геологлари томонидан кашф этилган.

Ўша пайтда газ ташқарига чиқиб одамлар ва ҳайвонларга зарар етказмаслиги учун уни ёқиб юборишга қарор қилинди. Олимлар олов бир-икки кунда ёниб тугайди деб ўйлашган, аммо улар адашган экан. кратердан чиқаётган олов 1971 йилдан то шу кунга қадар туну кун ёнишдан тўхтамади. Уни узоқроқдан ҳам кўрса бўлар экан.

Оловли кратернинг диаметри тахминан 100 метрни, чуқурлиги 50 метрни ташкил этади. Баъзи манбаларда унинг диаметри 69 метрни, чуқурлиги 20 метрни ташкил этиши айтилган.

Бугунги кунда ушбу кратер хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар келадиган жойлардан бирига айланган.

Мазкур кратерга тушган одам ёки ҳайвоннинг тирик қолиши қийин. Кратер ичидан чиқаётган оловнинг тили 15 метр баландликкача етади.

2013 йилда канадалик сайёҳ Жорж Коронис кратер намуналарини йиғишга маваффақ бўлди. унинг тадқиқотлари кратер тубида сайёрамиз юзасида мавжуд бўлмаган бактериялар борлигини аниқлади.

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзахни зикр қилдилар, ундан паноҳ сўрдилар ва юзларини бурдилар. Сўнг яна дўзахдан паноҳ тилаб, юзларини икки-уч марта бурдилар. Сўнгра: «Дўзахнинг оловидан бир хурмонинг ярми билан бўлса ҳам сақланинглар. Агар шуни ҳам топа олмасангиз, ширин сўз билан бўлса ҳам», дедилар».

Ушбу оловли кратерни кўриб, дўзахни эсга оламиз.

Аллоҳ таоло барчамизни дўзах олови азобидан асрасин! Садақа, ширин сўз ва бошқа солиҳ амалларни қилиб, дўзахдан озод этилганлар қаторида бўлишимизни насиб этсин!

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ушбу дуони худди Қуръондан бир сурани таълим бергандек таълим берар эдилар: «Аллоҳим! Мен Сендан жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ҳаёт ва мамот фитнасидан паноҳ сўрайман».

Демак, биз мўмин-мусулмонлар жаҳаннамдан, қабр азобидан, дажжол ва ҳаёт-мамот фитналаридан паноҳ сўраб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ёлворишимиз, дуо қилишимиз лозим.

Islom.uz, Quran-m.com, darakchu.uz маълумотлари асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғарблик бир аёл мутлақо тузалмас, даҳшатли бир касалликка чалинди. Табиблар .рак, ndash саратон деб аталмиш бу дард қаршисида ожиз эдилар. Бечора аёлнинг яшашга давоми...

6440 15:04 / 20.11.2018
Эрта туриш. Набий алайҳиссаломнинг эрта туриш одатлари бўлган, тонгги азон вақтида уйғонганлар. Албатта, эрта туриш кун бўйи инсонга тетиклик ҳамда ишчанлик давоми...

4912 17:02 / 12.10.2018
Қуръони Каримда одамларнинг қайта тирилишига иймонга чақириш жараёнида инсон боласи кўз ўнгида йиллар оша такрорланиб турадиган оддий ҳақиқатни мисол қилиб давоми...

5122 13:40 / 18.06.2019
Иккинчи мақолаБурнимиз. Бурун ажойиб тарзда яратилган аъзо бўлиб, ичида устмауст жойлашган мугуз пластинкалар бор. Ҳаво ўша пластинкалар орасидан узоқ масофани давоми...

2827 15:00 / 09.02.2021
Аудиолар

231206 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149734 14:35 / 11.08.2021