1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Исломдан кўрсатма ёхуд тадқиқот

09:00 / 22.12.2021 3086 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёнинг илғор тиббиёти турли хил касалликлардан сақлаш йўлларини излаётган бир пайтда Аллоҳ таоло тарафидан инъом этилган Ислом дини кўп касалликлардан сақланиш имкониятини бермоқда. Хусусан, беш вақт намоз, ҳалол таомлар билан овқатланиш, Рамазондаги рўза, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб яшаш инсон саломатлиги учун катта аҳамият касб этмоқда.

Яқинда Дания университети тадқиқотчилари пластик ўйинчоқларда саратон касаллигига сабаб бўлувчи зарарли кимёвий моддаларни аниқлашган.

Халқаро тадқиқот шуни кўрсатдики, болалар учун пластик ўйинчоқларда зарарли кимёвий моддалар аниқланиб, у саратон касаллигига олиб келиши мумкин экан.

Science Direct тиббий журналида чоп этилган мақолада болаларнинг пластик ўйинчоқларида уларнинг саломатлигига зарар бўлиши мумкин бўлган 100 дан ортиқ кимёвий моддалар топилгани аниқланган.

Тадқиқот жараёнида болаларнинг пластик ўйинчоқларида ишлатиладиган 419 та қаттиқ, юмшоқ ва кўпикли кимёвий моддалар белгиланган. Улардан 126 таси саратон касаллигига қолгани эса болалар саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган моддалардан иборат эканлиги маълул қилинган.

Дания университети тадқиқотчиси доктор Питер Фанткенинг айтишича, зарарли кимёвий моддалар 31 та пластификатор, 18 та оташни тўхтатувчи ва 8 та зарарли парфюмерия кимёвий моддаларини ўз ичига олади.

Мутахассислар пластик ўйинчоқлар ишлаб чиқаришда зарарли кимёвий моддалардан фойдаланишни олдини олишга қаратилган озиқ-овқат хавфсизлиги мониторинг кузатув каби ташкилот билан этикетланган бўлиши кераклигини таъкидлашди.

Қарангки, тадқиқотчилар поклик, тозалик, ҳалол луқмага эътибор бериш кераклигини айтишмоқда. Буларнинг барчасига аллақачон Ислом жавоб бериб қўйган. Ушбу сифатларга эса риоя қилиш қолган холос.

Аллоҳ таоло барчамизни турли касалликлардан асрасин! Бошимизда турган бу вабони ҳам Ўзи даф қилсин!

Хуршид Маъруф 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Алиф лаам мийм. Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир, Бақара сураси, 12 оятлар.Алиф лаам давоми...

6840 15:05 / 26.08.2020
Аллоҳ таолонинг инсонга берган улкан неъматларидан бири ndash уни яратиб, ўз ҳолига қўйиб қўймаганидир. Балки яратиш билан бирга, уни икки дунёда саодатманд қилишни давоми...

3637 12:05 / 30.10.2019
Урғочи чивин фақат инсон қони билан озиқланса, эркак чивин эса дарахт барглари била озиқланади. Шунингдек, денгиз сувининг кимёвий таркиби инсон қонининг кимёвий давоми...

2932 19:15 / 19.03.2024
Асалари гоҳида хамр маст қилувчи нарса истеъмол қилиб қўяди ва бунинг учун жазоланади. Олимлар асалари ҳаётини ўрганиш чоғида бу ҳолатни аниқладилар. Олимлар давоми...

5176 11:00 / 11.10.2021