1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

313 км югуришни режа қилган британиялик мусулмон муҳтожларга ёрдам бермоқчи

14:30 / 04.05.2021 2039 pdf Ўқиш режими + -

Британиялик мусулмон Рамазон ойида рўза тутган ҳолда Олдхемдан Лондонгача 313 км масофани босиб ўтиб, маҳаллий хайрия ташкилотига маблағ тўплашни режа қилган. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар беради.

«Рўза тутиб югуриш қийин ва мен бунга мослашишига харакат қилдим», дейди 47 ёшли кўнгилли Aфруз Миа.

У кунига 15 км югуриб, Global Relief Trust (GRT) учун етарли миқдорнинг ярмини тўплашга муваффақ бўлган. Ҳозирда Aфруз 97 969 фунт стерлингдан 52 991,92 фунт стерлинг йиғган.

Капитан Том ва Дабирул Ислом Чодхурининг ҳаракатларидан илҳомланиб, ўзининг катта марафонини бошлашга қарор қилгани ҳақида таъкидлаб ўтди. Марафонни Лондон шаҳрида 8 май куни якунлашни режалаштирмоқда.

«Мен кўп одамларни марафонга жалб қила олдим ва уларга Ислом ва Рамазон ойи ҳақида гапириб бердим», дейди Aфруз.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ялтадаги Ислом дини асослари курслари тингловчилари бўлган ёшларга Қуръони карим тарқатилди. Ушбу тантанали тадбир Ай Васил митти туманидаги масжидда давоми...

2096 08:45 / 28.02.2019
Бутун ислом уммати учун муқаддас Рамазон ойи ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давоми...

1175 21:26 / 09.04.2024
Устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳаж бугун Бухорои Шарифга ташриф буюрдилар Устоз Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳаж Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида жойлашган давоми...

2770 15:38 / 09.09.2022
Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган давоми...

1281 17:44 / 29.12.2025