1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БАА масжидларида кечки намозлар қайта тикланмоқда

12:30 / 03.05.2021 1961 pdf Ўқиш режими + -

Муборак Рамазон ойининг сўнгги 10 кунида Бирлашган Aраб Aмирликларининг масжидлари кечки намоз - Қиёмул-Лайл (Қадр кечаси) учун очиқ бўлади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди.

Намоз пайтида карантин қоидаларига риоя қилинади, дея хабар беради Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги (НCЕМA).

Намоз ярим тундан 00: 30 гача ўқилади, ибодат тугагандан сўнг масжидлар ёпилади  ва қолиш тақиқланади. Қариялар ва сурункали хасталикка чалинганларга масжидларга боришдан сақланиш ва уйда намоз ўқиш тавсия этилади. Бу йил белгиланган қоидаларга кўра, намозхонлар масжидларда ниқобда бўлишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари керак бўлади.

Масжидга ташриф буюрувчилар ўзлари билан жойнамоз олиб келишлари, қўл бериб кўришмасликлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

Муборак ойда масжидларда озиқ-овқат, сув шунингдек ниқоб тарқатиш тақиқланади. Кун давомида масжидларда дезинфекция ишлари олиб борилади. Маърузалар ва семинарлар виртуал форматда ўтказилади, деб хабар бермоқда Khaleej Times газетаси.


                                                                                       Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 10 май куни Бухоро шаҳрида .Исломда бола ҳуқуқлари, мавзусида икки кунлик семинар бошланди. Семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича давоми...

1574 17:09 / 10.05.2023
Қўшма Штатларда мамлакатдаги мусулмонлар жамиятининг ривожланишига ойдинлик киритган янги тадқиқот нашр этилди.Ижтимоий сиёсат институти, Шимолий Aмерика Ислом давоми...

1890 15:10 / 14.06.2021
Азиз китобхонлар, эртага ndash 8 сентябрь шанба куни соат 1000да .Hilol, нашриётининг тадбирлар залида нашриётимизда чоп этилган янги китоблар ва медиа маҳсулотлар давоми...

4044 12:43 / 07.09.2018
Нигериядаги энг йирик ислом банки, мамлакатнинг хусусий секторини ривожлантириш ва қўллабқувватлаш учун Ислом тараққиёт банкидан 25 миллион доллар олганини давоми...

1915 15:32 / 09.09.2021