1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мукофот олиш қандай ҳам осон

14:07 / 03.05.2021 2784 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримни ўқиганимизда у хоҳ бир оят, хоҳ бир бет, хоҳ бир пора, хоҳ бутун Қуръонни ўқиб хатм қилиш бўлсин, фаришталар бизни беш ютуққа эришишимизни ҳисоблаб эшитишади. Қуръони Каримни ўқишимизнинг бешта самараси:

1. Қуръони Каримни тиловат қилиб савобга эришамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хақида: «Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бунинг учун бир савоб бўлади. Ҳар бир савоб эса ўн баравари(га кўпайтирилади). «Алиф. Лаам. Мийм – бир ҳарф» демайман. Балки «Алиф» бир ҳарф, «Лаам» бир ҳарф, «Мийм» бир ҳарфдир», дедилар»

Имом Термизий ривоят қилган.

Агар биз آلم десак 30 та савобга эришган бўламиз. Қуръонни охиригача ўқиганимиздаги эришган савобимиз эса қанча бўлишини бир тасаввур қилинг-а. Қиёмат куни Аллоҳ таоло амалларимизни амал тарозисида тортганида, жаннатга кириш учун битта савобга эҳтиёжимиз бўлганида «Алиф, Лаам, Мийм» учун ўттизта савоб олибман, кошки Қуръонни охиригача ўқиганимда эди, кошки ҳар куни, ҳар қадамимда Қуръон ўқиганимда эди деб пушаймон бўлишимиз аниқ.

2. Қуръон орқали банда Аллоҳга муножот қилади, У билан мулоқот қилган бўлади. Қуръондан бошқа Аллоҳ билан мулоқот қиладиган тил йўқ. Мўмин Қуръон ўқиганида Аллоҳнинг каломини эшитади, Унинг сўзлари деб ўқийди ёки мен У Зот билан муножот қиляпман, У эшитяпди деб мулоқот қурган бўлади. Иккисида ҳам ажр-савоб қозонади.

3. Қуръон шифо манбаидир. Дунё шаҳватларини енгиш учун Қуръон ўқиш, Қуръон ила Аллоҳни эслаш керак. Қалбимизга шайтоннинг солган ва соладиган васвасаларидан қутулиш учун Қуръон ўқишимиз керак. Баданимиздаги хасталикларнинг тузалиб кетиши учун ва у хасталиклар бизни еб-битирмаслиги учун Қуръон ўқишимиз лозим.

4. Қуръони Карим илм манбаидир. Қуръон бизга илм беради. Биз араб тилини билмасак ҳам бизга Аллоҳни эслатади, жаннатни эслатади, жаҳаннамдан қутилишимиз кераклигини эслатади. Чунки тиловат асносида «Аллоҳ», «жаннат», «жаҳаннам» каби араб тилини билмайдиган мусулмон одам ҳам англаб етадиган сўзлар такрор-такрор учрайди.

5. Қуръон амал китобидир, бизга нималар қилишимиз кераклигини ўргатади. Бу юқоридаги тўртта ютуқларнинг бирикмасидир: савоб, Аллоҳ билан мулоқот, шифо топиш ва илм ўрганиш. Мўмин бу тўрт нарсани ўзида жамлаганидан кейин амал қилишни бошлайди. Шунда Қуръони Карим биз учун Аллоҳ нозил қилган «Раҳмат» китобига айланади.

Қуръон олийдир, олийлигининг чеки йўқдир, айниқса фаришталар гувоҳ бўладиган саҳар вақтида Қуръон ўқишнинг савоби буюкдир. Қуръон чиройли овозда, тажвид билан ва юқоридаги ютуқларни кўзлаб ўқилса жуда гўзал бўлади. Агар бу кечадан бошлаб саҳар вақтида Қуръон ўқишни бошласак, илк бошда мудроқ босиб қийналиб ўқишимиз мумкин, лекин бу иш икки ой давом этса, албатта юксак мақомларга эришамиз. Кунига бир оят, уч оят, ярим бет, кейин бир бет ўқиш билан бошласак, ойлар ўтиб бир пора, уч пора ва ундан ҳам кўп ўқийдиган юксак даражага етишамиз инша Аллоҳ.

Шайх Нуриддин Йилдиз

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Маҳдийдан ривоят қилинади .Бир киши Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳдан масала сўради. У зот .Буни яхши билмайман,, дедилар. Ҳалиги киши ажабланиб, .Мен сиздан давоми...

1942 07:10 / 31.08.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккада Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйига тонгда ёки кечқурун бориб турадиган одатлари бор эди. Кунларнинг бирида давоми...

3940 09:00 / 27.05.2022
Ҳабиб Ажамий айтади .Намоз ўқиш учун Куфадаги масжидга кирдим. Қарасам, озғин бир йигит ўтирган экан. Кўринишидан кўп ибодат қилгани билиниб турарди. Мендан давоми...

5799 17:10 / 30.05.2019
Бир олим машҳур бир шайх ҳақида эшитиб, ахлоқини ва ботинини поклаш мақсадида узоқ сафарга чиқди. Анча йўл босиб, ўша шайхнинг ҳузурига келди. Унга байъат қилиб, у давоми...

2299 16:08 / 05.03.2020
Аудиолар

210862 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130127 14:35 / 11.08.2021