1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Бакр Муҳаммад ибн Туғж

17:00 / 02.05.2021 2038 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Миср мулкининг эгаси Абу Бакр Муҳаммад ибн Туғж ибн Жуф ибн Хоқон Фарғоний Туркий.

Амакилари Бадрдан ҳадис ривоят қилганлар.

321 йилда Мисрга волий бўлганлар. Сўнг халифа Розий томонидан Дамашқ ҳам Мисрга қўшиб берилган.

«Ихшийз» турк тилида «подшолар подшоси» деган маънони билдиради.

Боболари 247 йилда вафот қилганлар.

Оталари Туғж Хуморавайҳнинг катта қўмондонларидан бўлганлар. Бағдодга борганларида ҳамма бу кишини улуғлаган. Сўнг бу киши томонидан вазир ҳақида кибр ва ўринсиз сўзлар айтилгани учун Туғж ва ўғиллари қамаладилар. Оталари қамоқда ўладилар. Кейинроқ Абу Бакр Муҳаммад озод қилинади. Бу киши мулкдор бўлгунларича кўп қийинчиликларни бошдан ўтказганлар.

Муҳаммад Ихшийз ботир, пахлавон, шижоатли, сезгир, салобатли, жангларда саодатли, аскарларига ҳурматли, шу билан бирга, қаттиққўл бўлганлар. Камонларини ҳеч ким торта олмаган.

Эгаллаган вилоятлари саккиз мингта бўлган. Айтишларича, аскарларининг сони тўрт юз минг отлиқ бўлган экан. Бунга ақл бовар қилмайди. Бир неча фарзандлари бўлиб, у кишидан кейин мол-мулкка эгалик қилишган.

334 йил зулҳижжа ойида 66 ёшда Дамашқда вафот этганлар. Сўнг Дамашқдан Байтул Мақдисга келтирилиб, дафн қилинганлар. Аллоҳ у кишини афв этсин.

Ибн Роиқ у кишига қарши урушганда, Ихшийз уни мағлуб этганлар. Ихшийзнинг укалари сафардаликларида, Ибн Роиқ у кишини учратиб, ўлдирган. Ибн Роиқ бу ишидан пушаймон бўлиб, ўзининг ўғли Музоҳинни Ихшийзга укасининг хуни учун юборган. Ихшийз уни афв этиб, банддан бўшатиб, отасига қайтарганлар.

 «Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
учинчи мақолаСуфён ибн Уяйнадан Муҳаммад ибн Маймун Маккий ривоят қилганлар .Иброҳим ибн Адҳамга Уйлансангиз бўлмайдимиrdquo ndash дейилганда, у киши Нафсим зўрлик давоми...

2378 18:00 / 01.03.2021
Мулла Довудхон тўра домла 1945 йил шаҳарнинг Чуқур кўча даҳаси Баҳодирхон эшон маҳалласида таваллуд топдилар. У зотнинг насаблари ота томондан .шайх Ҳованди давоми...

4236 14:00 / 31.07.2022
Муҳаддис, садуқ Абу Имрон Исо ибн Умар ибн Аббос ибн Ҳамза ибн Амр ибн Аъян Самарқандий. Абу Муҳаммад Доримийнинг шогирдлари. Доримийдан .Муснадrdquoларини ривоят давоми...

2045 18:00 / 11.04.2021
Доктор Усома Абдул Азим Азҳар университетининг етук уламоларидан бўлиб, усулул фиқҳ бўйича забардаст мутахассислардан ҳисобланади. У киши замонамиздаги ноёб давоми...

5516 17:08 / 17.11.2022