1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Илоҳ ҳақидаги ақийда

05:00 / 06.03.2017 4490 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илоҳ – Худо ҳақидаги ақийда барча ақийдаларнинг асоси эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Айнан илоҳ ҳақидаги ақийдадан бошқа эътиқодлар келиб чиқиши ҳам маълум. Энди мусулмонлардан бошқаларнинг илоҳ ҳақидаги ақийдаларига қисқагина назар солайлик.

Атеистлар илоҳни бутунлай инкор қиладилар.

Мажусийлар икки илоҳга – яхшилик илоҳига ва ёмонлик илоҳига ишонадилар.

Масиҳийлар: «Аллоҳ учтанинг биттасидир», дейдилар. Ота илоҳ, она илоҳ ва ўғил илоҳга ишонадилар. «Масиҳ – Аллоҳнинг ўғли», дейдилар.

Яҳудийлар «Узайр – Аллоҳнинг ўғли, Аллоҳнинг қўли ғулга – кишанга солингандир», деган эътиқоддалар.

Аллоҳ таоло бу бузуқ ақийдани рад қилиб:

«Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Насоролар: «Масиҳ Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалги куфр келтирганларнинг гапига ўхшатурлар. Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаён бурилмоқдалар?!» деган (Тавба сураси, 30-оят).

Буддачилар Буддани илоҳ деб иймон келтирадилар.

Шунингдек, қуёшни, ойни, юлдузни, баъзи тоғ ёки одамларни худо дейдиганлар ҳам бор.

Баъзи файласуфларнинг Аллоҳга бўлган иймонлари қуйидагича: Аллоҳ мавжуд, аммо Унинг моҳияти ҳам, ҳақиқати ҳам йўқ. У жузъий нарсаларни муайян ҳолда билмайди. У ўз қудрати ила амал қилмайди. Унинг хоҳиши ўзининг ихтиёрисиз содир бўлади, каби хурофотлар.

Бу ақийдаларнинг барчасида нотўғрилик, ҳаддан ошиш ва илоҳга лойиқ бўлмаган нуқсонларни нисбат бериш бор.

Ислом ақийдаси илоҳнинг борлигини инкор қиладиган атеистлар, «Илоҳ иккитадир», дейдиган иснайнийлар, «Илоҳ кўпдир», дейдиган мушриклар, ўзига ўхшаган башарга ёки юлдузга, қуёшга, шайтонга ва бошқа нарсаларга илоҳ деб иймон келтирадиганлар ақийдасига қарши ўлароқ, васат – ўрта, адолатли, мўътадил, энг яхши ва афзал ақийдадир.

Мусулмонларнинг машҳур ақийда китобларидан бири бўлмиш «Ақийдатут-Таҳовия» номли китобда Аллоҳнинг тавҳиди ҳақида, жумладан, қуйидаги ақийдалар борлиги айтилади:

«Аллоҳнинг тавфиқига эътиқод қилиб, Аллоҳнинг тавҳиди ҳақида айтамизки:

1. Албатта, Аллоҳ бирдир, Унинг шериги йўқдир.2. Унга ўхшаш нарса йўқдир.3. Ҳеч бир нарса Уни ожиз қила олмас.4. Ундан бошқа илоҳ (ибодатга сазовор зот) йўқдир.5. У ибтидосиз қадимдир, интиҳосиз доимдир.6. У фано бўлмас ва битирилмасдир.7. У Зот ирода қилган нарсадан бошқа бўлмас.8. Унга тасаввур етмас ва Уни фаҳм идрок этмас.9. Махлуқотлар Унга ўхшамас.10. У тирикдир, ўлмас, доимо қоимдир, ухламас.11. У Зот ҳожатсиз халқ қилувчи – яратувчидир ва таъминотсиз Ризқ берувчидир.12. У Зот қўрқувсиз ўлдирувчи ва машаққатсиз қайта тирилтирувчидир…»

Ислом ақийдасидагина Аллоҳ таолога Ўзига хос баркамоллик сифатлари берилган ва У Зотнинг барча нуқсонлардан покланганини кўрамиз.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Васатия ҳаёт йўли китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарни бир гуруҳ отлиқлар ичида отаси ила қасам ичаётганини билиб қолдилар. давоми...

6027 23:51 / 02.12.2016
Ўша даврда ботинийлар ҳам ўз фикр ва таълимотлари ила кўпчиликнинг эътиборини қозонган эди. Хусусан, ёшлар ва толиби илмлар ботиний таълимот ва гапларга кўп давоми...

6567 15:04 / 30.09.2019
Шайтон бани Одамнинг ҳаммасига душманлик қилишга сўз берди. Шундан бери одамзотга янги туғилган пайтдаёқ биринчи ҳужумини қиладики, бу билан уни сулҳкелишувсиз, давоми...

6563 05:00 / 07.12.2016
Олдини олиб, тезроқ тавба қилинмаса, кичик гуноҳлар катталашиб кетиши турган гап. Гуноҳи сағийраларнинг катталашувига бир қанча сабаблар бор.1. Улардан бири давоми...

6520 22:04 / 22.04.2017