1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ИСЛОМ ОЛАМИ ОҒИР ЖУДОЛИККА УЧРАДИ

20:23 / 14.04.2021 3082 pdf Ўқиш режими + -

Бугун мусулмон уммати, хусусан, Ўрта Осиё халқига катта йўқотиш, оғир жудолик етди. Ҳожи Ҳиндистоний домла раҳматуллоҳи алайҳнинг энг пешқадам шогирдлари, ўринбосарлари Ҳазрат Ҳикматуллоҳ домла вафот этдилар.

Марҳум домла ҳақларида кўпчилигимиз жуда кўп эшитганмиз ва муҳаббат қилганмиз.

Ҳикматуллоҳ домла исломий илмларнинг турли тармоқларида араб ва форс тилида дарс берардилар. Тожикистоннинг тоғли ҳудудларидан бирида маскан тутиб, юзлаб толиби илмларга араб тили, фиқҳ, ҳадис, тафсир, тасаввуф ва бошқа илмлардан таълим берар эдилар. У киши қадимги илм мадрасаларининг сўнги вакилларидан эдилар. Дарс бериш услублари ҳам ўша анъанавийликка асосланган эди. Тасаввуфдан иршод берардилар. Қўлларида жуда кўп олимлар етишиб чиққан. Бир қатор асарлар ҳам битганлар. Бир сўз билан айтганда, у киши замонамиз алломаси эдилар.

Ҳикматуллоҳ домла раҳматуллоҳи алайҳ ҳақиқий раббоний олимлардан эдилар. Намоз ўқишлари, ундаги хушуълари ўзи катта таълим эди. Ҳар бир нафасда Аллоҳ таолонинг ёди билан бандликлари яққол кўриниб туради. Аксар ҳолатда сукутда, зарурат бўлгандагина сўзлар эканлар. Суҳбатлари жуда ҳам ширин, мажлислари файзёб, ўзлари илмий баҳсларга ҳарис, лоақал қисқача савол жавоб, илмий суҳбат бўлишини истар эканлар. Юзларидаги нур, сўзларидаги ҳаловат, нигоҳларидаги маъно, ўзбекона илтифотлари ҳар қандай одамни ўзига ром этади. Савол берилса, далилни ҳозирлаб, кейин жавоб берар эканлар, ҳатто жуда оддий масалаларда ҳам.

Аллоҳ таолодан қиёматда у киши қатори солиҳ ва аброр бандалари билан бирга айлашини сўраймиз.

Парвардигори олам устозни Ўз раҳматига олиб, илмга қилган хизматларини ўзларига ҳамроҳ айласин, гўзал тарзда мукофотласин ва умматга хайри халаф берсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида давоми...

1398 18:28 / 06.11.2024
Тошкент шаҳрига янги бош имомхатиб тайинланди. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имомхатиби ва Мирза Юсуфrdquo жоме масжиди имомхатиби Сайфуддинов Раҳматуллоҳ давоми...

3468 18:40 / 19.10.2021
Россия Федерацияси пойтахтида 1721 ноябрь кунигача мўлжалланган ХХ Халқаро Қуръон мусобақаси бошланди. Мусобақада Тошкент ислом институти Қуръони Карим ва тажвид давоми...

2183 17:53 / 18.11.2022
Маълумки, Мисрда бирбирини такрор қилмайдиган минглаб кўринишдаги қадимий масжидлар бўлиб, улар дунё сайёҳларининг диққатини ўзига жалб этиб келади. Лекин давоми...

2106 16:00 / 28.02.2019