1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Дин йўлидаги тирик жафокаш

19:04 / 07.04.2021 4030 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тириклигида жаннат-ла қувонтирилган ўн нафар саҳобадан, Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган, саккиз нафар мўминдан, Кенгашнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлигида мамнун бўлганча вафот этган олти нафар аъзоларидан бири Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудир.

Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазотида уни «Эзгу ниятли Талҳа», бошқа сафар «Олийҳиммат Талҳа», учинчи гал эса «Мурувватли Талҳа» деб атаганлар.

Талҳа розияллоҳу анҳунинг Исломга кириш тарихи ажойиб бўлган. Ушбу ривоят Ҳаким Амин Аллоҳнинг Ўзи саҳобаларнинг барини номма-ном танлаб олинганидан далолатдир. Шомда истиқомат қилаётган Талҳа розияллоҳу анҳуга кунлардан бир куни христиан руҳонийлардан бири мурожаат қилиб, Аллоҳнинг пайғамбарлик рисолати шу ойда бошланадиган охирзамон Расули Аҳмад исмли кишига бориб қўшилиш маслаҳатини беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб қўшилишни ният қилган Талҳа розияллоҳу анҳу бепоён чўлни яшин тезлигида кесиб ўтади. Аммо бироз кечикиб, бундай шараф унинг амакиваччаси Абу Бакрга насиб қилганидан хабар топади. Натижада у Исломга Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу гувоҳлигида киради.

Шубҳа йўқки, Талҳа розияллоҳу анҳу сизу бизга, умуман, жумлаи жаҳонга қандай улуғ яхшилик қилиб кетганини кўпчилигимиз билмаймиз. Аллоҳ таоло у зотнинг қисматига башарият тарихидаги ўта мудҳиш жиноят содир этилишининг олдини олишни — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, яъни жамики жаҳонга юборилган Пайғамбарнинг ўлдирилишига йўл қўймасликни ёзган.

Агар ушбу қаҳрамоннинг буюклик даражасини ҳис этмоқчи бўлсангиз, Арабистон яриморолида, Уҳуд тоғи атрофида юргандай бўлинг. Кўз олдингизга Набий алайҳиссалом томон ўқдай елиб бораётган Абу Бакр розияллоҳу анҳуни келтиринг. У шундай шиддатдла югурмоқдаки, ҳаётда бундай ҳаракатланмаган... Кеч бўлмай туриб етиб боришга уринмоқда... Қадрдон дўстидан, бутун вужуди ила яхши кўрадиган ўртоғидан ажралиб қолмасдан олдин етиб боришга ҳаракат қилмоқда... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларига нисбатан таҳдид туғилган ниҳоятда қалтис фурсат етган. Кофирлар Расулуллоҳни ўраб олиб, жонларига қасд қилмоқчи. Ўша фурсатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тўққиз нафар қаҳрамон бўлиб, уларнинг етти нафари Аллоҳнинг Расулини ҳимоя қилиб ҳалок бўлган. Улардан бири саҳоба Саъад ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бўлса, иккинчиси — ўзини қурбон қилиб, курраи заминда ҳали мисли кўрилмаган жасорат намунасини намоён этиш насиб қилган саҳоба...

Шундай қилиб, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдамга ошиқмоқда. Кофирлар ўраб олган қадрдон дўстига назар солиб борар экан, уни ҳимоя қилиб, атрофида арвоҳдай зир югураётган одамни кўрди. У киши қурайш чавандозларига бир ўзи қарши чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўқ ва найзалардан тўсганча, арслон журъатию шиддати ила жанг қилмоқда. Аҳволни кўрган Абу Бакр ишқилиб бу ўша жангчи бўлсин деб ич-ичидан дуо қилди. Агар жангчи Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўйлаган киши бўлиб чиқса, демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишончли ҳимоя остидалар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўйлаганларидек, ўзини аямай жанг қилаётган қаҳрамон чиндан ҳам Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу экан. Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам учун жонини фидо қилган Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳуни Аллоҳ таоло энг олий ажр савоблар ила мукофотласин!

Жароҳатлардан қон сизаётган қаҳрамон саҳоба нигоҳини Пайғамбардан узмади... бирдан...

Арабларнинг энг мерган камончиларидан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни нишонга олиб ўқ узди... Кўп худолиларнинг бу ҳамласини қиличи ила қайтараётган Талҳа буни кўриб қолди ва яшин тезлигидай ўқнинг олдидан кесиб чиқди. Мана, у банибашар тақдири учун энг қалтис фурсат...

Талҳа у ўқни қиличи билан уриб тушуришга улгурмаслигини тушуниб, қўлини кўтариб тўсишга аҳд қилди. Натижада, камон ўқи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламниг кўксиларини эмас, Талҳанинг қўлини, кафтининг чандирию қизил қон томирларини узиб, мушакларини йиртиб, бармоқ суякларини синдириб ўтганча мажруҳ қилди. Оғир жароҳатдан қон тирқираб оққанТалҳанинг қўли умрининг охиригича шу тариқа майиб бўлиб қолди. Бошидан оёғигача қонга беланган қаҳрамон саҳобанингтанасида Абу Бакр розияллоҳу анҳу олтмишдан ортиқ санчилган ва чопилган жароҳат кўрди. Аъзойи бадани жароҳатланганига қарамай Талҳа яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳимоясига кўтарилди. Уҳуд тоғига етган Расулуллоҳнинг ҳам жароҳатлари оғир бўлгани боис йўлларида дуч келган улкан тош устига чиқишга қурбилари етмади. Шунда Талҳа ўзининг қонга беланган танасини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқлари остига ташлади.

Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан назрига вафо қилгани бор. Улардан интизор бўлиб турганлари бор. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар. (Аҳзоб сураси, 23-оят).

Алҳамдулиллаҳ, мусулмонлар ичида бу кишига ўхшаб, жонини фидо этганлар жуда кўп чиқди. Уларнинг фидойиликлари Исломга, мусулмонларга шону шуҳрат келтирди ва келтирмоқда.

Бу мўминлар Аллоҳга берган аҳду паймонларини ҳеч нарсага алмаштирмадилар.

Мунофиқларнинг Аллоҳга берган аҳдларига хиёнат этишларида ҳам, мўминларнинг Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилишларида ҳам ҳикмат бордир.

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
нубувватнинг 6йили зулҳижжа ойи, милодий 615 йил, сентябрьБир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирганларида, олдиларидан ўтиб давоми...

5410 18:00 / 17.02.2020
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Рум ерларини фатҳ қилишни ирода этдилар. Ҳамма тайёргарликлар кўрилиб бўлгач, Рум фатҳига биринкетин лашкар жўната давоми...

1801 14:48 / 22 февраль
Милодий 625 сана 23 мартда Уҳуд жанги бўлиб ўтди. Ҳижрий тақвимда эса бу жангни ҳижратнинг учинчи санаси, шавволнинг еттинчисида бўлган дейишади.Жангдан бир неча давоми...

2069 22:07 / 24.10.2022
Фитнабошилар Мадинадан қайтиб боришлари билан халифага қарши чиқишга махфий равишда тайёргарликни бошлаб юборишди. Улар ўзаро мактуб ёзишиб, ўзларини ҳажга давоми...

1311 14:15 / 04 ноябрь
Аудиолар

137633 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57698 14:35 / 11.08.2021