1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Кордова» катта масжиди

11:00 / 05.04.2021 2723 pdf Ўқиш режими + -

Кордова Испаниядаги меъморий ёдгорлик. Жаҳондаги қадимий энг йирик масжидлардан бири. Ушбу масжид асрлар давомида барпо этилган бўлиб, ҳар гал кенгайтириб борилган. Бинонинг асосий ўзаги — масжиднинг ҳозирги шимолий-ғарбий қисми (11 нефли, 12 равокли) 786 йилда қурилган. Аҳоли сони тез ўсиб бораётган пойтахт учун масжид кичиклик қилгани сабабли 961-966-йиллар жанубий томон кенгайтирилган. Мармар устунлар билан безатилган баланд минора қад кўтарган. Икки қўшимча ва 8 нефли ягона бино қурилган. 987-88 йиллар масжид шарқ томон (22 250 м2) қарата кенгайтирилган. Шу тарзда у ўзининг катта умумий тарихига эга. Ҳар бир кенгайтирилиш давомида миноралар кўринишидаги 2 қават равоқлар қурилмаси сақланиб қолган. Тузилишида араб меъморлиги анъаналари мужассам. Катта зали 19 нефли, 600 дан ортиқ устунлар жойлаштирилган. 2 қаватли равоқлар устунлар қаторига таянган (баъзи устунлар Византия ва бошқа жойлардан келтирилган). Равоқларнинг бир қатори тақасимон,  иккинчи қатори ёйсимон безакли бўлиб, улар равоқнинг мутаносиблигига бўйсунган. Гумбаз ости бағаллари 3 ва 5 қатламли, доирасимон шаклдаги мураккаб тузилишга эга бўлиб, ўзаро равоқлар билан кесишган. Бағал ва равоқлар гирих ҳандасий нақшлар билан безатилган. Кордова катта масжидининг ён томонида христиан капелласи (13 аср) вужудга келган. Кордова катта масжиди испанмағриб меъморий йўналишидаги ўзига хос услубга эгадир.

Энди испаниядаги Кордова шаҳарчаси ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Кордова – Андалусиядаги ниҳоятда қизиқарли, катта бўлмаган, бироқ гавжум ва шинам шаҳарча. У турли маданият ва урф-одатларни ўзида мужассамлаштирган ҳамда унга ташриф буюрувчиларнинг кўнглидан жой олишга улгурган. Қачонлардир Кордова Ислом цивилизациясининг маркази ҳисобланган!

Кордова – катталиги ва аҳолиси бўйича Андалусиянинг учинчи шаҳри.

Кордовага эрамиздан аввалги 8 асрда асос солинган. Ушбу давр мобайнида у турли цивилизация ва қиролликлар таркибига кирган, жумладан мавр, рим, насроний ва ҳоказо. Бугунги кунда бу ерга турли миллат ва дин вакиллари ташриф буюришади.

Ўзининг юксак чўққисига Кордова 10 асрда, Кордова халифалиги даврида эришган.

10 асрда Кордовада 1 миллионга яқин киши истиқомат қилган ва у ерда университет фаолият юритган бўлиб, у ўша вақтда Европадаги ягона университет бўлган.

Испанларнинг ўзи Кордовани КордоБа деб аташади.

Кордова масжидини дунёнинг 8 мўъжизаси ва Испаниянинг 12 мўъжизаси дейишади.

Ўрта асрларда «Кордова» масжиди дунёда катталиги бўйича иккинчи ўринда турган.

1236 йилда маврлар Кордовадан қувғин қилинганларида, Мескита насронийлар ибодатхонасига айлантирилган. Кейинроқ, император Карл V бундан афсусланиб: «Сиз бошқа ерда ҳам қурса бўладиган бинони қурдингиз ва дунёдаги ягона бўлган бинони вайрон қилдингиз», деган.

Мескита бутун Андалусиянинг тимсоли ҳисобланади.

Кордованинг яҳудийлар истиқомат қиладиган кварталида Испаниянинг энг қадимий синагогаларидан бири жойлашган.

Кордовадан 8 километр узоқликда Мадина ас-Сахара сарой комплекси (10 аср) жойлашган бўлиб, у ерда ҳали ҳам қазилма ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда Кордова халифалигига оид қимматбаҳо бойликлар қидирилмоқда!

Кордовада Халифа ҳаммомлари ҳам сақланиб қолган.

Алькасар саройида қиролича Изабелла Кастильская Христофор Колумбни қабул қилган ва айнан шу ерда улар Ҳиндистонга қилинажак сафар режаларини муҳокама қилишган!

Кордовада файласуф Сенека туғилган.

Кордовадаги энг яхши сувенир – араб ёзуви туширилган кулолчилик буюмлари.

Фойдаланилган манбалар:

qomus.info

tatil.uz

Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 11 февраль куни Файсал бин Бандар бин Aбдулазиз ҳомийлигида AрРиёд шаҳрида Aлоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ва Макнун уюшмаси ҳамкорлигида илмий давоми...

1668 10:57 / 10.02.2024
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга дуруду салавотлар бўлсинМаълумингизким, 2 май куни тонгдан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

4365 03:16 / 07.05.2020
Айни кунларда Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ndash 2024rdquo мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта давоми...

2117 22:54 / 10.01.2024
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум давом этмоқда.Жаҳон банки гуруҳининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси етакчиси давоми...

2080 16:10 / 03.05.2019