1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзия Ўзбекистон исломий банкинг бозорига биринчилардан бўлиб кириши мумкин

16:42 / 19.10.2024 1177 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Малайзиянинг «Export-Import Bank of Malaysia» (Эксимбанк) президенти ва бош ижрочи директори Нурбаю бинти Касим Чанг билан учрашди. Бу ҳақда dunyo.info сайти хабар берди.

Учрашувда Малайзия Эксимбанки раҳбарияти билан Ўзбекистон тижорат банкларига молиявий ресурсларни ажратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Нурбаю бинти Касим Чанг Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистонда улкан салоҳиятга эгалиги, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ва инвесторларга қулай шарт-шароит яратиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бераётганини таъкидлади.

Малайзия томони билан Ўзбекистондаги халқаро рейтинглар ва стандартларга жавоб берадиган молиявий барқарор бўлган давлат ва хусусий банклар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида фикр алмашилди.

Эксимбанкнинг ўтган йиллар давомида исломий банкинг йўналишида эришган улкан тажрибасини инобатга олиб, Малайзия томонига Ўзбекистон молиявий секторига исломий банкинг ва суғурта (такафул) бозорига биринчилардан бўлиб кириш таклифи билдирилди.

Эксимбанки президенти Ўзбекистонга инвестиция киритишни режалаштираётган Малайзия компаниялари билан алоҳида учрашув ўтказиш, ҳар бир компания лойиҳаларини батафсил таҳлил қилган ҳолда, уларни қулай шартлардаги молиявий ресурслар билан таъминлаш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Малайзия экспорт-импорт банки 1995 йил августда Молия вазирлиги таъсислигида стратегик секторларга инвестициялар ва экспортни рағбатлантириш ҳамда мамлакат компанияларининг янги бозорларга киришини осонлаштириш мақсадида ташкил этилган.

2023 йилда банкнинг умумий активлари қиймати 1,35 миллиард доллар, жами кредитлар ва молиялаштириш активлари 1,07 миллиард долларни, шундан, 707 миллион доллар (66 фоиз) анъанавий ва 363 миллион доллар (34 фоиз) исломий молия активлари ташкил этади. Ҳозирда банкнинг молиявий хизматлари дунёнинг 53 та давлатини қамраб олган.

Мавзуга оид мақолалар
Молиявий инқироз бўлаётган бир пайтда ,Англия мусулмонлари ҳар доимгиданда кўпроқ маблағларини хайрия қилишаётгани аниқланмоқда. Англиядаги мусулмон қатламни давоми...

1967 17:22 / 26.06.2023
Бугун, 11 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида касбмаҳоратини оширган масжидлар муаззинларига ижозат шаҳодатномаси топшириш маросими бўлиб ўтди. давоми...

991 17:44 / 11.12.2025
Бугун бутун дунё Ўзбекистон диёрини илммаърифат маркази сифатида тан олмоқда. Айниқса, юртимизга ташриф буюраётган хорижлик меҳмонлар ҳам бунга гувоҳ давоми...

1998 14:07 / 20.06.2019
Гап шундаки, бугунги кунда Германияда қанча мусулмон яшаши тўғрисида бир нечта аниқ маълумотлар айтилмоқда. Бу ҳақда маълумот берган ZeitOnline газетасининг маълум давоми...

2790 18:41 / 16.11.2018