1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Британиялик аёл исломни қабул қилди

11:00 / 02.04.2021 2655 pdf Ўқиш режими + -

Туркиянинг «Оқ масжидида осойишталикни кўрган британиялик аёл мусулмон бўлишга қарор қилди. Бу инглиз аёл 2 йил аввал Туркияга саёҳат қилади ва «Султон Аҳмад» номи билан машҳур «Оқ» масжиднинг қалбга таскин берувчи муҳитидан таъсирланиб, Ислом дини ҳақида маълумот йиға бошлайди. Кейинчалик ҳаётини шу эътиқодда ўтказишга қарор қилади.

Anadolu Agency берган маълумотга кўра, 24 ёшли Аиша Розали Истанбулга саёҳат қилиб, Ислом дини ҳақида хабар топган вақтларида аслида актриса бўлиш орзусида юрган қиз бўлган.

«Мусулмон бўлишимдан олдин ҳеч қайси динга эътиқод қилмас эдим. Аммо Худо борлигига ишонганман. Болалик пайтларим Худога илтижо қилганларим ёдимда», дейди Розали. Унинг айтишича, ота-онаси тақводор инсонлар бўлмаган ва мусулмон бўлишидан олдин умуман тақводор инсонни учратмаган.

«Туркияга келишимдан олдин исломни қабул қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандим. Интернет саҳифасида Туркиядаги «Оқ» масжидга кўзим тушди ва у ерга бориш фикри туғилди», дейди Розали.

У Исломни қабул қилганлиги ҳақидаги фикрларини қуйидагича ҳикоя қилиб берди:

«Масжидга киришдан олдин, ҳурмат юзасидан дўкондан ҳижоб рўмол сотиб олдим. Бошимда рўмол йўқлиги сабабли менга салбий муносабатда бўлишларини истамадим ва ҳижоб рўмол олишга қарор қилдим. Масжидда бир қанча диний буюмларга дуч келган бўлсам-да, нима мақсадда ишлатилишини, ҳатто номини ҳам билмас эдим. Масжидга киришим биланоқ қўлимга тасбеҳни олиб, билган зикрларимни айта бошладим. Бироз шу йўсинда ўтирдим. Масжидни кузатдим. Жуда ҳам осойишта ва гўзал эди. Қаршимда ибодат қилаётган одамлар. Бу гўзал манзара ва муҳитдан қалбим ларзага келди. Энг ҳайратланарлиси, ҳеч ким менга ёмон муносабатда бўлиб, ёмон сўзлар гапирмади. Мен масжиддан чиқиб Қуръони Каримнинг нусхасини қидира бошладим. Бу муқаддас китобни ўқиб кўришни жуда ҳам истаётган эдим. Қуръоннинг инглиз тилидаги нусхасини сотиб олдим ва ватанимга қайтганимда ҳам ўқишдан тўхтамадим. Чамаси икки ой давомида ўқиб чиқдим ва бу вақт мобайнида Ислом дини ҳақида жуда кўп маълумотларга эга бўлдим. Мана шу икки ойдан сўнг Шаҳодат калимасини айтиб мусулмон бўлдим, Алҳамдулиллаҳ.

Аввалига, оиламдагилар Ислом динини қабул қилганим ҳақидаги қароримга ишонишмади. Онам мусулмонлар ҳақида интернет саҳифаларидан маълумотлар тўплаб менга кўрсатди. Бу менга янада куч бағишлади. Сабаби, онамга Ислом динининг гўзаллиги, сокин таровати, умуман ҳар жабҳада бу диннинг роли ҳақида маълумот бериб, фикрини ўзгартиришни истардим. Мен инсоннинг хулқи Ислом динини англатишда энг муносиб даъват усули эканлигига амин бўлдим. Бу даъватнинг энг тўғриси деб ўйлайман. Сабаби, мен айнан мана шу хулқим орқали онамнинг Ислом ҳақидаги фикрларини ижобий қилишга эришдим. Бу дин ҳақида кўп маълумотлар бердим, иложи борича самимий, хушмуомала бўлишга интилдим... Бизнинг динимизда бу ўта муҳим. Ота-она бизга берилган неъмат. Уларга ғамхўрлик қилишимиз, яхши муомалада бўлишимиз шарт. Мусулмон бўлишимга Туркияга келишимнинг аҳамияти катта деб ўйлайман. Бу ерда жуда кўп гўзал хулқли мусулмонларни учратдим. Улар каби бўлишни истадим. Улардек бўлишга интилиш, мени қувонтирарди. Қайта туғилгандек ҳис қилдим ўзимни. Ҳаммасини янгидан бошлашни, гуноҳларимни ўтмишда қолдиришни истадим. Исломдан аввалги ҳаётим ҳақида гапирар эканман, у кезлар актрисалик бўйича таълим олганим, бу менинг болаликдаги орзуим бўлиб, 14 ёшимдан бошлаб рол ижро этганман. Шунингдек, Америкадалигимда оз муддат роллар ижро этдим, Лос-Анжелесда бу соҳа бўйича ўқидим. Актрисалик менинг ҳаётим мазмуни, кўп йиллик орзуим эди. Сценарий ҳам ёзганман, режиссёрлик билан ҳам шуғулланганман. Ислом динини қабул қилгач орзуимдан воз кечдим ва шахсий you tube каналимни юрита бошладим. Исатардимки, яна ҳам кўп одамлар бу — Ислом динини англаб етса. Каналимга турли инсонларнинг мусулмон бўлганлари ҳақидаги ҳикояларини жойлайман. Инсонларнинг соф динни топганликлари ҳақидаги ҳикоялар орқали Ислом динини тарғиб қилиш менинг мақсадимдир. «Султон Аҳмад» масжиди жойлашган ҳудудда бўлишни жуда ёқтираман. Туркияда ўз эътиқодимни топдим ва мен ташриф буюрган илк мусулмон давлатдир. Бироз муддат ўтгач бу ерга турмуш ўртоғим билан келдим. Унга Истанбулдаги гўзал гўшаларни кўрсатгим келди. Одамлари жуда самимий. Бу ерда ҳамма нарса гўзал ва бетакрор. Мана менинг Туркияга қилган қисқагина саёҳатим. Шундан сўнг ҳаётим батамом ўзгарди», дея сўзини якунлади Розали.

Аввал, Розалида Ислом дини ҳақида ижобий фикр бўлмаган, шу сабабли бироз хавфсираган.

Инглиз тилидан Зухра Зокирова таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йигирма бир ёшли мисрлик қория қиз Реҳаб Салоҳ ашШариф Қуръони Каримни бир ярим йил ичида тўлиқ ёд олиб, уч ой мобайнида мусҳафни тўлиқ ёзишга муваффақ бўлди. Бу давоми...

2180 16:03 / 29.12.2023
1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг .Давлат тили ҳақида,ги Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг 1моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4моддасида .Ўзбекистон давоми...

1121 11:42 / 21.10.2023
Бугун 20 июль куни Саудия Арабистони Тумайр, Судайр ва бошқа минтақаларда Зулҳижжа ойини кўриш учун астроном олимлари ҳилолни кузатдилар.Бироқ Зулҳижжа ойи давоми...

1661 23:30 / 20.07.2020
Кеча 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонун давоми...

1565 09:23 / 15.09.2020
Видеолар
Аудиолар

137617 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57683 14:35 / 11.08.2021