1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Маккада зиёратчиларни бактериялардан ҳимоя қилувчи ақлли роботлар ишга туширилди

07:30 / 14.06.2021 1820 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Aрабистони зиёратчилар манфаати учун санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизимини такомиллаштиришда давом этмоқда.

Икки муқаддас масжидлар бош бошқармаси ихтиёрида 10 та ақлли роботлар ишга туширилган. Уларнинг вазифаси масжидларни стерилизация қилишдан иборат. Бу ҳақда Islam news Saudi Gazette хабарига таяниб хабар беради.

Янги қурилмалар Ҳарам масжиди ҳудудини ва унинг атрофини тозалаш ва зарарсизлантириш учун дастурлаштирилган. Роботлар ҳудуд харитасида ишлайди ва бутун ҳудудга антисептикларни самарали сепиш учун механик таҳлилларни амалга оширади.

Ҳар бир робот инсоннинг аралашувисиз 5 соатдан 7 соатгача ишлай олади ва 600 квадрат метр майдонда бактерияларни йўқ қилиш учун деярли 24 литр антисептикларни сепа олади.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Камерунлик сеҳргар Сенегал миллий терма жамоаси сардори Садио Мане Камерунда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар кубогида иштирок этса, юрак хуружидан вафот этишини давоми...

4675 09:26 / 17.01.2022
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Қуръони каримда Албатта, Аллоҳ Ўзидан бошқа нимага дуо қилаётганларини яхши биладир. Ва У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир. Ушбу давоми...

9110 03:48 / 24.07.2018
Германиянинг Лейпзиг университети тадқиқотчилари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида исломофобия мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этадиган давоми...

3610 03:45 / 31.01.2019
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда айрим ҳудудларда табаррук қадамжоларга нисбатан ҳурматсизлик қилинаётгани кенг муҳокама қилинмоқда. Бундай жойлардаги хунук давоми...

1757 05:00 / 02.08.2019
Аудиолар

232013 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150526 09:35 / 11.08.2021