1446 йил 30 рабиъус сони | 2024 йил 02 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ИСЛОМ ОЛАМИ ОҒИР ЖУДОЛИККА УЧРАДИ

14:47 / 19.03.2021 2435 pdf Ўқиш режими + -

Шайх Муҳаммад Али ибн Жамил Собуний ҳазратлари 1930 мелодий сана Суриянинг илм ва уламолари билан машҳур бўлмиш шаҳри Ҳалабда, диндор, олим оиласида дунёга келдилар. Оталари ҳам Ҳалаб шаҳрининг буюк олимларидан эдилар.

Шайх ҳазратлари арабий илмлар, фароиз ва диний илмларни оталаридан таълим олдилар. Қуръони каримни эса мактабда ёд олишни бошлаб, санавий босқичда тўла ёд олиб битирдилар.

Шайх жанобларини ақлларини танишлари биланоқ Суриянинг катта олимларидан сабоқ олиб, илмга муҳаббат руҳида улғайдилар.

Энг кўзга кўринган устозларидан:

1) Фазилатли шайх Муҳаммад Нажиб Сирож

2) Фазилатли шайх Аҳмад аш-Шаммоъ

3) Фазилатли шайх Муҳаммад Саид Идлабий

4) Фазилатли шайх Роғиб ат-Таббох

5) Фазилатли шайх Муҳаммад Нажиб Хиёта (Қорилар шайхи)

Булардан ташқари баъзи устозларнинг масжиди ва уйига ҳам қатнаб, дарс олганлар.

Шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари тартибли дарсни ҳукумат мактабларидан бошладилар. Бошланғич мактабнинг дипломини қўлга киритгач, «Эъдодийя» босқичига, ундан кейин тижоратга ихтисослашган «Санавийя» босқичига ўқишга кирдилар. Мазкур босқичда бир йил ўқигач, у ерда судхўрликка йўналтирилган банк муомалаларини ўргатгани учун у ерни тарк этиб, шаръий санавийя босқичига ўтдилар. У Ҳалаб шаҳридаги Хусравийя номли ўқиш даргоҳи эди. У ер маориф вазирлигига қарашли бўлиб, дарслар икки томонлама ўргатилар эди. Яъни, шаръий илмлар ва кавний (коинотга тааллуқли) илмлар эди. Шаръий моддалардан тафсир, ҳадис, фиқҳ, усул, фароиз ва бунга қўшимча равишда кимё, физика, алгебра, геометрия, тарих, география ва инглиз тиллари ҳам ўргатилар эди. 1949 йили мазкур шаръий санавий босқичини битирдилар.

Санавий босқични аъло баҳога битирганларидан кейин Сурия вақф вазирлиги ўз ҳисобидан Қоҳирадаги Азҳари шариф университетига ўқишга жўнатди.

952 йили олий баҳолар билан шариат факультети дипломини қўлга киритдилар.

1954 йили мутахассислик ўқишини тамомлаб, Азҳари шарифнинг «Халқаро шаръий суд мутахассислиги» дипломини олий баҳолар билан қўлга киритдилар. Бу диплом ўша пайтлардаги энг олий диплом ҳисобланган. У ҳозирги пайтдаги докторлик дипломи билан баробар турган.

Мисрда ўқишни тамомлагач, ватанлари Сурияга қайтиб келдилар.

1955 йилдан 1962 йилгача саккиз йил мобайнида, Ҳалабдаги санавий мактабида «Исломий маданият» моддасидан дарс бердилар.

Шайх ҳазратларини Суриянинг таълим вазирлиги томонидан Саудия Арабистони мамлакатига шартнома асосида Маккаи Мукаррамадаги университетнинг тарбия, Исломий фанлар, шариат факультетига дарс бериш учун юборилди. Шайх ҳазратлари юборилганларга бошлиқ бўлиб бордилар. Ўша ерда 28 йил дарс бердилар. Бу узоқ муддатда қўлларидан университетнинг ҳозирги катта устозлари ҳам битириб чиқишди.

Бу кишидаги илмий баҳс ва таълиф этишга бўлган рағбатни кўрган «Уммул қуро» университети раҳбарлари баъзи Исломий қўлёзма китобларни тадқиқ этиш вазифасини юклади. Бутун дунёда якка бўлган, иккинчи нусхаси топилмайдиган ўта нодир қўлёзма, имом Абу Жаъфар Наҳҳос қаламига мансуб «Маъонил Қуръон» номли тафсирни мукаммал тарзда олти жузда тадқиқ қилдилар. У китоб Маккаи Мукаррамадаги «Уммул қуро» университети номидан, мазкур университет қошидаги «Илмий баҳс маркази» ва «Исломий меросни тирилтириш» нашриётида чоп этилди.

Мударрислик вазифасидан кейин шайх ҳазратлари Бутун Ислом олами робитаси ташкилоти қошидаги «Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» ҳайъатида маслаҳатчи вазифасида ишладилар. Таълиф ва илмий баҳсни бошлашдан олдин бир неча йил ана шу вазифада қолдилар.

Илмий асарлари

Шаръий ва арабий илмларда бир қанча китоблар таълиф этганлар. Улар турк, инглиз, француз, малавий, ҳусавий ва бундан бошқа Ислом оламидаги тилларга таржима қилинган. Ушбу китобларнинг баъзисини университетда дарс бериш мобайнида ва яна баъзисини дарсдан бўшаган пайтларида таълиф этдилар. Таълифдан ташқари яна бошқа фаолиятлари ҳам бор эди.

Жумладан, Маккаи Мукаррамадаги Масжидул Ҳаромда кунлик дарс ва мавсумий фатво. Шунингдек, Жидда шаҳридаги масжидларнинг бирида ҳафтада бир марта тафсирдан дарс. Ушбу дарс саккиз йилдан бери давом этиб, тахминан Қуръонни учдан икки қисми тамомланди. У дарслар тасмаларга ёзиб борилган.

Бундан ташқари шайх ҳазратлари телевизорда намойиш этилиши учун Қуръонни мукаммал ҳолда тафсир қилганлар. У дарс 600 сериялик барнома бўлиб, икки йил мобайнида, яъни 1419 ҳижрий, 1999 мелодий йили охирига етди.

Аллоҳ таолодан улуғ устоз,  Муҳаммад Али ибн шайх Жамил Собуний ҳазратларини Ўз раҳматига олишини, қилган эзгу амаллари, Исломга қилган хизматларини ҳусни қабул айлаб, гўзал мукофотлар билан сийлашини сўраймиз. Парвардигоримиз бу устозимизнинг жойларини Фирдавс жаннатидан айласин. Бу жудоликда мусибатга учраган барча азизларимизга чин юракдан таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳ уммат учун хайри салафларга хайри халафлар берсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимиздаги жомеъ масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жомеъ масжидларда шу йил давоми...

2024 10:45 / 21.06.2023
Германия ҳукумати расмийси Стефан Сейберт мусулмонларнинг ибодатхоналарига қилинган ҳар қандай ҳужум қораланишини эслатиб ўтди. Бу ҳақда iqna хабар давоми...

1669 15:00 / 13.06.2019
Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Тошкент Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Kun.uz мухбирининг маълумотларига кўра, ташриф доирасида ўтган бино давоми...

2796 20:40 / 03.02.2021
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Денов туманида янги давоми...

1035 10:40 / 06.06.2022
Видеолар
Аудиолар

133196 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53542 14:35 / 11.08.2021