1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бизнинг баъзи даромадларимиз шариатга мувофиқ бўлмаса-чи?

16:00 / 18.03.2021 2419 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Исломий молиялаштириш банкдан эмас, уйдан бошланади», дея таъкидлайди университет раҳбари ва молиявий бошқарув мураббийи доктор Мурниати Мухлисин

Жакарта-Индонезия дунёдаги энг кўп мусулмон аҳолига эга мамлакат ҳисобланади. Бироқ исломий молиялаштириш молиявий активларнинг атиги 10%ини ташкил этади холос. Ҳукумат исломий банкларнинг субсектор сифатида 2023-йилга қадар барча банк активларнинг энг камида 15%ини ташкил қилишини хоҳлайди (ўтган йили бу кўрсаткич 6,47%ни ташкил қилган эди) ва у ўсиш кўрсаткичини ошириш учун махсус дастурга эга.

Исломий молиялаштиришнинг юзаки тушунилишини ҳисобга олиб, доктор Мурниати Мухлисин мусулмонларга бошқача ёндашув керак деб ҳисоблайди. Доктор Мурниати Мухлисин Ислом йўлини молиялаштиришни банклар орқали эмас, балки оилалар орқали ўргатиш вазифасини амалга ошириш мақсадида.

У Ислом университети ректори Салам Гатевайга шундай деди: «Менинг англашимча, индонезияликларнинг 90% хоҳ ўқув юртида бўлсин, хоҳ ишлаб чиқариш соҳасида бўлсин, хоҳ оддий хизматчи бўлсин, хоҳ оила даврасида бўлсин, ҳақиқатда шариатни яшаш тарзи сифатида қабул қилмаганлар».

Доктор Мурниати 2017 йилда университет ректори бўлди. У ўз фаолиятини Жакартадаги «Уни» банкида бошлаган ва Куала Лумпурдаги Эрнест& Ёунгда ҳам фаолият олиб борган. У Исломий ҳисоб-китоб ва молия бўйича маърузачи бўлган вақтда, яъни 2002 йилда академияга кўчиб ўтди. Кейинчалик 2014 йилда докторлик диссертациясини ёқлагандан сўнг Глазго университети ходимига айланди. Тазкиага қўшилишдан аввал у Эссех университетининг Эссех бизнес мактабида фаолият юритар эди.

Педагог муаммо деб ҳисоблайдиган нарса шундаки, ёшлар исломий молияни мансаби, мақсади ёки яхши ишга эга бўлиш учун бир йўл дея ҳисоблашларидир.

«Мен учун яхши иш қўшимча мақсаддир. Асосий мақсадим эса шариатни ҳаёт тарзимга тадбиқ этишдир. Шу нуқтаи назардан, исломий молиялаштириш ёки бошқариш - бу кундалик эҳтиёждир», дейди Мурниати.

У Молия ўқув дастури Қуръон ва Исломий илмлар билан бирлаштирилган университетда сўзлаган нутқини амалда қўллаш имтиёзига эга. Шунингдек, Тазкиадан йироқда, доктор Мурниати якка шахслар ва оилаларга исломий молиявий бошқарувни ўргатадиган компанияга раҳбарлик қилар эди. Фақатгина ўтган сўнгги саккиз йил ичида, Sakinah Finance да 28 мамлакатдан 23,173 иштирокчиларни тайёрлади. 2008 йилда турмуш ўртоғи доктор Луқмон Таманни билан биргаликда очган компания жуда машҳур китобга айланган блогдан бошланган эди.

Доктор Мурниати ҳар томонлама Sakinah Finance ни нафақат саноат даражасида ўзгартирмоқчи бўлди, балки ўз саъй-ҳаракатлари сабаб бундай ишларни бошлашга мажбур ҳам бўлди.

«1991 йил бизнинг офисимиз «Муомалат» банки (Индонезиянинг биринчи Исломий банки) ёнида жойлашган «Уни» банкида иш бошлаган вақтимдаги тажрибамда шунга гувоҳ бўлдимки, Муомалат банки исломий банк хизматларини биринчи навбатда, инсон капиталини ўргатмасдан тақдим этди», дейди Мурниати. — Ходимлар аслида ўз маҳсулотларини уларнинг қалбида ёки онгида бўлмасдан туриб тарғиб қиладилар. Ўрта мактабдан олий таълимгача, иш ўрнигача исломий молиявий бошқарув тушунчасини етарлича тушунмайдиган одамларни учратдим. Мисол учун улар закот, эҳсон ва сақадани ўз пулларини хайрия қутисига солиш деб биладилар. Лекин бундан ташқари, фойда олувчилар ким, биз закотни қандай бошқарамиз, қандай қилиб биз яхшироқ ҳаёт тарзини яратиш учун фойда олувчилар маблағларидан фойдаланган ҳолда олдинга интилишимиз мумкин? Бу ҳақда уларда ҳеч қандай фикр йўқ.

Оила қуришга тайёрланаётган аксарият ёшлар ҳам исломий молиявий режалаштириш ҳақида билишмайди.

Айни дамда Ислом университетини бошқараётган аёл аввал мусулмон бўлмаган эди. У Жанубий Суматрада насроний оилада дунёга келган ва унга Му Ким Ни исми берилган. Унинг ота-онаси меҳнатининг қадрига етадиган пулдор ишбилармонлар эди.

«Мен хатчўп ёрдамида ота-онамнинг дўконида ҳисобчи бўлишни ўргандим. Ўзим музқаймоқ тайёрлар ва уни дўкон ёнида сотардим....», дейди муслима аёл.

Ўрта мактабнинг битирув палласида у мусулмон бўлишга қарор қилди ва бу қарор оиласи ўртасидаги муносабатни бузди. Барини инкор қилган ҳолда, у 19 ёшида Жакартага кўчиб кетди ва Индонезия Хитой Мусулмонлари уюшмасининг тавсияси билан васийлик асосида асраб олинди.

«Биз мусулмонлар нафақат Аллоҳ билан, балки ўз оиламиз билан ҳам муносабатларимизни мустаҳкамлашимиз зарур. Биз турли динларга мансублигимиз сабабли муносабатларни буза олмаймиз».

«Онам, синглим ва холам насроний, бироқ мен доим уларга яқинроқ бўлишга ҳаракат қиламан. Мен турли вазиятларда уларга совғалар, пул ва озиқ-овқат юбориб тураман. Алҳамдулиллаҳ, улар менинг янги динимни секин-аста қабул қилмоқдалар».

«Энг оғир давр мен уйдан қочиб, тамомила мустақил бўлиб, ўз ҳаётимни бошқариш имконига эга бўлган вақтим эди», дея хотирлайди Мурниати.

У бошқаришдан-да кўпроғини амалга оширди. Оддийгина «Уни» банкида ўтган уч йилдан сўнг, у Малайзия Халқаро Ислом университетида таҳсил олиш учун гранд ютди ва университет талабаси мақомига эришди.

«Менинг мақсадим, имкон қадар яхши бўлиш эди ва кўплаб ақлли инсонларни кўриб ҳавас қилар эдим. Ўз билимларимни ривожлантиришда давом этдим. Кейинчалик, бу ҳаётимда қанчалик фойдали бўлганини саноатда ёки талабалар шаҳарчасида бир қанча лавозимларни эгаллаб турган вақтимда тушундим, инсонлар менга ишонишни бошлади».

Доктор Мурниатининг касбга оид бошқа кўплаб ҳиссалари ҳали узоқ давом этади. У Индонезия Ҳисобчилар институтининг исломий бухгалтерия бўлими бошлиғи, Марказий банк (БИ), Молиявий хизматлар идораси (ОЖК), Миллий Шариат Иқтисодиёти ва Молия Қўмитаси (КНЕКС) маслаҳатчиси, Индонезия Ислом Иқтисодиёти Ассоциацияси (ИАЕИ) нинг эксперт аъзоси, Индонезия Иқтисодчилар Уюшмаси (ИСЕФ)нинг бошқарув кенгаши аъзоси ва Индонезия Исломий Финтеч Ассоциацияси (АФСИ) нинг маслаҳатчисидир.

У ўзининг шахсий ва касбий саёҳатлари орқали ўз ҳақиқатини топди: «Менинг инсонларга айтмоқчи бўлган асосий гапим шуки, ҳар бир мусулмон аёл, эр ёки оила исломий қадриятларга йўналтирилган молиявий режалаштиришни бошлай олади».

Бу каби ҳолатлар пандемия давридагидек кўп бўлмаганлигига у ишонч ҳосил қилди. Ўтган йили «Sakinah Finance» ҳар йилгига нисбатан уч баробар кўп, яъни 10 мингдан ортиқ одамга мураббийлик қилди ва ўқитди.

«Бизнинг кунлик саккиз соатлик дарсимизга 80 ёшни қаршилаган чол ва кампирлар ҳам қатнашади. Шунингдек, Япониялик иштирокчилар никоҳга тайёргарлик ва никоҳдан кейинги исломий молиявий режалаштириш ҳақида қизиқишмоқда. Бундан ташқари, Буюк Британиялик ёш аёл ҳам бунга кучли қизиқиш билдирган».

Шу билан бирга, Sakinah Finance давлат компанияларидан 1000 нафардан ортиқ иштирокчиларни ўз нафақаларини режалаштиришни ўргатишга тайёрланмоқда.

Иқтисодиётни тиклаш ва кўплаб индонезияликлар орасидаги ишсизлик ва паст ойлик маошига қарши курашиш давом этаётган бир пайтда, доктор Мурниати бошқа даромад манбаларини топишга ёки янги бизнес бошлашга шошилиш ўрнига, одамлар бир муддат ўзларига чуқур назар солишлари кераклигини маслаҳат берди.

«Даромадларимизнинг барчаси ҳалолми? Бизнинг баъзи даромадларимиз шариатга мувофиқ бўлмаса-чи? Биз закот, эҳсон ва сақада бердикми? Буларнинг барчасини ўйлаб кўргандан сўнггина, янги ечим топишга ҳаракат қилишимиз мумкин. Айнан мана шу Ислом динидаги асосий билим ва тушунчадир. Аммо бунинг ижросини таъминлаш тамомила бошқа нарса», дея ўз сўзларини якунлади доктор Мурниати.

Таржимон: Муштарий Хайруллаева

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1965 йили вa ундaн олдинги йиллaри кaпитaлистик Aмерикa вa коммунистик Русия одaмлaри фaзогa сaфaрлaр қилганларида ҳaмдa Ер aтрофини aйлaнгaнлaридa, яхши умидлaримни эсдалик давоми...

1315 13:33 / 05.04.2023
Абдулмалик ибн Мажшун имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг шогирди эди. У фақиҳ ва обид инсон эди. Мадинаи Мунавварада муфтий эди. Кунларнинг бирида шогирдларидан бири давоми...

1266 19:50 / 01.11.2022
Қандай қилиб испан роҳибларининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлганлари ҳақида Ёвуз ниятли кишилар ҳамма давоми...

10315 14:00 / 30.06.2022
Ибн Асокир Саъид ибн Абу Саъиддан ривоят қилади.Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Урдунда вабога чалинганида у зотнинг қабри ҳам шу ерда жойлашган ўша ерда давоми...

4811 22:16 / 25.04.2017
Аудиолар

135062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55340 14:35 / 11.08.2021