1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

«Тарозининг палласи тилимни босиб, гапиртирмай қўйди»

16:00 / 06.02.2023 1866 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бировларнинг ҳақидан уриб қолиш ўғирлик, хиёнат ва ҳаром ейишнинг бир кўриниши бўлиб, бу ишни қилганларга Аллоҳ «вайл» билан таҳдид солди. Вайл – шиддатли азоб, бошқа бир ривоятда айтилишича, жаҳаннамдаги водий бўлиб, агар унга дунёдаги тоғлар туширилса, ҳарорати юқорилиги боис тошларини эритиб юборади.


Салафлардан бири айтган экан: «Ҳар бир (ўлчов асбобида) ўлчовчи ва (тарозида) тортувчи кишининг дўзахий эканлигига гувоҳлик бераман. Чунки Аллоҳ сақлаганлардан ташқари бирон кимса саломат қолмайди бундан».


Солиҳлардан яна бири айтади: «Бир беморни кўргани бордим. Ўлими яқинлашиб, ўзини билмай ётган экан. Унга ҳар қанча «Шаҳодат» калимасини талқин қилсам ҳам, тили ҳеч айланмасди. Ўзига келгач: «Биродар, шаҳодатни шунча талқин қилсам ҳам, тилингиз сира айланмади-я. Тинчликми ўзи?» деб сўраган эдим, «Тарозининг палласи тилимни босиб, гапиртирмай қўйди», деди. «Нима, тарозидан уриб қолармидингиз?» дея сўраган эдим, «Йўқ, Аллоҳга қасамки, ундай эмас. Вақтида тарозимнинг тўғрилигини текшириб турмас эдим», деб жавоб берди».


Тарозининг тўғрилигига эътибор бермаган кишининг ҳоли шу бўлса, уриб қоладиганларнинг аҳволи қандай бўлар экан?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар тарози ва ўлчовларида уриб олишса, албатта, очарчилик, қаҳатчилик ва султоннинг уларга қиладиган зулми ила жазоланадилар».
Ибн Можа ривояти.


Ҳадиснинг тўлиғи қуйидагича: Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтади: «Биз Ибн Умар билан бирга эдик. Шунда басралик бир йигитча келиб, Ибн Умардан бир нарса ҳақида сўради. У зот: «Ҳозир сенга бу ҳақда хабар бераман», деб жавоб қайтарди ва шундай деди: «Мен Расулуллоҳнинг ҳузурларидаги ўн кишининг бири эдим. У зотнинг масжидларида Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Ибн Масъуд, Ҳузайфа, Абу Саид Худрий, яна бир киши ва мен бор эдик. Шунда ансорлардан бири келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди, сўнг ўтириб: – Ё Расулуллоҳ, мўминларнинг қайси бири афзал? – деди.
– Хулқи гўзали, – дедилар.
– Мўминларнинг қайси бири зийракроқ? – деб сўради. 
– Ўлимни кўпроқ эслайдиган ва келишидан олдин унга кўпроқ тайёргарлик кўрадиган кишилар зийракдир, – дедилар. Сўнг бироз жим бўлиб, бизларга юзландиларда: «Бирор бир қавмда ахлоқсизлик, бузуқликлар тарқалса, албатта, улар орасида ўлат касаллиги ва ота-боболарида учрамаган турли касалликлар пайдо бўлади. Агар тарози ва ўлчовларида уриб олишса, албатта, очарчилик, қаҳатчилик ва султоннинг уларга қиладиган зулми ила жазоланадилар. Молларининг закотини бермасалар, осмондан ёмғир ёғилишидан маҳрум бўладилар, агар чорвалар бўлмаганида, уларга ёмғир ёғилмас эди. Агар Аллоҳ ва Расулига берган аҳду паймонларини бузсалар, Аллоҳ таоло уларнинг устиларидан душманларини ҳукмдор қилиб қўяди ва қўл остиларидаги айрим нарсаларни тортиб олади. Агар уларнинг пешволари Аллоҳ таолонинг Китоби ила ҳукм чиқармайдиган бўлса, Аллоҳ таоло уларнинг офат-кулфатларини ораларида қилиб қўяди», дедилар».


Аллоҳ таолодан афв ва барча балою офатлардан офият тилаймиз. Албатта, У саховатли ва марҳаматли Зотдир.


Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жанубий Кореяда аёлим ва уч ёшлик қизим билан яшаётганимизга сал кам бир йил тўлган маҳаллар, ноябрь ойининг ўрталари эди. Биз талабалар учун куз фасли бироз давоми...

7520 17:00 / 01.07.2022
Дейдиларки, олим илми билан, зангин моли билан, фақир эса жони билан имтиҳон қилинади. Олимга илми борасида синовлар, имтиҳонлар берилади. Фитналарга тутилади. давоми...

2031 14:00 / 28.08.2023
Футбол спорт тури quotмиллионлар ўйиниquot деган жумла эскирди. Эндиликда у quotмиллиардлар ўйиниquotга айланиб бўлди. Битта копток кетидан миллиардлаган одам югуриб давоми...

3818 19:00 / 29.05.2022
Аллоҳ таоло жин ва инсонларни яратишдаги мақсадни баён этиб, шундай марҳамат қилади.Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим, Зарийат сураси, давоми...

6430 18:08 / 01.07.2017
Видеолар

249 14:42 / 08 декабрь
Аудиолар

211866 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131110 14:35 / 11.08.2021